Ҳиммат. Қай йўсин бу фазилатни ривожлантиришингиз мумкин?
ҲАР биримиз яхши инсон сифатида танилишни истаймиз. Лекин бу дунёда ҳиммат каби фазилатни намоён этиш ёки яхшилик қилиш * осон эмас. Бунинг сабабларидан бири шундаки, кўплар «яхшиликдан нафратланади». (2 Тим. 3:3) Улар Яҳованинг меъёрларини рад этиб, У «яхши» деб айтаётганини ёмон, «ёмон» деб айтаётганини эса «яхши» дейишмоқда. (Ишаё 5:20) Бунинг устига, барчамизнинг келиб чиқишимиз турлича ва номукаммалмиз. Ўзимизни кўп йиллар мобайнида Яҳовага хизмат қилган Анна * исмли имондошимиз каби ҳис этишимиз мумкин. У шундай деди: «Яхши инсон бўлиш учун жуда кўп курашаман».
Қувончлиси шундаки, ҳиммат каби фазилатни ривожлантириш барчамизнинг қўлимиздан келади. Ҳиммат Худонинг муқаддас руҳи самарасидир ва Унинг руҳи биз дуч келишимиз мумкин бўлган ҳар қандай ташқи ёки ички қийинчиликдан кўра анча қудратлироқ. Келинг, ҳиммат қандай фазилат эканини ва қай йўсин уни тўла равишда намоён эта олишимиз мумкинлигини билиб олайлик.
ҲИММАТ БУ НИМА?
Оддий қилиб айтсак, ҳиммат бу юксак ахлоқий фазилатдир. У яхшиликка ва ахлоқий покликка интилишни ўз ичига олиб, ёмонлик ёки бузуқликдан холидир. Ҳиммат бошқаларнинг манфаатини кўзлаб қилинган ишларда яққол намоён бўлади. Ҳимматли инсон доим бошқаларга ёрдам бериш йўлларини қидириб, уларга яхшилик қилади.
Эҳтимол, баъзилар ўз қариндошлари ва дўстлари учун яхши ишлар қилишга тайёр эканини кўргандирсиз, лекин ҳимматли инсон бундан ҳам кўпроғини қилади. Албатта, барчамиз бу фазилатни мукаммал равишда намоён эта олмаймиз. Шу боис Муқаддас Китобда: «Ер юзида доимо яхшилик қилиб, ҳеч қачон гуноҳ қилмайдиган инсоннинг ўзи йўқдир»,— деб ёзилган. (Воиз 7:20) Ҳаворий Павлус ростгўйлик ила: «Менда, яъни баданимда яхши нарса йўқ»,— деб айтган. (Рим. 7:18) Шундай экан, ҳимматли бўлишни истасак, унинг Манбаи Яҳовадан таълим олишимиз лозим.
«ЯҲОВА ЯХШИДИР»
Тангри Яҳова нима яхши экани борасида меъёр ўрнатади. Муқаддас Китобда У ҳақида шундай ёзилган: «Сен яхшисан, ишларинг ҳам яхшидир. Менга қоидаларингни ўргат». (Заб. 119:68) Келинг, Яҳова ҳимматли ёки яхши эканининг иккита жиҳатини кўриб чиқайлик.
Яҳова яхшидир. Ҳиммат фазилати Яҳованинг шахсиятига хос фазилатдир. Яҳова Мусога қуйидагиларни айтганда, нима юз берганига эътибор беринг: «Мен сенга бутун ҳимматимни кўрсатаман». Яҳова унга Ўз улуғворлигини, жумладан, ҳимматини кўрсатган. Мусо мана шу сўзларни эшитган эди: «Яҳова, Яҳова — шафқатли ва раҳмдил, сабр-тоқатли, меҳр-садоқат ва ҳақиқатга бой Худо. У минглаб одамларга меҳр-садоқат кўрсатувчи, хато, айб ва гуноҳни кечирувчи, шу Чиқ. 33:19; 34:6, 7) Ҳа, Яҳова ҳар томонлама тўла равишда яхшидир. Ҳатто Исо ҳам энг ҳимматли инсон бўлган бўлса-да, у Яҳова ҳақида: «Биргина Худо яхшидир»,— деган. (Мат. 19:17)
билан бир вақтда айбдорни жазосиз қолдирмайдиган... Тангридир». (Яҳованинг ишлари яхшидир. Худонинг барча ишларидан У ҳимматли ёки яхши экани кўриниб туради. Муқаддас Китобда: «Яҳова яхшидир»,— деб ёзилган. (Нох. 1:7) Яҳова бу фазилатни кўрсатганда юзхотирчилик қилмай, ҳамма одамларга ҳаёт ато этиб, яшаши учун керакли нарса билан таъминлайди. (Ҳавор. 14:17) У бизни кечирганда ҳам ҳимматли эканини кўрсатади. Сано бастакори: «Сен, эй Яҳова, меҳрибон ва кечиримлисан»,— деб ёзган. (Заб. 86:5) Шак-шубҳасиз, «бенуқсон бўлиб юрганлардан Яҳова Ўз неъматини дариғ тутмайди». (Заб. 84:11)
«ЯХШИЛИК ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ»
Худо бизни Ўзига монанд қилиб яратган. Шу боис биз ҳам ҳимматли бўлиб, яхши ишлар қила оламиз. (Ибт. 1:27) Аммо бу ўз-ўзидан юз бермайди, Муқаддас Китобда айтилишича, «яхшилик қилишни ўрганишимиз» керак. (Ишаё 1:17) Хўш, буни қандай эплай оламиз? Бунинг учта йўлини кўриб чиқайлик.
