2- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Исонинг укасидан ўрганинг
Аллоҳнинг ҳамда Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг қули... Ёқуб. ЁҚБ. 1:1
88- ҚЎШИҚ Очиб бер менга йўлларингни
БУ МАҚОЛАДА *
1. Ёқубнинг оиласини қандай таърифлаган бўлардингиз?
ЁҚУБ Исонинг укаси бўлган ва художўй оилада улғайган. Унинг ота-онаси Юсуф ва Марям Яҳовани қаттиқ севган ва Унга хизмат қилиш учун жон куйдирган. Ёқуб яна бир ажойиб баракага эга эди. Унинг акаси ваъда қилинган Масиҳ бўлган. Ҳа, бундай оиланинг аъзоси бўлиш Ёқуб учун катта барака эди.
2. Ёқуб акасининг қайси томонларини кузатган бўлиши мумкин?
2 Ёқубда акасидан ўрнак олиш учун кўп сабаблар бўлган. (Мат. 13:55) Масалан, Исо 12 ёшда бўлганида, Қуддусдаги ўқимишли муаллимларни лол қолдирган. (Луқо 2:46, 47) Ёқуб у билан дурадгорлик ишини бажарган бўлиши мумкин. Шунда, у акасини жуда яхши билиб олгандир. Нейтан Норр биродаримиз тез-тез шундай деб айтарди: «Бирон киши билан бирга ишласангиз, уни яхши билиб оласиз» *. Ёқуб Исо ўсиб-улғайганини ва борган сайин донолиги ошганини ҳамда «Тангрининг ва одамларнинг назарида илтифотга сазовор бўлганини» кўргандир. (Луқо 2:52) Шунинг учун, у Исонинг илк шогирдларидан бири бўлгандир, деб ўйлармиз. Аммо бу ундай эмас.
3. Исо хизматини бошлаганида, Ёқуб бунга қандай муносабатда бўлган?
3 Исо ер юзида хизмат қилганида, Ёқуб унинг шогирди бўлмаган. (Юҳан. 7:3–5) Аксинча, у Исони «ақлдан озибди» деган қариндошларидан бири бўлгандир. (Марк 3:21) Исо азоб устунида ўлаётганида, Ёқуб онаси Марямнинг ёнида бўлгани ҳақида ҳеч бир манбада айтилмаган. (Юҳан. 19:25–27)
4. Ушбу мақолада нималарни кўриб чиқамиз?
4 Кейинчалик Ёқуб Исога ишонган ва масиҳийлар жамоатида ҳурмат қозонган оқсоқоллардан бири бўлган. Ушбу
мақолада қуйидаги иккита соҳада Ёқубдан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз: «1) Нега камтарин бўлиб қолишимиз керак? 2) Қай йўсин самарали таълим бера оламиз?»ЁҚУБ КАБИ КАМТАРИН БЎЛИБ ҚОЛИНГ
5. Ёқуб Исони тирилганидан кейин кўргач, нималар қилди?
5 Ёқуб қачондан бошлаб Исонинг содиқ издоши бўлди? Исо тирилганидан кейин «Ёқубга, сўнг эса ҳаворийларнинг барига кўринди». (1 Кор. 15:7) Исо билан кўришгач, Ёқуб унинг шогирдларидан бири бўлди. Ҳаворийлар Қуддусда бир уйнинг болохонасида муқаддас руҳга тўлганда, Ёқуб ҳам у ерда эди. (Ҳавор. 1:13, 14) Кейинроқ у биринчи асрдаги етакчи кенгаш аъзоси бўлди. (Ҳавор. 15:6, 13–22; Галат. 2:9) Мил. 62 йилдан олдин Ёқуб мойланган масиҳийларга илоҳий илҳом остида мактуб ёзганди. Осмонда ёки ерда яшаш умидига эгамизми, бу мактуб барчамизга фойдали. (Ёқб. 1:1) Биринчи асрдаги тарихчи Иосиф Флавийнинг сўзларига биноан, Ёқуб яҳудий олий руҳоний Ҳананиянинг Ҳанан исмли ўғлининг буйруғи билан қатл этилди. У ер юзидаги ҳаётининг охиригача Яҳовага содиқ бўлиб қолди.
