34- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Янги вазифани қувонч ила бажариш
Аллоҳ адолатсиз эмас. Чунки... Унинг исмига кўрсатган севгингизни ҳамда меҳнатингизни унутмайди. ИБРОН. 6:10
38- ҚЎШИҚ У сизни мустаҳкамлайди
БУ МАҚОЛАДА *
1–3. Тўла вақтли хизматдагиларнинг вазифаси ўзгаришига нималар сабаб бўлиши мумкин?
РОБЕРТ ва Мэри-Жо шундай деди: «Тўла вақтли махсус ваъзгўй сифатида 21 йил хизмат қилганимиздан сўнг икковимизнинг ҳам ота-онамиз касал бўлиб қолди. Уларга ғамхўрлик қилишдан хурсанд эдик. Аммо қалбимиздан жой олган хизматни қолдириш оғриқли бўлган».
2 «Соғлигимиз туфайли хизматни давом эттира олмаслигимизни билганда, йиғлаганмиз. Яҳовага бошқа юртда хизмат қилишни истагандик, аммо бу хизмат ўз якунига етганди»,— деб бўлишди Уильям ва Терри.
3 Алексей эса, қуйидагича айтди: «Таъқиб қилувчилар филиалимизни ёпмоқчи эканини билардик. Мен у ерда хизмат қилардим. Бу юз берганидан ва Байтилдан кетишга мажбур бўлганимиздан барчамизнинг кўнглимиз тушганди».
4. Бу мақолада қайси саволларни кўриб чиқамиз?
4 Бу воқеаларга янги вазифа олган минглаб байтилчилару бошқа имондошларни қўшса бўлади *. Бу садоқатли биродару опа-сингиллар учун севимли вазифасини қолдириш осон бўлмаган. Бундай ўзгаришларга мослашишга уларга нима ёрдам бериши мумкин? Сиз уларни қандай қўллаб-қувватлай оласиз? Бу саволларнинг жавоблари барчамизга ўзгарган вазиятларга мослашишга кўмаклаша олади.
ЎЗГАРГАН ВАЗИЯТЛАРГА МОСЛАШИШ
5. Вазифамиз ўзгаргани бизга қандай таъсир қилиши мумкин?
5 Далада ёки Байтилда хизмат қиламизми, одамларга ва ҳудудимизга боғланиб қоламиз. Вазифамизни қолдиришнинг сабаби қандай бўлмасин, қалбимизга тикан санчилгандай бўлади. Биродару опа-сингилларимизни соғинамиз, айниқса, қувғунлар дастидан кетишга тўғри келган бўлса, улар ҳақида ташвишланамиз. (Мат. 10:23; 2 Кор. 11:28, 29) Янги вазифага тайинланиш ёки ўз юртимизга қайтиш туфайли кўпинча янги маданиятга мослашишга тўғри келиши мумкин. Роберт ва Мэри-Жо шундай фикр билдирди: «Ўз маданиятимиз ва ҳатто она тилимизда ваъз қилиш бизга бегона бўлиб қолганди. Ўз юртимизда гўёки мусофирдай эдик». Янги вазифага тайинланганларнинг баъзилари кутилмаганда моддий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Эҳтимол, улар безовта бўлар, хавотирланар ҳамда тушкунликка тушар. Уларга нима ёрдам бера олади?
6. Қай йўсин Яҳовага яқин бўлишда давом эта оламиз?
6 Яҳовага яқин бўлишда давом этинг. (Ёқб. 4:8) Буни қандай қилса бўлади? Масалан, Унга «ибодатларни Эшитгувчи»си сифатида ишонишимиз мумкин. (Заб. 65:2) Худонинг Каломида: «Юрагингизни Унга тўкиб солинг»,— деган сўзларни ўқиймиз. (Заб. 62:8) Яҳова «биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам анча ортиғини бажаришга қодир». (Эфес. 3:20) Яҳова ибодатларимизда сўраган асосий нарсаларимизни бериш билангина чегараланиб қолмайди. У муаммоларимизни ҳал қилиш учун биз кутмаган даражада ёрдам бера олади.
7. а) Яҳовага яқин бўлишда давом этишда нима ёрдам беради? б) Ибронийларга 6:10–12 га кўра, садоқат ила хизмат қилишда давом этганимизнинг натижаси қандай бўлади?
