Шайтоннинг тузоғидан ҳимояланинг!
ИСРОИЛ ХАЛҚИ Худо уларга ваъда қилган юртга етиб олиш учун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтишга тайёргарлик кўраётганда, меҳмонлар келиб қолади. Улар исроиллик эркакларни байрамга таклиф қилган ўзга халқ аёллари эди. Бу ўзгача бир имкониятдай кўрингандир. Чунки у ерда янги дўстлар орттириш, рақс тушиш ва мазали таомлардан завқ олиш мумкин эди. Ўша аёлларнинг одатларию меъёрлари Исроил халқига берилган Тавротга тўғри келмаган бўлса-да, айрим исроиллик эркаклар шундай фикрга борган бўлса керак: «Бунинг ёмон жойи йўқ. Биз эҳтиёт бўламиз».
Қизиқ, кейин нима бўлди? Худонинг Каломида: «Халқ Мўаб қизлари билан жинсий ахлоқсизлик қила бошлади»,— дейилган. Аслида, ўша аёллар Исроил эркакларини сохта худоларга оғдирмоқчи эди. Улар буни уддалади! Шунинг учун ҳам, «Яҳованинг Исроил ўғилларига аччиғи келди». (Ўша кишилар Худонинг қонунини икки тарафлама бузишди, яъни бутларга сажда қилишди ва жинсий ахлоқсизликка қўл уришди. Худога итоатсизлик қилгани учун минглаб кишилар ўлди. (Чиқ. 20:4, 5, 14; Қонун. 13:6–9) Нима учун бу айниқса қайғули эди? Чунки улар муҳим вақтда яшаётган эди. Агар улар Худонинг қонунига амал қилишганида эди, минглаб исроилликлар тез орада ваъда қилинган юртга етиб бориш учун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтишарди. (Саҳ. 25:5, 9)
Ўша воқеалар ҳақида ҳаворий Павлус шундай ёзган: «Буларнинг барчаси сабоқ бўлсин дея уларнинг бошига тушган ҳамда замоналарнинг охирида яшаётган бизлар учун огоҳлантириш сифатида ёзилган». (1 Кор. 10:7–11) Шубҳасизки, Шайтон ўша кишилар жиддий гуноҳга ботиб, ваъда қилинган юртга кира олмаганидан роса суюнган. Бу воқеани ёдда тутиш мақсадга мувофиқ, зеро Шайтон бизга ҳам Худонинг янги дунёсига киришимизга тўсқинлик қила олса, боши кўкка етади!
ХАВФЛИ ТУЗОҚ
Шайтон кўпчиликни йўлдан оздира олган ҳамда яхши билган усулларни қўллаб, масиҳийларни тузоққа туширмоқчи. Юқорида ўқиганимиздай, у исроиллик кишиларни жинсий ахлоқсизлик орқали қармоғига илинтирган. Бугунги кунда ҳам, ахлоқсизлик хавфли тузоқдир. У бу мақсадни кўзлаб, самара бераётган усулдан, яъни порнографиядан фойдаланяпти.
Ҳозир порнографияни одатда ҳеч кимга билдирмай туриб ҳам томоша қилиш мумкин. Кўп йиллар олдин, кимдир порнографияни кўриш учун ахлоқсиз фильм кўрсатадиган жойга бориши ёки ўзгача дўконда бунга алоқадор бирон маълумотни сотиб олиши керак эди. Эҳтимол, у ерга борса, бошқалар уни кўриб қолишидан уялгани учун баъзилар порнографиядан бош тортгандир. Лекин ҳозир Интернетга кира оладиган киши ишда ёки ҳатто машина ичида ҳам уни кўра олади. Анчагина мамлакатларда эркак ёки аёл кишилар уйидан чиқмай туриб ҳам уни бемалол томоша қила олади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Электрон қурилмалар орқали ҳам порнографияни осонликча кўрса бўлади. Одамлар кўча-кўйда ёки жамоат транспортда кетаётиб, қурилмаси орқали беҳаё расмларни кўра олади.