6. Ёқуб ва дин раҳбарлари ўртасида қандай фарқ бўлган?
6 Ёқуб камтарин бўлган. Нега бундай дея оламиз? Ёқуб ва кўп дин раҳбарлари Исога қандай муносабатда бўлгани ўртасидаги фарққа диққат қаратинг. У Исо Худонинг Ўғли эканини исботловчи далилни кўрганда, буни камтарлик ила қабул қилган. Лекин Қуддусдаги олий руҳонийлар бундай йўл тутмаган. Масалан, улар Исо Лазарни тирилтирганини тан олмаган. Улар Исони Яҳованинг вакили сифатида тан олишнинг ўрнига, уни ва Лазарни ўлдиришга ҳаракат қилган. (Юҳан. 11:53; 12:9–11) Кейинчалик эса Исо тирилганида, улар бу ҳақиқатни одамлардан яширишга уринган. (Мат. 28:11–15) Мағрурлик туфайли ўша дин раҳбарлари Масиҳни рад этган.
7. Нима учу мағрурликдан қочишимиз керак?
7 Биз қандай сабоқ оляпмиз? Мағрурликдан қочиб, Яҳовадан ўрганишга тайёр бўлинг. Бирон касаллик дастидан одамнинг юраги нотўғри ишлагани каби, мағрурлик рамзий қалбимизни жароҳатлаши ва Яҳованинг йўл-йўриқларига амал қилмаслигимизга сабаб бўлиши мумкин. Фарзийлар билан айнан шундай бўлди. Мағрурлик туфайли улар Исода Худонинг руҳи борлигини ва у Худонинг Ўғли эканини Юҳан. 12:37–40) Фарзийларнинг мағрурлиги яхшиликка олиб келмади. Улар абадий ҳаётдан маҳрум бўлди. (Мат. 23:13, 33) Ҳа, Худонинг Каломи бизни шакллантиришига ва муқаддас руҳ фикрлаш тарзимизу қарорларимизга таъсир қилишига доим йўл қўйишимиз муҳим. (Ёқб. 3:17) Ёқуб камтарин бўлгани учун Яҳовадан ўрганишга тайёр эди. Қолаверса, у камтаринлиги туфайли яхши таълим бера олганди. Ҳозир буни кўриб чиқамиз.
аниқ кўрса-да, буни тан олишни истамади. (ЁҚУБ КАБИ САМАРАЛИ ТАЪЛИМ БЕРИНГ
8. Яхши таълим беришимизга нима ёрдам беради?
8 Ёқуб махсус таълим олмаган. Дин раҳбарлари уни ҳаворий Бутрус ва Юҳанно каби «ўқимаган ва оддий одам» деб билгандир. (Ҳавор. 4:13) Бироқ Ёқуб яхши таълим беришга ўрганган. Бунга Худонинг Каломидаги у ёзган китобни ўқиганимизда, амин бўлишимиз мумкин. Эҳтимол, Ёқубга ўхшаб биз ҳам олий маълумотли эмасдирмиз. Аммо муқаддас руҳ ва ташкилотимиз томонидан олаётган билимларимиз ёрдамида биз ҳам яхши таълим бера оламиз. Келинг, Ёқуб қай йўсин таълим берганига ва бундан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигига диққат қаратайлик.
9. Ёқуб қай йўсин таълим берган?