7 Аллоҳ Яҳовага яқин бўлишда давом этиш учун Муқаддас Ёзувларни ҳар куни ўқиб, устида мулоҳаза юритинг. Олдин тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлган имондошимиз қуйидагича деди: «Олдинги вазифангиздаги оилавий топиниш ва йиғилишларга тайёргарлик кўриш жадвалингизга амал қилинг». Қолаверса, янги жамоатингиздаги имондошлар билан хушхабарни ваъз қилиш учун қўлингиздан келганини қилинг. Хизматчилари олдингидай кўп қила олмаса ҳам, Яҳова садоқат билан хизмат қилишда давом этаётганларни унутмайди. (Ибронийларга 6:10–12 ни ўқинг.)
8. Юҳаннонинг биринчи мактуби 2:15–17 га кўра, содда ҳаёт кечиришга нима ёрдам беради?
Мат. 13:22) Яҳовага хизмат қилмайдиган инсонлар, дўстларингиз ёки қариндошларингиз ёрдам бериш мақсадида сизни кўпроқ пул топишга ундаса, буни рад этинг. (1 Юҳанно 2:15–17 ни ўқинг.) Яҳова «муҳтож бўлганимизда» маънавий, ҳиссий ва моддий тарафдан ёрдам бериб, имонимизни мустаҳкам сақлашга кўмаклашади. (Иброн. 4:16; 13:5, 6)
8 Содда ҳаёт кечиринг. Шайтон дунёсидаги ташвишлар маънавийлигингизни «бўғиб» қўйишига йўл қўйманг. (9. Ҳикматлар 22:3, 7 да айтилганидай, нима учун мажбур бўлмасак, қарз олиш керак эмас ва доно қарор чиқаришимизга нима ёрдам беради?
9 Мажбур бўлмасангиз, қарз олманг. (Ҳикматлар 22:3, 7 ни ўқинг.) Кўчиш анча қимматга тушиши ва осонликча қарзга ботиб кетиш мумкин. Иложи борича қарздор бўлмаслик учун сиз аслида муҳтож бўлмаган нарсаларни кредитга харид қилманг. Ҳиссий босим остида бўлганда, айниқса, касал бўлган яқинимизга ғамхўрлик қилаётган бўлсак, қанча қарз олишни аниқлаш қийин кечиши ҳеч гап эмас. Бундай вазиятларда «ибодат ва илтижо» доно қарор чиқаришингизга кўмаклашишини ёдда тутинг. Яҳова ибодатларингизга жавоб тариқасида, «қалбингизни ва онгингизни ҳимоялаб» тинчлик бахш этади ва хотиржамлик ила фикр юритишингизга ёрдам беради. (Филип. 4:6, 7; 1 Бутр. 5:7)
10. Қай йўсин янги дўстларни топа оламиз?
10 Дўстона муносабатларни ривожлантиринг. Яқин дўстларингиз, айниқса, сизникига ўхшаш вазиятни бошдан ўтказганлар билан ҳис-туйғуларингизу қийинчиликларингизни бўлишинг. Бу ҳиссан тикланишга ёрдам бера олади. (Воиз 4:9, 10) Олдинги вазифангиздаги дўстлар, буёғига ҳам дўстларингиз бўлиб қолаверади. Лекин бу янги вазифангизда ҳам янги дўстлар орттиришингиз лозим. Унутмангки, дўст топиш учун, ўзингиз дўст бўлишингиз керак. Хўш, қандай қилиб янги дўстлар орттира оласиз? Яҳовага хизмат қилиб эга бўлган ажойиб тажрибангизни ва қувончингизни бошқалар билан бўлишинг. Балки жамоатдаги айримлар тўла вақтли хизматга бўлган иштиёқингизни тушунмас, аммо бошқалар ўрнагингизга эргашиб, сиз учун яхши дўстларга айланиши мумкин. Мулоҳазакор бўлиб ютуқларингизга ноўрин эътибор қаратманг ва салбий туйғуларга берилманг.
11. Қай йўсин никоҳингизда бахтиёрликни сақлай оласиз?
11 Борди-ю, турмуш ўртоғингизнинг соғлиги туфайли вазифангизни қолдиришга тўғри келган бўлса, уни айбламанг. Қолаверса, сизнинг соғлигингиз ёмонлашгани туфайли бундай бўлган бўлса, турмуш Мат. 19:5, 6) Кутилмаган ҳомиладорлик туфайли вазифангизни қолдиришга тўғри келган бўлса, фарзандингиз сиз учун ўша топшириқдан ҳам муҳимроқ эканини ҳис этишига ҳаракат қилинг. Фарзандингизга у Худонинг «мукофоти» эканини тез-тез айтиб туринг. (Заб. 127:3–5) Шунингдек, хизматингизда юз берган қизиқарли воқеаларни у билан бўлишинг. Бу фарзандингизга бутун ҳаёти давомида сиз каби Яҳовага қувонч ила хизмат қилишига туртки бўлиши мумкин.
