Ўзини тута билиш фазилатини ривожлантиринг
Муқаддас руҳнинг самараси... ўзини тута билишдир. ГАЛАТ. 5:22, 23
1, 2. а) Ўзини тута билиш фазилати етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? б) Нега бу фазилатнинг етишмаслиги бугунги кунда долзарб муаммо ҳисобланади?
ЎЗИНИ ТУТА БИЛИШ — илоҳий фазилатдир. (Галат. 5:22, 23) Яҳова ушбу фазилатни мукаммал даражада намоён этади. Одамлар эса номукаммал, шунинг учун, уларга ўзини тута билиш қийин кечади. Ҳа, бугунги кунда одамлар дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг сабаби ўзини тута билиш фазилати етишмаслигидадир. Бунинг дастидан мактабда ёки ишда муҳим ишлар орқага сурилади ва маълумотни ўзлаштириш даражаси пасаяди. Бу фазилат етишмаслиги натижасида пайдо бўладиган бошқа оқибатларни ҳам санаб ўтадиган бўлсак, улар қуйидагилардир: ҳақоратлар, ичкиликбозлик, зўравонлик, қарздорлик, ёмон одатлар, ҳибсга олиниш, ҳиссий жароҳат, жинсий алоқа орқали ўтадиган касалликлар ва исталмаган ҳомиладорлик. (Заб. 33:12–15)
2 Аниқ-равшанки, ўзини тута билмаган одамлар нафақат ўзларига, балки бошқаларга ҳам муаммо туғдиришади. Вақт ўтгани сайин, бу фазилат камёб нарсага айланяпти. Бу муаммо 1940 йиллардан бери тадқиқ қилиняпти ва охирги тадқиқотлар натижасида бу фазилат кундан-кунга камроқ намоён этилаётгани аниқланди. Худонинг Каломини ўрганаётган кишиларни бу ҳайрон қолдирмайди, зеро улар «охирзамонда» одамлар «ўзини тута билмайдиган» бўлиши ҳақида Муқаддас Китобда башорат қилинганини билишади. (2 Тим. 3:1–3)
3. Нега ўзини тута билиш фазилатини ривожлантириш муҳим?
Ибт. 3:6) Қолаверса, ўша вақтдан бери мазкур муҳим хислатни намоён эта олмай, бунинг аччиқ меваларини тотган кишилар ҳақида ҳам ўйланг.
3 Нега ўзини тута билиш фазилатини ривожлантириш муҳим? Келинг, бунинг иккита асосий сабабини кўриб чиқайлик. Биринчидан, кузатувларда аниқланганидек, ҳис-туйғуларини назорат қила оладиган инсонлар одатда камроқ муаммоларга дуч келади. Улар ҳис-туйғулар масаласида мувозанатли бўлиб, одамлар билан тезда дўстлашиб кетишади ва жиззаки инсонлар сингари дарғазаб бўлишмайди, ортиқча ташвишланишмайди ва тушкунликка тушишмайди. Иккинчидан, васвасага қарши туриш ва туйғуларни жиловлаш қобилияти Аллоҳнинг марҳаматига эга бўлиш учун муҳимдир. Одамато ва Момоҳаво билан юз берган воқеа бу ҳақиқатни тасдиқламоқда. (4. Ўзини тута билиш хислатини намоён эта олмаётган кишиларга нима далда бериши мумкин?
4 Ҳеч бир номукаммал инсон ўзини тута билиш хислатини мукаммал даражада кўрсата олмайди. Яҳова бу масалада хизматчилари кураш олиб боришлари кераклигини билади ва уларга гуноҳли истаклари устидан ғалаба қозонишда ёрдам беришни истайди. (3 Шоҳ. 8:46–50) Яҳова Унга хизмат қилишни истаётган, аммо ҳаётининг муайян соҳасида ўзини тута билиш фазилатини намоён эта олмаётган самимий одамларга қадрдон Дўст сифатида кўмаклашишга тайёр. Келинг, Яҳованинг мукаммал ўрнагини кўриб чиқайлик. Кейин эса Муқаддас Китобда тилга олинган яхши ва ёмон мисолларни муҳокама қиламиз. Шунингдек, ўзини тута билиш фазилатини намоён этишимизга кўмаклашадиган амалий маслаҳатларни билиб оламиз.
