23- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Эҳтиёт бўлинг, ҳеч ким сизларни... тузоққа илинтирмасин»!
Эҳтиёт бўлинг, ҳеч ким сизларни файласуфлик ва қуруқ гаплар билан тузоққа илинтирмасин. Бу нарсалар инсоний урф-одатларга... асосланган. КОЛОС. 2:8
96- ҚЎШИҚ Аллоҳнинг Каломи — хазинадир
БУ МАҚОЛАДА *
1. Колосаликларга 2:4, 8 га кўра, Шайтон қандай қилиб фикрларимизни асирликка олмоқчи?
ШАЙТОН бизни Яҳовага қарши қайраб қўймоқчи. Ўз мақсадига эришиш учун у фикрлаш тарзимизга таъсир қилмоқчи ва натижада фикрларимизни асирликка олиб, ўзига бўйсундирмоқчи. Шайтон ёлғон ишлатиб, бизни аврамоқчи. Шу йўсин хоҳиш-истакларимизга берилиб кетишимиз ҳеч гап эмас. (Колосаликларга 2:4, 8 ни ўқинг.)
2–3. а) Колосаликларга 2:8 га биноан, нега эҳтиёт бўлишимиз керак? б) Бу мақолада нимани кўриб чиқамиз?
2 Қизиқ, ҳақиқатдан ҳам Шайтон томонидан алданиб қолиш хавфи остидамизми? Ҳа! Унутмангки, ҳаворий Павлус Колосаликларга 2:8 даги сўзларни Яҳовага хизмат қилмайдиганларга эмас, балки муқаддас руҳ билан мойланган масиҳийларга ёзган. (Колос. 1:2, 5) Ўша пайтдаги масиҳийлар бундай хавф остида қолишган бўлса, биз ҳақимизда гапирмаса ҳам бўлади. (1 Кор. 10:12) Нима учун? Сабаби, Шайтон ер юзига отилди ва у бутун диққатини Худонинг содиқ хизматчиларини тўғри йўлдан уришга қаратган. (Ваҳ. 12:9, 12, 17) Бунинг устига, ёмон инсонлар ва ёлғончилар «тобора разиллашиб бораётган» даврда яшаяпмиз. (2 Тим. 3:1, 13)
3 Бу мақолада Шайтон фикрлаш тарзимизга таъсир ўтказиш мақсадида қай йўсин «қуруқ гаплар»дан фойдаланаётганини кўриб чиқамиз. У қўллаётган учта «ҳийла-найранг» тўғрисида билиб оламиз. (Эфес. 6:11) Кейинги мақолада эса, нуқтаи назаримизга таъсир қилиши мумкин бўлган усулларнинг салбий таъсиридан қандай қилиб узоқлашиш мумкинлиги ҳақида гап боради. Авваламбор, келинг, исроилликлар ваъда қилинган юртга киргач Шайтон уларни алдаганидан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигига диққат қаратайлик.
БУТПАРАСТЛИККА БЕРИЛИШ ВАСВАСАСИ
4–6. Қонунлар 11:10–15 га кўра, исроилликлар ваъда қилинган юртга киргач, ҳосил етиштириш борасида нималарга ўрганиши керак эди?
4 Шайтон айёрлик ила Исроил халқини бутпарастликка оғдирган. Қизиқ, у буни қандай уддалаган? У исроилликлар егуликка муҳтож эканини билиб, бундан фойдаланиб қолган. Улар ваъда қилинган юртга киришганда, ҳосил етиштиришнинг янги усулларига ўрганиши керак эди. Мисрда бўлганда улар ҳосил етиштириш учун Нил дарёсидаги сувдан фойдаланарди. Лекин ваъда қилинган юртда бу каби кенг дарё бўлмаган ва улар ҳосилни суғориш учун ёмғир, жумладан, шудрингга муҳтож эди. (Қонунлар 11:10–15 ни ўқинг; Ишаё 18:4, 5) Шу боис ҳам, ҳосил етиштиришнинг янги усулларига ўрганиш эҳтиёжи пайдо бўлган. Бу унча осон эмас эди, чунки ҳосил етиштириш соҳасида қандайдир тажрибага эга бўлган кишиларнинг аксарияти саҳрода ҳаётдан кўз юмган эди.
5 Яҳова Ўз халқига уларнинг вазияти ўзгарганини тушунтиради. Бунга қўшимча тариқасида, бир қарашда ҳосил етиштиришга алоқаси йўқдай туюладиган қуйидаги огоҳлантирувни айтади: «Эҳтиёт бўлинглар, қалбингиз алданмасин, йўлдан озиб бошқа худоларга сиғинманглар ва уларга сажда қилманглар». (Қонун. 11:16, 17) Нима учун Яҳова ҳосил етиштиришнинг янги усулларига ўрганиш ҳақида айтиб, сохта худоларга сажда қилмасликдан ҳам огоҳлантирган?