9 Ёқуб оддий сўзлардан фойдаланиб, фикрларни содда қилиб тушунтирган. Натижада, уни тинглаганлар нима қилиш ва буни қандай бажариш кераклигини билган. Мисол учун, Ёқуб масиҳийлар адолатсизликни қаҳр-ғазаб билан эмас, балки сабр-бардош билан енгиши кераклигини қуйидаги оддий йўл орқали тушунтирган: «Сабр-бардош қилганларни биз бахтиёр деб атаймиз. Сизлар Аюб пайғамбарнинг бардоши ҳақида эшитиб, оқибатда Яҳова унга қандай барака берганини кўргансизлар. Зеро Яҳова меҳр-шафқатли, раҳмдил Худо». (Ёқб. 5:11) Эътибор берган бўлсангиз, Ёқуб Муқаддас Ёзувларга асосланиб таълим берган. У Худонинг Каломидан фойдаланиб, тингловчиларига Яҳова Аюб каби содиқ хизматчиларини доим мукофотлашини тушунишга кўмаклашган. Ёқуб фикрларни содда, шу билан бирга мантиқан тўғри тушунтирган. Бу орқали у бошқаларнинг диққатини ўзига эмас, Яҳовага қаратган.
10. Таълим беришда Ёқубга тақлид қилишнинг йўлларидан бири қандай?
Рим. 11:33) Таълим берганда, гапларимизни Муқаддас Ёзувларга асосласак, бу мақсадга эриша оламиз. Масалан, тадқиқ ўтувчиларга сиз ундай ёки бундай қилишингиз керак, деб айтишнинг ўрнига, уларга Муқаддас Китобдаги мисоллар устида мулоҳаза юритишга ва Яҳованинг фикрларию туйғуларини тушунишга ёрдам беришимиз керак. Шунда, улар бизни эмас, Яҳовани мамнун қилишни истайди.
10 Биз қандай сабоқ оляпмиз? Хушхабарни содда тарзда етказинг ва Худонинг Каломи асосида таълим беринг. Мақсадимиз бошқаларни қанчалик кўп билишимиз билан ҳайрон қолдириш бўлмаслиги керак. Аксинча, Яҳова қанчалик кўп билишини ва уларга ғамхўрлик қилишини кўрсатиш бўлиши лозим. (11. Ёқубнинг пайтида баъзи масиҳийлар қайси муаммоларга дуч келган ва у уларга қандай маслаҳат берган? (Ёқуб 5:13–15)
11 Ёқуб имондошлари қандай қийинчиликларга дуч келганини тушунган. Буни унинг мактубидан кўрсак бўлади. У имондошларининг қийинчиликларидан хабардор бўлган ва уларни қандай енгиш борасида йўл-йўриқлар берган. Масалан, баъзи масиҳийлар маслаҳатларни амалда қўллашни пайсалга солган. (Ёқб. 1:22) Айримлар бойларга ўзгача муносабат кўрсатган. (Ёқб. 2:1–3) Бошқалар эса тилини назорат қилишга қийналган. (Ёқб. 3:8–10) Ўша масиҳийлар жиддий муаммоларга дуч келган, аммо Ёқуб уларнинг ўзгаришига ишонган. У уларга меҳр ила, лекин тўғридан-тўғри маслаҳат берган ва маънан касал бўлган масиҳийларни оқсоқоллардан ёрдам сўрашга ундаган. (Ёқуб 5:13–15 ни ўқинг.)
12. Каломни ўрганаётганларга ёрдам бераётиб, қай йўсин ижобий нуқтаи назарни сақлай оламиз?