ЯҲОВАНИНГ ЎРНАГИ
5, 6. Ўзини тута билиш масаласида Яҳова қандай ўрнак кўрсатди?
5 Яҳованинг барча ишлари комил бўлгани сабабли, У ўзини тута билиш хислатини ҳам мукаммал даражада акс эттиради. (Қонун. 32:4) Аммо биз номукаммалмиз. Шу боис, ўзини тута билиш фазилатининг моҳиятини тушуниш учун Яҳованинг мисолини ўрганишимиз лозим. Шундагина биз Унга кўпроқ тақлид қила оламиз. Хўш, қайси вазиятларда Яҳова ўзини тута билиш фазилатини намоён этган?
6 Шайтон безбетларча исён кўтарганида Яҳова бу хислатни қандай намоён этгани ҳақида ўйланг. Тўғри, Яҳова бунга кўз юма олмасди. Шайтоннинг даъвоси Худога содиқ бўлган самовий мавжудотларда норозилик, ғазаб ва нафратни уйғотгани турган гап. Эҳтимол, Шайтон келтирган барча азоб-уқубатлар ҳақида ўйлаганингизда, сизда ҳам худди шундай туйғулар пайдо бўлар. Лекин Яҳова жавоб беришга шошилмади, Унинг жавоби обдан ўйланган ва ҳар томонлама ўринли эди. Яҳова — жаҳли тез чиқмайдиган Худодир ва У Шайтоннинг исёнига адолат ила жавоб қайтарди. (Чиқ. 34:6; Аюб 2:2–6) Нега Яҳова муайян вақт ўтишига йўл қўйди? Чунки У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайди, аксинча, «ҳамманинг тавба қилишини хоҳлайди». (2 Бутр. 3:9)
7. Яҳованинг мисолидан нимани ўргансак бўлади?
7 Яҳованинг ўзини тута билишда кўрсатган ўрнаги бирон нарса гапиришдан ёки қилишдан олдин яхшилаб ўйлашимиз кераклигини ва шошилиб қарор чиқармаслигимиз лозимлигини ўргатяпти. Муҳим масалага дуч келганингизда, оқилона қарор чиқариш учун ўзингизга вақт беринг. Тўғри гапириш ва тўғри йўл тутиш учун Яҳовадан донолик сўранг. (Заб. 140:3) Вазият таранглашганда, ҳис-туйғуга берилиб жавоб қайтариш жуда осон. Шу сабабли, кўпчилигимиз қачонлардир ўйламасдан айтган гапларимиз ёки шошилиб қилган хатти-ҳаракатларимиздан афсусланамиз. (Ҳик. 14:29; 15:28; 19:2)
ЯХШИ ВА ЁМОН МИСОЛЛАР
8. а) Ўзини тута билиш фазилатини намоён этган кишиларнинг мисолларини қаердан топсак бўлади? б) Юсуфга Пўтифарнинг хотини қилган таклифларни рад этишга нима ёрдам берди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)
8 Муқаддас Китобдаги қайси мисоллар туйғуларимизни назорат қилишимиз муҳимлигини кўрсатяпти? Эҳтимол, синовлар остида Ибт. 39:6, 9; Ҳикматлар 1:10 ни ўқинг.)
ўзини тута билган бир нечта Муқаддас Китобдаги қаҳрамонлар хаёлингизга келиши мумкин. Масалан, Ёқубнинг ўғли Юсуфни олайлик. У фиръавнинг соқчилари бошлиғи бўлмиш Пўтифар ҳузурида хизмат қилганида ўзини тута билиш фазилатини намоён этган. Юсуф «жуда чиройли, келишган йигит» эди ва Пўтифарнинг хотини уни ёқтириб қолиб, йўлдан оздиришга ҳаракат қилганди. Унга Пўтифарнинг хотини такрор-батакрор қилган таклифларни рад этишга нима ёрдам берди? Шак-шубҳасизки, Юсуф бундай вазиятда хушёрликни йўқотиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида мулоҳаза юритишга вақт ажратган. Вазият жиддий тус олганида эса, у қочиб қутулган. Ўшанда Юсуф қуйидагича фикр юритган: «Қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?!» (9. Васвасаларга қарши туриш учун ўзингизни қандай тайёрлай оласиз?