6 Яҳова исроилликларда атрофидаги бутпараст халқлардан ҳосил етиштиришнинг баъзи маҳаллий усулларини ўрганиш васвасаси туғилишини билган. Тўғри, ўша халқлар исроилликларга қараганда бу Саҳ. 25:3, 5; Ҳак. 2:13; 3 Шоҳ. 18:18) Энди эса, Шайтон қандай қилиб исроилликларни тузоғига илинтиришга муваффақ бўлганига эътибор қаратайлик.
соҳада кўпроқ билимга эга эди. Худонинг халқи улардан ўрганиб, айрим қобилиятларини яхшилай оларди, аммо бу муайян хавф туғдирган. Канъонлик деҳқонлар Баал худосига сажда қилгани уларнинг фикрлаш тарзига таъсир қилган эди. Улар Баал осмон эгаси эканига ва ёмғир беришига ишонишган. Яҳова Унинг халқи бу каби сохта таълимотларга оғиб кетишини хоҳламаган. Бироқ исроилликлар Баалга қайта-қайта сажда қилишган. (ШАЙТОН ИСРОИЛЛИКЛАРНИ ТУЗОҒИГА ИЛИНТИРИШДА ФОЙДАЛАНГАН УЧТА УСУЛ
7. Исроил халқи ваъда қилинган юртга кирганда, қандай синовга дуч келган?
7 Шайтоннинг биринчи усули табиий истаклардан фойдаланиб қолишдан иборат эди. Масалан, исроилликлар ҳосил ёмғир билан суғорилишини хоҳлашган. Ваъда қилинган юртда ҳар йили апрелнинг охиридан то сентябргача ёмғир жуда кам ёғарди. Исроил халқининг ҳаёти ва серҳосиллиги одатда деярли октябрда бошланадиган ёмғирга боғлиқ эди. Шайтон исроилликларни алдаб, муваффақияти атрофидаги бутпараст халқларнинг одатларига тақлид қилиш билан боғлиқ эканига ишонтирган. Ўша халқлар шунда амин эдики, муайян диний одатлари билан худоларига сажда қилишса, улар ёмғир ёғдиради. Яҳовага унча ишонмаган кишиларнинг фикрича, бу узоқ вақт давом этадиган қурғоқчиликнинг олдини олишнинг ягона усули эди. Шу боис, улар сохта худо Баалга сажда қилиш учун диний одатларни қилишган.
8. Шайтоннинг иккинчи усули нима билан боғлиқ эди? Тушунтиринг.
8 Шайтоннинг иккинчи усули ахлоқсиз истаклар билан боғлиқ эди. Бутпараст халқлар жирканчли ахлоқсиз ишларга қўл уриб, ўз худоларига сажда қиларди. Бу сажда қилиш усули ибодатхона фоҳишаси ва баччаларининг ишлари билан ҳам боғлиқ эди. Ўша халқлар гомосексуализм ва жинсий ахлоқсизликнинг бошқа турларига нафақат кўз юмган, балки буни оддий ҳол деб билган. (Қонун. 23:17, 18; 3 Шоҳ. 14:24) Улар жирканч одатлари билан худоларининг кўнглини топишса, улар ерни янада ҳосилдор қилишига умид боғлашган. Кўпгина исроилликлар уларнинг жинсий ахлоқсиз одатларига қўшилиб, сохта худоларига сажда қилишдан таб тортишмади. Хуллас, Шайтон уларни тузоққа илинтирди.
9. Ҳўшея 2:16, 17 га мувофиқ тарзда Шайтон қай йўсин Исроил халқининг Яҳова ҳақидаги нуқтаи назарини булғаган?
9 Шайтоннинг учинчи усули исроилликларнинг Яҳова ҳақидаги нуқтаи назарини булғашдан иборат эди. Еремиё пайғамбар даврида, Яҳова сохта пайғамбарлар дастидан Унинг хизматчилари «Баални деб» муқаддас исмини унутишини маълум қилган. (Ерм. 23:27) Улар Худонинг исмини тилга олмай, ўрнига «эга» ёки «хўжайин» деган маънони билдирадиган Баалнинг номини ишлатишгандир. Бу туфайли уларнинг онги булғаниб, Яҳова ҳамда Баалнинг фарқига бормай қолишди ва бемалол ҳам Баалга сажда қилиш билан боғлиқ одатларни қилишарди, ҳам Яҳовага топинишарди. (Ҳўшея 2:16, 17 ва изоҳни ўқинг.)
ШАЙТОННИНГ ҲОЗИРГИ УСУЛЛАРИ
10. Бугунги кунда Шайтон қандай усуллардан фойдаланмоқда?