12 Биз қандай сабоқ оляпмиз? Бошқалар дуч келаётган қийинчиликларни тушунинг ва уларга нисбатан ижобий нуқтаи назарни сақланг. Муқаддас Китобни ўрганаётганларнинг кўпи учун ундаги маслаҳатларга амал қилиш осон бўлмаслиги мумкин. (Ёқб. 4:1–4) Ёмон одатларини илдизи билан қўпориб ташлаш ва масиҳийларга хос фазилатларни ривожлантириш учун уларга вақт керак бўлар. Ёқубга тақлид қилган ҳолда, Каломни ўрганаётганларга ҳаётининг қайси соҳасида яхшиланиши кераклигини айтиш учун жасоратли бўлишимиз лозим. Шунингдек, ижобий нуқтаи назарни сақлашимиз даркор. Яҳова самимий инсонларни Ўзига жалб қилишига ва ҳаётига ўзгариш киритиши учун уларга куч беришига ишонишимиз керак. (Ёқб. 4:10)
13. Ёқуб нимани тан олган? (Ёқуб 3:2)
13 Ёқуб доим ўзига нисбатан тўғри нуқтаи назарда бўлган. У келиб чиқиши ёки хизматдаги шарафли вазифалари уни биродару опа-сингилларидан ажратиб туради ёки устун қилади, деб ўйламаган. У имондошларига «азиз биродарларим» деб мурожаат қилган. (Ёқб. 1:16, 19; 2:5) Қолаверса, Ёқуб бошқаларда гўё у мукаммалдай таассурот қолдиришга интилмаган. Аксинча: «Барчамиз тез-тез хато қилиб турамиз»,— деганда, ўзини ҳам назарда тутган. (Ёқуб 3:2 ни ўқинг.)
14. Нега хатолар қилиб туришимизни тан олишимиз керак?
14 Биз қандай сабоқ оляпмиз? Барчамиз гуноҳкор эканимизни ёдда тутинг. Биз таълим бераётган инсонлардан қайсидир жиҳатдан устунроқмиз, деб ўйламаслигимиз керак. Нега? Тадқиқ ўтувчи биз ҳақимизда ҳеч қачон хато қилмайди деб ўйласа,
тушкунликка тушиши мумкин. У Худога мукаммал тарзда бўйсуна олмайман деган фикрга бориши ҳеч гап эмас. Лекин биз учун Муқаддас Ёзувлардаги принципларга амал қилиш доим ҳам осон эмаслигини ростгўйлик ила тан олишимиз керак. Шунингдек, Яҳова уларни енгишимизга қандай ёрдам бераётганини айтсак, тадқиқ ўтувчи ҳам Унга хизмат қилиши мумкин деган хулосага келади.15. Ёқуб келтирган мисолларни қандай таърифлаган бўлардингиз? (Ёқуб 3:2–6, 10–12)
15 Ёқуб қалбни забт этадиган мисоллардан фойдаланган. Шубҳасизки, унга муқаддас руҳ ёрдам берган. Лекин шу билан бирга, у акаси Исо келтирган мисолларни ўрганиш орқали қай йўсин таълим бериш борасида кўп нарсани билиб олган. Ёқуб мактубида келтирган мисоллар содда экани ва уларни амалда қандай қўллаш кераклиги яққол кўриниб туради. (Ёқуб 3:2–6, 10–12 ни ўқинг.)
16. Нега самарали мисоллардан фойдаланишимиз керак?
16 Биз қандай сабоқ оляпмиз? Самарали мисоллардан фойдаланинг. Ўринли мисолларни қўллаганда, тингловчиларингиз нафақат сизни эшитади, балки айтаётган фикрлар уларнинг кўз олдида гавдаланади. Бу билан одамларнинг хаёлида расм чизгандай бўласиз. Бундай расмлар орқали эса бошқаларга Муқаддас Китобдаги муҳим ҳақиқатларни ёдда сақлашга ёрдам берасиз. Исо самарали мисоллардан фойдаланишда маҳоратли бўлган. Ёқуб эса унга тақлид қилган. Келинг, унинг мисолларидан бирини кўриб чиқиб, уни нега самарали деб айта олишимизга диққат қаратайлик.
17. Нима учун Ёқуб 1:22–25 даги мисол жуда самарали?