ўртоғимнинг умидларини пучга чиқардим деб ўзингизни айбдор ҳис қилманг. «Бир тан» эканингизни ва ҳар қандай вазиятда бир-бирингизга ғамхўрлик қилишга Яҳованинг олдида ваъда берганингизни унутманг. (БОШҚАЛАР ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРА ОЛАДИ?
12. а) Тўла вақтли хизматдагилар хизматини давом эттира олиши учун нима қилсак бўлади? б) Янги шароитларга мослашишлари учун уларга қандай ёрдам бера оламиз?
12 Шуниси ажойибки, кўпгина жамоатлар ва алоҳида биродару опа-сингиллар тўла вақт хизмат қилаётган имондошлар хизматини давом эттира олиши учун қўлларидан келганча ёрдам беради. Масалан, улар хизматни давом эттиришга ундайди, моддий ёки бошқа тарафдан ёрдам беради ё бўлмаса, олисдаги оила аъзосига ғамхўрлик қилади. (Галат. 6:2) Тўла вақтли хизматдагиларнинг вазифаси ўзгариб, жамоатингизга тайинланса, улар яхши хизмат қилмагани ёки нотўғри иш қилиб қўйгани учун шундай бўлди деб ўйламанг *. Аксинча, уларга ўзгаришларга тезроқ мослашишга ёрдам беринг. Соғлиги ёмонлашгани туфайли кўп нарсага кучи етмаётган бўлса ҳам, уларни илиқ кутиб олинг ва қилган меҳнати учун мақтанг. Улар билан яқиндан танишинг. Бундай имондошларимизнинг мўл-кўл билимидан, таълим бериш услубидан ва тажрибасидан фойда олинг.
13. Вазифаси ўзгарганларга қандай ёрдам бера оламиз?
13 Янги вазифага тайинланганлар бошида уй-жой, транспорт, иш ва бошқа эҳтиёжлар бўйича ёрдамингизга муҳтож бўлиши мумкин. Шунингдек, улар бошқа кундалик масалалар, мисол учун, солиқ тўлаш ёки тиббий ёрдам олиш борасида сўнгги маълумот олиши керакдир. Энг асосийси, уларга ачинишга эмас, балки янги вазиятини тушунишга ҳаракат қилишингиз лозим. Улар ўзларининг ёки оила аъзосининг соғлик муаммолари билан курашаётгандир. Ёки яқинининг ўлими туфайли қайғураётгандир *. Бундай дард ва турли ҳис-туйғулар билан курашиш учун муайян вақт талаб қилиниши мумкин.
14. Қай йўсин маҳаллий ваъзгўйлар бир имондошимизга янги шароитларга мослашишига ёрдам берди?
14 Шу билан бирга ёрдамингиз ва ўрнагингиз мослашишда уларга ёрдам бўлиши мумкин. «Олдинги вазифамда ҳар куни Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказардим,— деб бўлишди ўзга юртда хизмат қилган имондошимиз,— Янги вазифамда эса, хизматда ҳатто Муқаддас Китобни очиш ёки видео кўрсатиш қийин бўларди. Аммо маҳаллий ваъзгўйлар мени такрорий ташрифларига ёки тадқиқларига таклиф қиларди. Биродару опа-сингиллар ғайрат ва жасорат ила Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказаётганини кўриш ижобий нуқтаи назарда бўлишимга ёрдам берди. Янги ҳудудда суҳбатлар бошлашга ўргандим. Бу яна қувонч билан хизмат қилишимга кўмаклашди».
ОЛҒА ИНТИЛИШДАН ТЎХТАМАНГ
15. Қандай қилиб янги вазифангизда муваффақиятли бўла оласиз?
15 Янги вазифангизни бажаришда муваффақиятли бўла оласиз. Ёмон иш қилиб қўйганим Ҳавор. 8:1, 4) Хизмат қилишда давом этганингиз, ижобий натижалар келтириши мумкин. Масалан, муайян юртдан кетишга мажбур бўлган кашшофлар қўшни мамлакатга кўчди. У ерда ҳам уларнинг тилида гапирадиганларга эҳтиёж катта эди. Бир неча ой ичида у ерда гуруҳлар ташкиллаштирилди ва улар тезда ўсди.