Порнографияни осонликча ва яширмай томоша қилиш имкониятлари кўпайгани туфайли ўтмишга қараганда, ҳозирги кунда у кўпроқ инсонларга зарар келтирмоқда. Бу иллат сон-саноқсиз кишиларнинг никоҳини бузмоқда, ўзига бўлган ҳурмат ва виждонига таъсир қилмоқда. Энг даҳшатлиси эса, бу билан улар Аллоҳ билан муносабатларини хавф остига қўймоқда. Ишонаверинг, порнографияни томоша қилиш кишига зарар келтиради. Кўп ҳолларда бу чуқур ҳиссий жароҳатлар етказади. Бу жароҳатлар аста-секин битса-да, чандиқларга айланиб қолиши мумкин.
Шунинг учун, Яҳова Шайтоннинг бу тузоғига қарши қандай ҳимоя тақдим этаётганидан хабардор бўлишимиз зарур. Худонинг бу ҳимоясига эга бўлсак, ўша исроилликлардан фарқли равишда Унга «қатъий итоат этишимиз» керак. (Чиқ. 19:5) Худо порнографиядан қаттиқ нафратланишини тан олишимиз лозим. Нима сабабли бундай хулосага келяпмиз?
ЯҲОВА КАБИ УНДАН ЖИРКАНИНГ
Бир ўйлаб кўринг, Худо Исроил халқига берган қонунлар бошқа халқларникидан фарқ қиларди. Улар девор сингари, Исроил халқини жирканчли қилмишларга қўл урган атрофидаги кишилардан ажратиб турарди. (Қонун. 4:6–8) Ўша қонунлар муҳим ҳақиқатни ошкор этган: Тангри Яҳова жинсий ахлоқсизликдан нафратланади.
Яҳова атрофдаги халқларнинг бузуқ ишларини санаб ўтиб, исроилликларга шундай деган: «Сизларни бошлаб бораётган Канъон юртидагиларнинг одатларига риоя этманглар. [...] Уларнинг юрти ҳам булғанди. Қилган гуноҳи учун бу юрт аҳолисини жазолайман». Канъонликларнинг яшаш тарзи шу қадар бузуқ бўлганидан, Исроилнинг муқаддас Худоси улар яшаган ўша юртни булғанган ва ифлос деб билган. (Яҳова канъонликларни жазолаган бўлса ҳам, бошқа одамлар жинсий ахлоқсизликни давом эттириб келган. Бир ярим минг йилдан ошиқ вақт ўтгач, Павлус масиҳийлар яшаган пайтдаги халқлар ҳақида «ҳар қандай ор-номусни йўқотган» деган. Дарҳақиқат, улар «турли ифлос ишларни очкўзлик билан бажариш учун ахлоқсиз хулққа берилиб кетишган». (Эфес. 4:17–19) Бугун ҳам кўпгина одамлар ахлоқсиз хулққа берилиб кетган. Худонинг хизматчилари эса, имкон қадар бу дунё тақдим этаётган ахлоқсиз нарсаларни кўришдан бош тортишлари керак.
Порнографияни томоша қилиш Худони ҳурмат қилмаётганимизни кўрсатади. У инсонни Ўзига монанд ва ўхшаш қилиб яратган. Нима тўғри ва нима нотўғри эканининг фарқига бориш қобилияти билан яратилганмиз. Жинсий муносабатлар борасида қонунлар бериб, Аллоҳ доно йўл тутган. У жинсий муносабатлар эр ва хотинга лаззат келтиришини хоҳлаган. (Ибт. 1:26–28; Ҳик. 5:18, 19) Лекин порнографияни тақдим этаётган ёки уни олға сураётганлар ҳақида нима деса бўлади? Ахир улар Аллоҳнинг ахлоқий меъёрларини умуман писанд қилишмаяпти. Улар Яҳовага ҳурматсизлик кўрсатишяпти. Ахлоқсиз нарсаларни тақдим этиб ёки олға суриб, Худонинг меъёрларини менсимаётганларни У ҳукм қилади. (Рим. 1:24–27)
Порнография билан боғлиқ нарсаларни била туриб ўқиётган ёки томоша қилаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин? Баъзилар буни зарарсиз вақтичоғлик деб билар. Бироқ бу билан улар Яҳованинг меъёрларини назарига илмаётганларни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатишади. Улар порнографияни томоша қилишни бошлаганда, бу уларнинг хаёлига ҳам келмагандир. Аммо Муқаддас Китобга кўра, ҳақ Худонинг хизматчилари порнографиядан жирканиши керак. Забур 97:10 да: «Эй, Яҳовани севадиганлар, ёмонликдан нафратланинг»,— деган ундов ёзилган.
