Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАВСИЯ

Амалда қўллашингиз мумкин бўлган маънавий марваридларни изланг

Амалда қўллашингиз мумкин бўлган маънавий марваридларни изланг

Муқаддас Китобни ўқиганда, тадқиқ орқали маънавий марваридларни излашимиз мумкин. Хўш, бундан қандай қилиб тўлиқ фойда олсак бўлади?

Чуқурроқ изланинг. Каломдаги баёнотларнинг тафсилотларига диққат қаратинг. Масалан, баёнотни ким, кимларга қарата ва қачон ёзганини аниқланг. Ўшанда қандай шароит бўлган, ундан олдин нима юз берган ва кейин нима бўлган?

Сабоқлар олинг. Масалан, қуйидаги саволлар ёрдамида фикр юритинг: «Баёнотда тилга олинган одамлар ўзларини қандай ҳис қилишган? Улар қандай фазилатларни намоён этишган? Нега мен ҳам уларни намоён этишим ёки бартараф этишим лозим?»

Амал қилинг. Билиб олганларингизни, эҳтимол, хизматда ёки бошқалар билан муносабат қилганда амалда қўлланг. Шу йўсин, сиз Худога маъқул келадиган доноликни намоён этасиз. Чунки Забур 107:43 да: «Ким доно бўлса, бу нарсаларга эътибор беради»,— деб айтилган.

  • Тавсия. Ҳафта ўртасида ўтадиган учрашувдаги Аллоҳ Каломидаги хазиналар қисмида билиб олганларингизни қандай қўллашингиз мумкинлиги борасида фикр юритинг. Бу қисм ўзимиздан сўрашимиз мумкин бўлган саволлар, мулоҳаза юритишимиз мумкин бўлган фикрлар ва тадқиқ қилишимиз мумкин бўлган мисоллардан иборат.