Биласизми?
Қандай қилиб қадимги ёзув Муқаддас Китобда ёзилганларни тасдиқламоқда?
ИЕРУСАЛИМДА Муқаддас Китобдаги юртлар музейида тахминан мил. авв. 700–600 йилларга мансуб бўлган тош лавҳаси бор бўлиб, унда бир ёзув ёзилган. Бу тош Исроилнинг Хеврон шаҳри яқинидаги бир қабрдан топилган. Мазкур ёзув қуйидагичадир: «Яҳве Сабаот лаънатлаган Хагав ўғли Хагаф». Хўш, қандай қилиб ушбу ёзув Муқаддас Китобда ёзилганларни тасдиқламоқда? Бу ёзув, ЙҲВҲ ҳарфлари билан ифодаланган қадимги ибронийча ҳарфлардан иборат бўлган Худонинг исми Яҳова қадимги замонларда таниқли бўлганини ва ҳар куни қўлланилганини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, қабрлардаги бошқа ёзувлардан ўша пайтларда одамлар улар ичида учрашишганини ва яшириниб, Худонинг исмини ҳамда бу исм таркибига кирган ўз исмларини ҳам деворларга ёзишганини кўриш мумкин.
Мазкур ёзувлар борасида Жоржия университетидаги доктор Рэйчел Набулси қуйидагича деди: «Ушбу ёзувларда ЙҲВҲ шакли қайта-қайта учрагани эътиборга лойиқ. [...] Бу матн ва ёзувлар ЙҲВҲ Исроил ва Яҳудо юртларида жуда муҳим бўлганини кўрсатмоқда». ЙҲВҲ ҳарфлари билан ифодаланган ибронийча ҳарфлардан иборат бўлган Худонинг исми Муқаддас Китобда минглаб маротаба учрайди ва унда ёзилганларни тасдиқлайди. Кўпинча, одамларнинг исмлари таркибига Худонинг исми киритилган эди.
Тош лавҳасидаги «Яҳве Сабаот» сўзлари «Қўшинлар Сарвари Яҳова» деган маънони англатади. Афтидан, қадимдаги одамлар нафақат Худонинг исмини, балки «Қўшинлар Сарвари Яҳова» иборасини ҳам тез-тез қўллашган. Бу тош лавҳаси шунингдек, Муқаддас Китобда, Ибронийча ёзувларда 250 дан ошиқ марта, асосан, Ишаё, Еремиё ва Закариё ёзган китобларда «Қўшинлар Сарвари Яҳова» ибораси қўлланилгани эътиборга лойиқ эканини тасдиқлаяпти.