Ерм. 17:9) Аммо Худонинг хизматчиларига айланган кўпчилик бу жангда ғалаба қозонган. Сиз ҳам курашаётган бўлсангиз, буни билиш сизга далда бахш этиши мумкин. Худонинг Каломи Шайтоннинг бу тузоғидан йироқлашишингизга қандай ёрдам бера олишига диққат қаратайлик.
Порнографияни томоша қилишдан бош тортаётган кишилар учун бу билан курашиш осон эмасдир. Биз номукаммалмиз ва жинсий эҳтиросларга қарши туриш учун курашаётган бўлишимиз мумкин. Лекин номукаммал қалбимиз порнографияни томоша қилишнинг ёмон жойи йўқ деб алдаши ҳеч гап эмас. (ЖИНСИЙ ЭҲТИРОСЛАРГА БЕРИЛМАНГ
Юқорида айтилганидай, кўп исроилликлар нотўғри истаклари дастидан ҳалокатга учраган. Бугун ҳам бу юз бериши мумкин. Исонинг тутинган укаси Ёқуб бу хавфни шундай таърифлаган: «Ҳар ким ўз эҳтиросига берилиб, [алданади]... Сўнгра эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади». (Ёқб. 1:14, 15) Агар инсон эҳтирос юрагида ривожланишига йўл қўйса, вақт ўтиб у гуноҳга қўл уриш эҳтимоли бор. Шу боис, ахлоқсиз фикр-хаёлларга берилмай, уларни тўхтатишга жон куйдиришимиз керак.
Нопок фикрлар ўз домига тортаётган бўлса, зудлик билан ҳаракатга тушинг. Исо қуйидагича деган: «Борди-ю, қўл ёки оёғингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса, уни чопиб ташланг... Шунингдек, агар кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса, уни ўйиб ташланг». (Мат. 18:8, 9) Албатта, Исо буни том маънода қилишимиз кераклигини айтмаган. Бу билан у гуноҳ қилишимизга сабаб бўлаётган нарсани дарров ва қатъийлик ила олиб ташлашимиз кераклигини айтган. Ушбу маслаҳатни қай йўсин қўллай оламиз?
Порнографияга дуч келиб қолсангиз: «Бу менга таъсир қилмайди»,— деб ўйламанг. Дарров нигоҳингизни олиб қочинг. Телевизорни шу заҳотиёқ ўчиринг. Компьютер ёки электрон қурилмани шу ондаёқ ўчиринг. Нигоҳингизни пок нарсаларга қаратинг. Бу, нотўғри истаклар сизни бошқаришига эмас, фикрлаш тарзингизни назорат қила олишингизга ёрдам беради.
АХЛОҚСИЗ ЎЙ-ХАЁЛЛАР СИЗНИ ЧУЛҒАБ ОЛСА-ЧИ?