ёки нолойиқ бўлганим учун вазифам ўзгарди деб ўйламанг. Яҳова ҳозирда сизга қандай ёрдам бераётгани ҳақида фикр юритиб, ваъз қилишдан тўхтаманг. Биринчи асрдаги садоқатли масиҳийларга тақлид қилинг. Улар қаерда бўлса ҳам, «Аллоҳнинг каломи тўғрисидаги хушхабарни эълон этишарди». (16. Янги вазифангизда қай йўсин қувонч топа оласиз?
16 «Яҳова бераётган қувонч кучингиздир». (Нахим. 8:10; изоҳ) Хизматимизни қанчалар яхши кўрсак ҳам, биринчи навбатда ундан эмас, балки Яҳовадан қувонч топишимиз керак. Шу боис, қувончга тўлишни истасак, Яҳовага яқин бўлиб қолишимиз ва Унга таянишимиз даркор. Ёдингизда бўлсинки, одамларга ёрдам беришни истаганингиз туфайли, олдинги вазифангизга кўнгил боғлагансиз. Энди ҳозирги вазифангизни бажаришда ҳам шундай йўл тутинг ҳамда Яҳова унга кўнгил боғлашингизга қандай ёрдам беришини кузатинг. (Воиз 7:10)
17. Ҳозирги вазифамизни бажарар эканмиз, нимани ёдда сақлашимиз зарур?
17 Шуни унутмаслигимиз керакки, вазифамиз вақтинчалик, лекин Яҳовага қиладиган хизматимиз абадийдир. Янги дунёда барчамизнинг вазифамиз ўзгариши мумкин. Мақоланинг бошида тилга олинган Алексей ҳозирда юз бераётган воқеалар уни келажакка тайёрлаётганини айтди. У шундай деди: «Яҳова ҳамда янги дунё мен учун чин эди, лекин озгина узоқдай туюларди. Ҳозир эса, Яҳова гўёки кўз ўнгимда, янги дунё эса, ҳаёт йўлимдаги кейинги бекатдай». (Ҳавор. 2:25) Вазифамиз қандай бўлмасин, келинг, Яҳова билан юришда давом этайлик. У бизни ҳеч ҳам ташлаб кетмайди ва Унинг хизматида қилаётган барча ишни қувонч билан бажаришимизга ёрдам беради. (Ишаё 41:13)
90- ҚЎШИҚ Бир-биримизга далда берайлик
^ абз. 5 Баъзида тўла вақтли хизматдаги биродару опа-сингилларимиз махсус хизматини давом эттира олмаслиги ёки янги вазифа олиши мумкин. Ушбу мақолада қай йўсин улар қийинчиликларни енга олиши ва ўзгарган вазиятларда муваффақиятли бўлишда нима ёрдам бериши ҳақида билиб оламиз. Шунингдек, уларга далда бериш ва қўллаб-қувватлаш учун бошқалар нима қила олиши ҳамда ўзгарган вазиятларда барчамизга қўл келадиган принципларга эътибор берамиз.
^ абз. 4 Кўпгина масъулиятли биродарлар муайян ёшга етгач, вазифаларини ёшроқ биродарларга топширди. «Қўриқчи минораси»нинг 2018 йил сентябрь сонидаги «Ёши улуғ имондошлар, Яҳова садоқатингизни қадрлайди» ва октябрь сонидаги «Ўзгарган вазиятларга қарамай, ички хотиржамликни сақланг» номли мақолаларга қаранг.
^ абз. 12 Улар кашшоф, оқсоқол ёки жамоат хизматкори сифатида хизматини давом эттира олиши учун олдинги жамоатидаги оқсоқоллар имкон қадар тезроқ янги жамоатига тавсиянома юбориши керак.
^ абз. 13 «Уйғонинг!» журналининг 2018 йил № 3 «Қайғуни енга оласиз» номли туркумига қаранг.
^ абз. 57 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Бир жуфтлик ўзга юртдаги тўла вақтли махсус ваъзгўйлик хизматини тугатишга мажбур бўлиб, кўз ёшлар ила жамоатдагилар билан хайрлашяпти.
^ абз. 59 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Ўша жуфтлик ўз юртига қайтгач, қийинчиликлар билан курашишда ёрдам сўраб Яҳовага тинмай ибодат қиляпти.
^ абз. 61 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Яҳованинг кўмаги билан ўша жуфтлик тўла вақтли хизматини давом эттиряпти. Тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлганида тил ўргангани туфайли, ҳудудидаги мусофирлар билан хушхабарни бўлишяпти.