9 Хўш, Юсуфнинг ўрнаги бизга нимани ўргатяпти? Биринчи сабоқ шундан иборатки, Худонинг қонунларини бузиш васвасасига қарши туришимиз керак. Ҳозир Яҳованинг Шоҳиди бўлган айримлар ўтмишда меъёридан ортиқ овқат ейиш, ичкиликбозлик, чекиш, гиёҳвандлик, жинсий ахлоқсизлик ва бошқа иллатларга қарши кураш олиб боришган. Сувга чўмган бўлишса-да, уларда баъзан эски одатларига қайтиш васвасаси пайдо бўлади. Агар сиз ҳам Яҳованинг қонунини бузиш васвасасига дуч келаётган бўлсангиз, гуноҳли истакларга берилиш қандай маънавий ҳалокатга олиб келиши мумкинлиги борасида фикр юритишга вақт ажратиб, тўғри йўл тутиш қарорингизни мустаҳкамланг. Сизни васвасага солиши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан кўра билиб, улардан қандай қоча олишингизни ўйлаб қўйинг. (Заб. 25:4, 5; Ҳик. 22:3) Мабодо бундай синовга дуч келсангиз, уни енгиш учун Яҳовадан донолик ва ўзини тута билиш фазилатларини сўранг.
10, 11. а) Кўплаб ёшлар мактабда қандай васвасаларга дуч келишяпти? б) Ёш масиҳийларга жинсий ахлоқсизлик қилиш босимига қарши туришда нима ёрдам бериши мумкин?
10 Бугунги кунда кўплаб ёш масиҳийлар Юсуфнинг синовига ўхшаш вазиятларни бошдан ўтказишяпти. Келинг, Кимберлининг мисолида тўхталиб ўтайлик. Унинг аксар синфдошлари жинсий ҳаётни бошлаб бўлишганди ва ҳар дам олиш кунидан кейин охирги марта ким билан жинсий алоқа қилишгани ҳақида мақтаниб гапиришарди. Кимберлида эса бундай ҳикоялар йўқ эди. Унинг айтишича, бошқалардан ажралиб турганидан гоҳида у ўзини «ташлаб кетилган ва ёлғиз» ҳис қиларди. Қолаверса, ҳеч ким билан учрашмаётгани сабабли, синфдошлари уни тентакка чиқариб қўйишганди. Лекин ёшликда жинсий майл кучли бўлишини Кимберли яхши тушунарди. (2 Тим. 2:22) Синфдошлари ундан: «Ҳалиям бокирамисан?» — дея тез-тез сўраб туришарди. Ўшанда Кимберлида нега улар каби йўл тутмаслигини тушунтириш имкони пайдо бўларди. Биз жинсий ахлоқсизлик қилиш босимига қарши тураётган шундай ёшларимиз билан фахрланамиз ва Яҳова ҳам улар билан фахрланиши турган гап!
11 Муқаддас Китобда жинсий алоқадан ўзларини тия олмаган кишилар ҳақида огоҳлантирувчи мисоллар ёзилган. Шунингдек, унда бундай тийиқсиз эҳтиросларнинг салбий оқибатлари ҳам кўрсатилган. Борди-ю, кимдир Кимберлиникига ўхшаш вазиятга дуч келган бўлса, у Ҳикматлар 7- бобдаги содда йигитнинг мисоли устида мулоҳаза юритса, яхши бўларди. Ёхуд Омнўннинг хатти-ҳаракатлари қандай даҳшатли оқибатларга олиб келганини кўриб чиқса бўлади. (2 Шоҳ. 13:1, 2, 10–15, 28–32) Ота-оналар Муқаддас Китобдаги бу парчаларни фарзандлари билан оилавий топинишда муҳокама қилиб, ишқий муносабат масаласига келганда, ўзини тута билиш ва доноликни ривожлантириш муҳим эканини тушунишга кўмаклашишлари мумкин.
12. а) Нега Юсуф акалари билан муносабат қилганида ҳис-туйғуларга берилмаган? б) Қайси вазиятларда туйғуларимизни тийишимиз лозим?