Агар порнографияни томоша қилмай қўйган бўлсангиз, лекин гоҳ-гоҳида беҳаё тасвирлар
эсингизга келса-чи? Бу каби тасвир ёки фикрлар инсоннинг хотирасида анчагина вақтга муҳрланиб қолиши мумкин. Бу қўққисдан юз бериб қолиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолда, бирон нопок ҳаракатга, масалан, мастурбация қилиш васвасаси туғилиши мумкин. Бу каби фикр-хаёллар тўсатдан пайдо бўлиб қолиши мумкин экан, улар билан курашишга тайёр туринг.Аллоҳнинг иродасига мувофиқ фикр юритиб, ҳаракат қилиш қарорингизни кучайтиринг. Танасини савалаб, уни қулдай назорат қилишга тайёр бўлган ҳаворий Павлусга тақлид қилинг. (1 Кор. 9:27) Нопок истакларнинг қулига айланманг. «Тангрининг яхши, мақбул, комил иродаси нимада эканини аниқлаш учун онгингизни янгилаб, ўзингизни ўзгартиринг». (Рим. 12:2) Шуни ёдда тутинг: Аллоҳнинг иродасига мувофиқ фикр юритиш ва ҳаракат қилиш, гуноҳли истакларга берилишдан кўра кўпроқ мамнуният бахш этади.
Аллоҳнинг иродасига мувофиқ фикр юритиш ва ҳаракат қилиш, гуноҳли истакларга берилишдан кўра кўпроқ мамнуният бахш этади
Муқаддас Китобдаги муайян оятларни ёдлаб олинг. Нотўғри фикрлар эсингизга тушиб қолган кезларда, Муқаддас Ёзувлардан ёдлаган оятларингиз борасида фикр юритишга жон куйдиринг. Масалан, Забур 119:37; Ишаё 52:11; Матто 5:28; Эфесликларга 5:3; Колосаликларга 3:5 ва 1 Салоникаликларга 4:4–8 сизга Яҳованинг порнография борасидаги нуқтаи назарига тақлид қилиб, У каби фикрлашга кўмаклашади.
Мабодо, ахлоқсиз нарсаларга оид истак ёки хаёллар баъзида сизни қамраб олаётган бўлса-чи? Исо Масиҳга тақлид қилишга астойдил урининг. (1 Бутр. 2:21) Эсингиздами, у сувга чўмгач, Шайтон уни васваса қилганда, у қандай йўл тутган? У васвасага берилмаган. Исо турли оятларни келтирган ҳолда ўша васвасаларга қарши тура олган. Исо: «Йўқол кўзимдан, Шайтон!» — деганда, у уни тарк этган. Ҳа, у Шайтон билан олиб борган курашда ҳеч ҳам таслим бўлмаган, сиз ҳам шундай қилишингиз даркор. (Мат. 4:1–11) Шайтон ва унинг дунёси онгингизни ахлоқсиз нарсаларга тўлдириб ташлашга ҳаракат қиляпти, лекин бу курашда таслим бўлманг. Порнография устидан ғалаба қозона оласиз! Яҳованинг кўмаги билан душманингизни енгасиз.
ЯҲОВАГА ИБОДАТ ҚИЛИБ, УНГА БЎЙСУНИНГ
Яҳовага тинмай ибодат қилиб, ёрдам сўранг. Павлус шундай деган: «Тилакларингизни... Аллоҳга билдиринглар. Шунда ҳар қандай ўй-фикрдан устун бўлган Худонинг тинчлиги қалбингизни ва онгингизни Исо Масиҳ орқали ҳимоя қилади». (Филип. 4:6, 7) Гуноҳга қарши курашаётганингизда, Худонинг тинчлиги сизга тасалли бахш этади. Яҳовага яқинлашсангиз, «У ҳам сизларга яқинлашади». (Ёқб. 4:8)
Шайтоннинг ҳар қандай тузоқларидан Сарвари Олам билан қалин муносабатларга эга бўлибгина ҳимоялана оламиз. Исо: «Бу дунёнинг ҳукмдори [Шайтон] келяпти. У эса менга ҳоким эмас»,— деган. (Юҳан. 14:30) Нега Исо шу қадар кучли ишончга эга бўлган? Унинг ўзи қуйидагиларни айтган: «Мени Юборган мен биландир. У мени ёлғиз қолдирмади, негаки мен доим Унга маъқул бўлган ишни қиламан». (Юҳан. 8:29) Яҳовани мамнун қилишга ҳаракат қилсангиз, У сизни ташлаб қўймаслигига амин бўлинг. Порнографиядан бош тортинг. Шунда Шайтон сизни тузоғига тушира олмайди.