10 Шайтоннинг усуллари ўзгармаган. У одамларнинг табиий истакларидан фойдаланиб, уларни тузоғига илинтиряпти ва жинсий ахлоқсизликни олға суриб, уларнинг Яҳова ҳақидаги нуқтаи назарини булғаяпти. Келинг, Шайтон одамлар Яҳованинг нуқтаи назарини унутишга қандай ҳисса қўшаётганини билиб олайлик.
11. Қай йўсин Шайтон одамларнинг Яҳова ҳақидаги нуқтаи назарини булғамоқда?
Ҳавор. 20:29, 30; 2 Салон. 2:3) Бундай муртадлик дастидан ҳақ Худонинг шахсиятига доғ туша бошлади. Масалан, улар Муқаддас Китобнинг нусхаларини кўпайтираётганда, муқаддас исмни қўлламай, унинг ўрнига «Раб» каби унвонни ишлатишарди. Бу туфайли, Муқаддас Китобни ўқийдиган кишилар учун қандай қилиб Яҳова бу ёзувларда тилга олинган бошқа «раблар»дан фарқ қилишини тушуниш қийин бўлиб қолган. (1 Кор. 8:5, Туркия 1998) Улар Яҳовани ҳамда Исони «раб» деб аташган. Шу йўсин, инсонлар Яҳова ҳамда Унинг Ўғли турли шахслар ва ҳар хил ўринга эга эканини тушунишга қийналишади. (Юҳан. 17:3) Бунинг дастидан Муқаддас Китобнинг ҳеч бир оятида учрамайдиган учлик таълимоти пайдо бўлди. Натижада, кўплар Аллоҳни сирли деб билади ва Уни таниб-билиш имконсиз деб ҳисоблайди. Бу ғирт ёлғон! (Ҳавор. 17:27)
11 Шайтон одамларнинг Яҳова ҳақидаги нуқтаи назарини булғамоқда. Ҳаворийларнинг ўлимидан сўнг, ўзини масиҳий деб билган баъзилар сохта таълимотларни тарқатадиган бўлди. (12. Римликларга 1:28–31 да тушунтирилишича, сохта дин нимани олға суради ва бунинг оқибати қандай?
12 Шайтон ахлоқсиз истакларни олға суради. Қадимда Шайтон сохта диндан фойдаланиб ахлоқсизлик ривожланишига замин яратган. Бугунги кунда ҳам у худди шундай қиляпти. Сохта дин ахлоқсиз хулқ-атворга кўз юмиб, уни ҳатто оддий ҳолдай қабул қиляпти. Бунинг оқибатида, Худога хизмат қиляпман деб таъкидлаётганларнинг аксарияти юқори ахлоқий меъёрлардан бош тортган. Ҳаворий Павлус Римликларга йўллаган мактубида бунинг асоратларини айтиб ўтган. (Римликларга 1:28–31 ни ўқинг.) «Лозим бўлмаган ишлар» қаторига жинсий ахлоқсизликнинг барча турлари, жумладан, гомосексуализм ҳам киради. (Рим. 1:24–27, 32; Ваҳ. 2:20) Муқаддас Китобдаги яққол таълимотларга амал қилиш ўта муҳимдир!
13. Шайтон яна қайси усулдан фойдаланади?
13 Шайтон табиий истаклардан фойдаланади. Ўзимизга ва оила аъзоларимизга ғамхўрлик қилиш ниятида бирор ҳунарга эга бўлишдай табиий истагимиз бордир. (1 Тим. 5:8) Бу мақсадда тўгаракка бориб, қунт билан ўқишимиз мумкин. Аммо эҳтиёт бўлишимиз зарур. Кўп мамлакатлардаги таълим бериш соҳасида ўқувчиларга нафақат ҳунар берилади, балки фалсафа дарси ҳам ўтилади. Масалан, ўқувчиларни Худо мавжудлигидан шубҳаланишга ундаб, Муқаддас Китобга нисбатан ҳурматсизлик ривожлантирилади. Қолаверса, уларга эволюция назарияси ҳаёт қандай пайдо бўлганини тушунтирувчи энг тўғри талқин деб уқтирилади. (Рим. 1:21–23) Бундай таълимотлар «Аллоҳнинг ҳикмати»га умуман зид. (1 Кор. 1:19–21; 3:18–20)
14. Одамларнинг нуқтаи назари нималарни келтириб чиқаради?
