Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Филип ваъз қилган ҳабашистонлик амалдор нимада кетаётганди?

«ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ»да «арава» деб таржима қилинган сўз асл нусхада турли араваларни билдириши мумкин. (Ҳавор. 8:28, 29, 38) Лекин ҳабашистонлик амалдор кетаётган арава, ҳойнаҳой, жанг ёки мусобақалар учун мўлжалланган аравалардан анча каттароқ бўлган. Бундай хулосанинг айрим сабабларига назар солайлик.

Узоқ масофани босиб келаётган ҳабашистонлик киши юқори мавқега эга бўлган эди. У «ҳабашистонлик малика ҳузурида юқори мавқега эга бўлган киши, унинг бутун хазиналари мудири» эди. (Ҳавор. 8:27) Қадимда Ҳабашистонга ҳозирги Судан ва Мисрнинг жанубий қисми кирарди. Гарчи амалдор бутун сафари давомида, ҳойнаҳой, битта аравада кетмаган бўлса-да, узоқ сафарда керак бўлган кўпгина нарсалари бўлганга ўхшайди. Мил. биринчи асрдаги баъзи араваларнинг усти ва ёнлари ёпиқ бўлиб, тўрт ғилдиракли енгил эди. Бир китобга биноан, «бундай аравага кўпроқ юк сиғиши мумкин эди. Қолаверса, у туфайли сафар қулайроқ бўлиб, эҳтимол, одамлар ундан фойдаланиб узоқроқ жойларга бора оларди». («Acts—An Exegetical Commentary»)

Филип ҳабашистонлик амалдорга мурожаат қилганида, у ўқиб кетаётганди. Баёнотда ёзилишича, Филип «арава ёнида чопиб кетаётганда, ўтирган киши Ишаё пайғамбарнинг китобини овоз чиқариб ўқиётган» эди. (Ҳавор. 8:30) Сафар учун фойдаланилган аравалар тез юриш учун мўлжалланмаганди. Бундай аравалар секинроқ ҳаракатлангани туфайли амалдор нафақат бемалол ўқий оларди, балки Филип ҳам унга чиқиб ўтириши мумкин эди.

Ҳабашистонлик амалдор «Филипдан аравага чиқиб ўтиришини» илтимос қилган. (Ҳавор. 8:31) Мусобақалар учун мўлжалланган аравада ҳайдовчи тик туриб кетарди. Сафар учун мўлжалланган аравада эса амалдор ва Филипнинг ўтириши учун ўриндиқлар бўлган.

Ҳаворийлар 8-бобда илоҳий илҳом остида ёзилган баёнотларга ва тарихий далилларга кўра, адабиётларимизда сўнгги пайтларда амалдор жанг ёки мусобақалар учун мўлжалланган кичик аравада эмас, каттароқ аравада кетаётгани тасвирланган.