Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Шайтон Момоҳавога нима яхши ва нима ёмон эканини билдирадиган дарахтнинг мевасидан еса ўлмаслигини айтганда, бугунги кунда кенг тарқалган ўлмас жон ҳақидаги фикрни унга уқтирмоқчи бўлганми?

Бундай бўлганга ўхшамайди. Иблис Момоҳавога Худо ейишни ман этган мевадан еса ўлишини, руҳи эса қаердадир яшашда давом этишини айтмаган. Шайтон илон орқали гапириб, Момоҳаво ўша дарахтнинг мевасидан еса, «асло ўлмаслигини» таъкидлаган. Шайтон Момоҳаво яшашда давом этишига, ер юзида яхшироқ ҳаёт кечиришига ва Худодан мустақил бўлишига ишора қилган. (Ибт. 2:17; 3:3–5)

Ўлмас жон тўғрисидаги сохта таълимот Адан боғида пайдо бўлмаган экан, унда қачон пайдо бўлган? Буни аниқ айтолмаймиз. Сохта топинувчиларнинг барчаси Нуҳ давридаги Тўфонда йўқ бўлиб кетганини биламиз. Тўфонда фақатгина Нуҳ ва унинг оиласи омон қолган ҳамда уларнинг ҳаммаси Яҳовага топинган. Ўшанда сохта топиниш билан боғлиқ ҳеч қандай таълимот бўлмаган.

Шундай экан, ўлмас жон билан боғлиқ таълимот Тўфондан кейин пайдо бўлган, десак муболаға бўлмайди. Худо Бобилда тилларни аралаштириб юборганида ва одамлар «бутун ер юзи бўйлаб» тарқаб кетганида, эҳтимол, борган жойларида ўлмас жон ҳақидаги фикрларни ёйишган. (Ибт. 11:8, 9) Бу сохта таълимот қачон пайдо бўлганидан қатъи назар, буларнинг ортида «ёлғоннинг отаси» Шайтон Иблис турибди. Устига-устак, у бу таълимот кенг тарқалаётганини кўриб қувонган. (Юҳан. 8:44)