12 Бошқа вазиятда ҳам Юсуф ўзини тута билиш масаласида ажойиб ўрнак қолдирган. Юсуфнинг акалари Мисрга озиқ-овқат сотиб Ибт. 43:30, 31; 45:1) Агар имондошингиз ёки яқинингиз сизни хафа қилган бўлса, Юсуфнинг мисоли ҳақида фикр юритиш кейинчалик афсусланишингиз мумкин бўлган сўзлар ёки ҳаракатлардан асрайди. (Ҳик. 16:32; 17:27) Мабодо қариндошингиз четлатилган бўлса, зарур бўлмаганда у билан мулоқот қилмаслик учун ҳис-туйғуларингизни назорат қилишга тўғри келиши мумкин. Тўғри, бундай вазиятларда ўзини тута билиш қийин, аммо шу ҳаракатларимиз билан Аллоҳнинг ўрнагига тақлид қилаётганимизни ва Унинг меъёрларига мувофиқ йўл тутаётганимизни тушунсак, бу осонроқ бўлади.
олгани унинг олдига келишганида, у уларнинг юракларида нима борлигини кўриш мақсадида ким эканини яширади. Шунда Юсуф ҳис-туйғуга тўлиб кетганидан ичкари хонага кириб, йиғлаб юборади. (13. Шоҳ Довуд билан юз берган воқеалардан қандай сабоқлар олишимиз мумкин?
13 Муқаддас Китобдаги шоҳ Довуднинг мисоли диққатимизга сазовордир. Шоул ва Шимах Довуднинг жаҳлини чиқаришганида, у ғазабланмади ва уларга қарши куч ишлатмади. (1 Шоҳ. 26:9–11; 2 Шоҳ. 16:5–10) Тўғри, Довуд доим ҳам ўзини тута билиш фазилатини намоён этмаган. Буни Ботшева билан гуноҳ қилганидан ва Наволнинг очкўзлигига дастлаб қандай муносабат кўрсатганидан биламиз. (1 Шоҳ. 25:10–13; 2 Шоҳ. 11:2–4) Шундай бўлса-да, Довуднинг мисолидан қимматли сабоқлар олишимиз мумкин. Биринчидан, Худонинг халқи орасида бошчиликни зиммасига олганлар уларга топширилган ҳокимиятни суиистеъмол қилмаслик учун ўзларини тута билишлари айниқса муҳим. Иккинчидан, ҳеч биримиз васвасалар мени четлаб ўтади дея, ўзимизга ишониб қолмаслигимиз даркор. (1 Кор. 10:12)
АМАЛИЙ ҚАДАМЛАР
14. Бир биродар билан қандай воқеа юз берди ва нега бундай вазиятларда ўзимизни тута билиш муҳим?
14 Ўзини тута билиш фазилати устидан ишлаш учун нималар қилишингиз мумкин? Мана бу ҳаётий воқеани кўриб чиқайлик. Бир ҳайдовчи Луижининг машинасига орқадан келиб урилди. Айбини тан олишнинг ўрнига, у Луижига бақириб, уришмоқчи бўлди. Шунда Луижи ибодат қилиб, Яҳовадан ўзини тута билишга ёрдам беришини сўради ва ўша ҳайдовчини тинчлантиришга уриниб кўрди, аммо фойдаси бўлмади. Ўша ҳайдовчи бақириб турган пайтда Луижи унинг суғурта ҳужжатидаги рақамни ёзиб олиб, ҳодиса жойини тарк этди. Бир ҳафта ўтгач, Луижи бир аёлникига такрорий ташрифга борди ва қарасаки, ўша ҳайдовчи бу аёлнинг эри экан! Ўшанда бу киши хижолат бўлиб, ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўради. Бу киши Луижи ўз машинасини тезроқ тузаттириши учун, суғурта компаниясига қўнғироқ қилишни таклиф этди. Ўшанда бу киши маънавий суҳбатга қўшилди ва унга айтилган гаплар жуда ёқди. Бўлиб ўтган воқеаларга назар ташлаб, Луижи ўша кўнгилсиз воқеа юз берганида ўзини қўлга олгани қанчалик оқилона бўлганига ва агар у ўзини тиймаганида охири ёмон бўлиши мумкинлигига амин бўлди. (2 Коринфликларга 6:3, 4 ни ўқинг.)