14 Инсонларнинг фалсафаси Яҳованинг меъёрларини рад этади ёки умуман қарама-қарши. Бу муқаддас руҳ самарасини эмас, «тана ишлари»ни келтириб чиқаради. (Галат. 5:19–23) Оқибатда, одамлар кеккайиб, такаббур бўлиб кетади ва «ўзини севадиган» бўлиб қолади. (2 Тим. 3:2–4) Ушбу иллатлар Худонинг хизматчилари эга бўлиши керак бўлган камтарона нуқтаи назарга мутлақ зид. (2 Шоҳ. 22:28) Университетда таълим олишга интилган баъзи масиҳийлар уларнинг фикрлаш тарзини Худонинг эмас, одамларнинг нуқтаи назари шакллантиришига йўл қўйишди. Бу огоҳлантиришга бепарво бўлсак, нима юз бериши мумкинлигига назар солайлик.
15–16. Бир имондошимиз билан юз берган воқеадан қандай сабоқ олдингиз?
15 Тўла вақтли хизматда 15 йилдан ошиқ вақт мобайнида иштирок этаётган имондошимиз қуйидагилар билан бўлишди: «Сувга чўмган масиҳий эдим, университетда таълим олишга интилиш хавфли экани ҳақида ўқигандим ва буни эшитгандим, аммо бундай огоҳлантиришларга парво қилмасдим. Бу борадаги маслаҳат менга тааллуқли эмас
деб ўйлардим». Хўш, у қандай қийинчиликлар билан тўқнашди? У шундай деди: «Ўқиш учун жуда кўп вақт ҳамда куч сарфлаганимдан Яҳовага ибодат қилишга вақт топа олмас эдим, хизматда Муқаддас Китоб борасида завқ ила суҳбатлашиш ва йиғилишларга яхши тайёргарлик кўриш учун кучим қолмасди. Минг шукурки, олий маълумотли бўлишга интилиш Яҳова билан муносабатларимга путур етказаётганини пайқаб қолдим ва бунга чек қўйиш кераклигини тушундим. Шундай қилдим ҳам».16 Қизиқ, олий маълумоти унинг фикрлаш тарзига қандай таъсир қилган? У қуйидагиларни айтиб берди: «Минг афсуски, олган таълимим бошқаларнинг, айниқса, имондошларимнинг камчилигига диққат қаратишга, улардан ҳаддан зиён нарсани кутишга ва ўзимни улардан олиб қочишга ундарди. Бундай фикрлаш тарзидан қутулишга ниҳоятда кўп вақт керак бўлди. Бошимдан ўтганлар, самовий Отамиз ташкилоти орқали бераётган огоҳлантиришларга парво қилмаслик қанчалар хавфли эканини тушунишимга ҳисса қўшди. Яҳова мени ўзимдан ҳам яхшироқ билар экан! Аттанг, Унга қулоқ солмаган эканман».
17. а) Нима қилишга қатъий қарор қилдингиз? б) Навбатдаги мақолада нима ҳақида сўз юритилади?
17 Шайтоннинг дунёси «файласуфлик ва қуруқ гаплар билан» бизни тузоққа илинтиришига йўл қўймасликка қатъий қарор қилишимиз даркор. Шайтоннинг усулларига қарши туришда давом этишимиз керак. (1 Кор. 3:18; 2 Кор. 2:11) У Яҳова ҳақидаги нуқтаи назаримизни булғашига йўл қўймаслигимиз лозим. Келинг, Яҳованинг юқори ахлоқий меъёрлари бўйича яшайлик ва Шайтон Унинг маслаҳатига парво қилмасликка ундаётганда, таслим бўлмайлик. Аммо бу дунёнинг фикрлаш тарзи сизга таъсир қилганини пайқасангиз қандай чора кўра оласиз? Навбатдаги мақолада, Худонинг Каломи ёрдамида ҳатто «мустаҳкам қалъалар»дай бўлган фикр-хаёл ва одатларни енга олишимиз мумкинлиги ҳақида сўз юритилади. (2 Кор. 10:4, 5)
49- ҚЎШИҚ Яҳованинг қалбини қувонтирайлик
^ абз. 5 Шайтон одамларни аҳмоқ қилишда устаси фаранг. У кўпчиликни эркин эканлигига ишонтиради-ю, аслида эса уларни ўз маҳбусларига айлантиради. Бу мақолада Шайтон одамларни йўлдан оздириш учун қўллайдиган бир қанча усулларини кўриб чиқамиз.
^ абз. 48 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Исроилликлар канъонликларга қўшилгани дастидан Баалга сажда қилиш ва ахлоқсизликка қўл уриш васвасасига дуч келишган.
^ абз. 51 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Черков рекламасидаги ранглар унинг аъзоларига гомосексуализм ижозат берилганини кўрсатяпти.
^ абз. 53 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Синглимиз университетда ўқияпти. У ва унинг курсдошлари илм-фан ва технологиялар ёрдамида одамларнинг муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган профессорнинг ғоясини тинглашяпти. Кейинчалик, у Йиғилиш залида қизиқмай, танқидий нуқтаи назарда ўтирибди.