17 Ёқуб 1:22–25 ни ўқинг. Ёқубнинг кўзгу ҳақидаги мисоли жуда самарали. У муайян фикрни етказмоқчи эди, яъни Худонинг Каломидан фойда олиш учун уни шунчаки ўқиш етарли эмас. Билиб олганларимизни қўллашимиз ҳам керак. Ёқуб тингловчилари дарров илғаб олиши мумкин бўлган мисол келтирган. У кўзгуда юзини кўрган одам ҳақида айтган. Бу мисолдан нимани билиб оляпмиз? Агар кимдир кўзгуга қараганда, бирон камчилигини кўриб қолса ва ҳеч нарса қилмаса, нодонлик бўлади. Шу каби, Худонинг Каломини ўқиганимизда, бирон камчилигимизни ўзгартириш кераклигини пайқасак ва ҳеч қандай чора кўрмасак, нодонлик бўлади.
18. Бирон мисол келтирганда, қайси учта қадамни қўйишимиз керак?
18 Мисоллардан фойдаланганингизда қуйидаги учта қадамни қўйиб, Ёқубга тақлид қила оласиз: «1) Танлаган мисолингиз муҳокама қилинаётган мавзуга мос келсин. 2) Сиз келтирган мисол тушунишга осон бўлсин. 3) Мисолни нега қўллаётганингиз аниқ кўринсин». Мос келадиган мисолни топишга қийналсангиз, кўп тилларда чиққан «Қўриқчи Минораси Жамияти нашрларининг кўрсаткичи»дан фойдаланишингиз мумкин. У ерда «Мисоллар» сарлавҳаси остида сизга қўл келадиган кўплаб мисолларни топа оласиз. Унутманг, мисоллар микрофонга ўхшайди. Улар ёрдамида етказмоқчи бўлган асосий фикрларингиз янада таъсирли чиқади. Шу боис, муҳим фикрларни етказиш учун мисоллардан фойдаланинг. Албатта, таълим бериш қобилиятимизни яхшилашни истаймиз. Лекин буни ўзимизга эътибор қаратиш эмас, балки иложи борича кўпроқ одамларга Яҳованинг бахтли оила аъзоси бўлишга ёрдам бериш учун қиламиз.
19. Имондошларимизни қадрлашимизни қандай кўрсата оламиз?
19 Мукаммал ака билан катта бўлиш шарафига эга эмасмиз, аммо Яҳовага умумжаҳон оиламиз, яъни биродару опа-сингилларимиз билан хизмат қилиш шарафига эгамиз. Имондошларимизни севишимизни улар билан бирга вақт ўтказиш, улардан ниманидир ўрганиш ва ваъзгўйлик ҳамда таълим бериш ишида елкама-елка садоқат ила хизмат қилиш орқали кўрсатамиз. Нуқтаи назаримизда, юриш-туришимизда ва таълим беришда Ёқубга тақлид қилсак, Яҳовага шараф келтирамиз. Шунингдек, бу орқали самимий инсонларга севувчи самовий Отамизга яқинлашишга ёрдам берамиз.
114- ҚЎШИҚ «Сабр-тоқат қилинг»
^ абз. 5 Ёқуб Исо билан бирга битта оилада улғайган. У Худонинг мукаммал Ўғлини ўша пайтдаги кўпчиликка қараганда яхшироқ билган. Бу мақолада унинг ҳаётидан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигига диққат қаратамиз. Шунингдек, у биринчи асрдаги масиҳийлар жамоатининг устуни бўлганидан кейин ўргатган нарсаларидан нималарни билиб олишимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз.
^ абз. 2 Нейтан Норр Етакчи кенгаш аъзоси эди. Унинг ер юзидаги ҳаёти 1977 йили тугаган.
^ абз. 60 РАСМГА ШАРҲ. Ёқуб олов мисолида тилдан нотўғри фойдаланиш хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган. Бу жуда яхши мисол, чунки ҳар бир киши кичик бир олов хавфли эканини билган.