Ёдингиздами?
«Қўриқчи минораси»нинг 2019 йилги сонларига асосланган саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:
Худо: «Сенга қарши ясалган ҳеч бир қурол ғалаба қозонмайди»,— деб айтган ваъда қандай маънога эга? (Ишаё 54:17)
Яҳова бизни «золимлар нафаси»дан асрашига ишонсак бўлади. (Ишаё 25:4, 5) Бизга қарши чиққанлар бизга абадий зарар етказа олмайди. (w19.01, 6–7- саҳ.)
Худо канъонликларга ва ношукур исроилликларга қилган муносабати Унинг адолатини қандай акс эттирган?
Жинсий ахлоқсизлик билан шуғулланган ёки аёллар ва болаларга золимлик қилган кишиларни Худо ҳукм этган. Унга итоаткор бўлган ва бошқалар билан ҳаққоният ила муносабат қилганларга эса баракалар ато этган. (w19.02, 22–23- саҳ.)
Имондошимиз бўлмаган киши дуо қилмоқчи бўлганда қандай йўл тутамиз?
Хушмуомала бўлиб, индамаслигимиз мумкин. Дуо айтилганда «омин» деб айтмаймиз ва бошқалар билан бирга қўл кўтармаймиз. Балки ичимизда ибодат қилармиз. (w19.03, 31- саҳ.)
Боланинг номусига тажовуз қилиш қанчалик жиддий?
Бу, қилмишнинг қурбонига айланган болага, жамоатга, ҳукуматга ва Худога қарши гуноҳ деб ҳисобланади. Бола таҳқирлангани ҳақида хабар топган оқсоқоллар бу масалада ҳукумат қонунларига амал қилади. (w19.05, 9–10- саҳ.)
Қай йўсин фикрлаш тарзимиз ва муносабатимизни ўзгартира оламиз?
Асосий қадамлар: Яҳовага ибодат қилиш. Ўзимизни текшириш мақсадида мулоҳаза юритиш. Донолик билан яхши дўстларни танлаш. (w19.06, 11- саҳ.)
Ҳозирданоқ таъқибларга қай йўсин тайёрлана оламиз?
Яҳова билан муносабатларимизни мустаҳкамлашимиз керак. У бизни севишига ва асло тарк этмаслигига ишонинг. Кунда Муқаддас Китобни ўқиб, доим ибодат қилинг. Худонинг Шоҳлиги баракалар олиб келиши чин эканига ишончингиз комил бўлсин. Севимли оятларингизни ва ҳамду сано қўшиқларини ёдлаб олинг. (w19.07, 2–4- саҳ.)
Қариндошларимиз қутқарилиши учун уларга қандай ёрдам бера оламиз?
Бунинг учун фаҳмли бўлишимиз, яхши хулқ-атвор орқали шоҳидлик беришимиз, сабрли ва меҳрибон бўлишимиз ўта муҳим. (w19.08, 15–17- саҳ.)
Исо Матто 11:28 да ваъда қилганидай, қандай қилиб роҳат оляпмиз?
Меҳрибон нозирларга, энг аъло дўстларга эгамиз ва энг аъло ишимиз бор. (w19.09, 23- саҳ.)
Яҳова ҳаракат қилишимиз учун бизда қай йўсин истак уйғота олади? (Филип. 2:13)
Худонинг Каломини ўқиётганда, мулоҳаза юритаётганда Яҳова бизга куч ато этиб, Унинг иродасини бажариш истагини уйғотиши ва ҳаракат қилишимиз учун куч бериши мумкин. Унинг руҳи ёрдамида қобилиятларимизни яхшилай оламиз. (w19.10, 21- саҳ.)
Жиддий қарор чиқаришдан олдин қандай қадамлар қўйиш оқилона бўларди?
Бешта қадам бор: Чуқур изланиш ўтказинг. Донолик сўраб ибодат қилинг. Ниятларингизни текширинг. Аниқ мақсадларни кўзланг. Мувозанатли бўлинг. (w19.11, 27–29- саҳ.)
Ўлмас жон тўғрисидаги сохта таълимот Шайтон Адан боғида Момоҳавони йўлдан оздирганда пайдо бўлганми?
Бундай бўлганга ўхшамайди. Шайтон Момоҳавога ўлишини, руҳи эса қаердадир яшашда давом этишини айтмаган. Сохта топинувчиларнинг барчаси Нуҳ давридаги Тўфонда йўқ бўлиб кетган. Ўлмас жон ҳақидаги таълимот, эҳтимол, Худо Бобилда тилларни аралаштириб юборганидан олдин пайдо бўлган. (w19.12, 15- саҳ.)