15, 16. Муқаддас Китобни ўрганиш сизга ва оилангизга ўзини тута билиш фазилатини ривожлантиришга қандай ёрдам беради?
15 Муқаддас Китобни пухта ва астойдил ўрганиш ўзини тута билиш фазилатини ривожлантиришимизга ёрдам беради. Худованд Ёшуага шундай деганини эсланг: «Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади». (Ёшуа 1:8) Бунга қандай эришиш мумкин?
16 Боя муҳокама қилганимиздек, Муқаддас Китобда муайян хатти-ҳаракатимиз яхши ёки ёмон натижаларга олиб келишини яққол тасвирловчи мисоллар бор. Бу воқеалар бекорга ёзиб қолдирилмаган. (Рим. 15:4) Агар уларни ўқиб, мулоҳаза юритсак ҳамда тадқиқ қилсак, оқилона йўл тутган бўламиз! Бу парчалар шахсан сизга ва оила аъзоларингизга қандай тааллуқли эканини тушунишга интилинг. Яҳованинг Каломидаги маслаҳатларга амал қилишингиз учун Ундан ёрдам сўранг. Мабодо баъзи соҳаларда сизда бу фазилат етишмаётганини сезсангиз, аввал буни тан олинг. Кейин бу ҳақда ибодат қилиб, қандай яхшиланиш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритинг. (Ёқб. 1:5) Шунингдек, адабиётларимизни тадқиқ қилиш амалий маслаҳатларни топишингизга ёрдам бериши шубҳасиздир.
17. Ота-оналар болаларида ўзини тута билиш фазилатини қай йўсин ривожлантира олишади?
17 Фарзандларингиз ҳам бу фазилатни ривожлантиришини истасангиз, нима қилсангиз бўлади? Ота-оналар бу фазилат ўз-ўзидан пайдо бўлмаслигини яхши тушунишади. Улар фарзандларида илоҳий фазилатларни, жумладан ўзини тута билиш хислатини ривожлантираётиб, ўзлари ўрнак бўлишлари керак. (Эфес. 6:4) Агар болангиз ҳис-туйғуларини назорат қила олмаётганини пайқасангиз: «Ўзим бу борада яхши ўрнак кўрсатяпманми?» — деб сўранг. Хизматда, йиғилишларда ҳамда оилавий топинишда мунтазам иштирок этишингиз катта аҳамияти борлигини унутманг. Болангизнинг илтимоси ўринсиз бўлса, «йўқ» деб айтишдан қўрқманг! Масалан, Одамато билан Момоҳаво илоҳий ҳокимиятга ўринли ҳурмат кўрсатиш муҳимлигини тушунишлари учун Тангри Яҳова муайян чегаралар ўрнатган. Шу сингари, ота-она фарзандларига тарбия берса ва ўзлари бунда ўрнак кўрсатса, фарзандлари ота-онанинг ҳокимиятини ҳурмат қилишга ўрганади. Бу эса ўз ўрнида болаларда ўзини тута билиш фазилати ривожланишига ҳисса қўшади. Худонинг ҳокимиятига бўлган севги ва Унинг меъёрларига ҳурмат кўрсатиш — фарзандларингизда ривожлантириш зарур бўлган энг қимматбаҳо фазилатлардир. (Ҳикматлар 1:5, 7, 8 ни ўқинг.)
18. Яхши дўстларни танлаш сизга қандай баракалар олиб келади?
18 Ота-онамизми ёки йўқми, дўст танлаганда жуда эҳтиёткор бўлишимиз лозим. Арзигулик мақсадлар сари интилишга ундайдиган кишилар билан дўст тутинсангиз, муаммолардан холи бўласиз. (Ҳик. 13:20) Маънан етук дўстлар сизга ижобий таъсир кўрсатиб, улар сингари ўзини тута билиш фазилатини намоён этишингизга кўмаклашишади. Шубҳасизки, улар бундай хулқ-атворингизни кўриб, хурсанд бўлишади. Ўзини тута билиш фазилатини намоён этсангиз, ҳар куни Худонинг марҳаматини ўзингизда ҳис этиб, яхши кўрган инсонларингиз билан яқин муносабатлардан баҳра оласиз.