Биринчидан, муқаддас руҳ сўраб ибодат қилишимиз керак. Муқаддас руҳнинг ёрдами билан Худонинг назарида ҳимматли ёки яхши бўла оламиз. (Галат. 5:22) Ҳа, Аллоҳнинг руҳи туфайли яхшиликни яхши кўриб, ёмонликни рад эта оламиз. (Рим. 12:9) Дарҳақиқат, Муқаддас Китобга кўра, Яҳова бизни «ҳар қандай эзгу иш ҳамда сўзда қўллаб-қувватлайди». (2 Салон. 2:16, 17)
Иккинчидан, Худонинг илоҳий илҳоми остида ёзилган Каломини ўқишимиз даркор. Бундай қилсак, Яҳова бизга «яхшилик йўлларини» ўргатиб, «ҳар бир яхши ишга» тайёрлайди. (Ҳик. 2:9; 2 Тим. 3:17) Муқаддас Китобни ўқиб, билиб олганларимиз устида фикр юритсак, Аллоҳ ва Унинг нияти ҳақидаги яхши нарсалар билан қалбимизни тўлдирамиз. Шу йўсин, қалб хазинамиз тўлади, кейинчалик эса ундан фойдалана оламиз. (Луқо 6:45; Эфес. 5:9)
Учинчидан, «яхшиликка тақлид қилгин», деган маслаҳатга амал қилишга интиламиз. (3 Юҳан. 11) Тақлид қилишимиз мумкин бўлган мисолларни Муқаддас Китобда топа оламиз. Албатта, энг аъло ўрнак Яҳова ҳамда Исодир. Бундан ташқари, ҳимматли бўлган бошқа инсонларнинг мисоллари ҳақида билиб олишимиз мумкин. Масалан, Тавита ва Барнабо ҳақида фикр юритиб кўрайлик. (Ҳавор. 9:36; 11:22–24) Уларнинг ажойиб ўрнаги ҳақида билиб олиш учун тадқиқ ўтказинг ва улар бошқаларга ёрдам бериш ниятида нималар қилганига диққат қаратинг. Оила аъзоларингиз ёки имондошларингизга қандай ёрдам бера олишингиз ҳақида мулоҳаза юритиб кўринг. Шунингдек, уларнинг иккови ҳам бошқаларга яхшилик қилгани учун қандай фойда кўрганига аҳамият беринг. Уларнинг мисоллари борасида фикр юритиш фойдалидир.
Қолаверса, бугунги кунда яхшилик қиладиган инсонлар ҳақида ўйлаб кўришимиз мумкин. Масалан, жамоатингиздаги меҳнаткаш ва «яхшиликни [ҳимматни, изоҳ] севадиган» оқсоқолларга эътибор беринг. Ҳам сўзда, ҳам ишларда «яхшиликка ўргатадиган кишилар» сифатида танилган садоқатли опа-сингиллар ҳақида ўйлаб кўринг. (Титус. 1:8; 2:3) Рослин исмли опамиз шундай деди: «Битта дугонам жамоатдагиларга кўмаклашиш ва далда бериш учун жуда кўп ҳаракат қилади. Уларнинг вазияти ҳақида фикр юритади, кўпинча кичик совғалар қилади ёки бошқа бирон-бир амалий ёрдам кўрсатади. Ўйлашимча, у чиндан ҳам яхши инсон».
Яҳова Ўз хизматчиларини «яхшиликни изланг» деб ундайди. (Амос 5:14) Бундай йўл тутиб, Унинг меъёрларини нафақат яхши кўрамиз, балки яхшилик қилиш истагимизни кучайтира оламиз.
Яҳованинг ҳиммати Унинг ижодларида кўринмоқда
Ҳимматли, яъни яхши бўлиш учун бошқаларни ҳайратда қолдирадиган ишлар қилиш ёки қимматбаҳо совғалар бериш шарт эмас. Масалан, рассом бирон расмни фақатгина битта ёки иккита бўёқ билан чизмайди. Аксинча, у анчагина турли бўёқлардан фойдаланади. Шу сингари, ҳиммат фазилати ҳам кўпдан-кўп фойдали ишлардан иборат.
Муқаддас Китобда айтилишича, биз эзгу ва хайрли ишларга «тайёр» бўлишимиз керак. (2 Тим. 2:21; Титус. 3:1) Бошқаларнинг вазиятига бефарқ бўлмасак, уларнинг кўнглини топиш учун «фойдасини кўзлаб», уларни мустаҳкамлаймиз. (Рим. 15:2) Бунинг учун уларга бирон нарса беришимиз мумкин. (Ҳик. 3:27) Кимнидир овқатланишга ёки далдали суҳбат қуришга таклиф қилсак бўлади. Бирон киши касал бўлиб қолганини эшитсак, СМС юборсак ё йўқлаб борсак бўлади ёки унга қўнғироқ қилсак бўлади. Ҳа, «тингловчиларга фойда келтириш учун, зарур бўлганда уларни мустаҳкамлайдиган эзгу сўзларни гапириш» учун кўпгина имкониятларни топишимиз мумкин. (Эфес. 4:29)
Яҳова каби барча инсонларга яхшилик қилишга интиламиз. Бошқаларга юзхотирчилик қилмаймиз. Энг муҳими эса, барчага Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишдир. Исо амр этганидай, ҳатто биздан нафратланаётган кишиларга яхшилик қилишга ҳаракат қиламиз. (Луқо 6:27) Ўзгаларга нисбатан меҳрибон бўлишнинг ва уларга яхшилик қилишнинг асло нотўғри жойи йўқ. Зеро, «бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ». (Галат. 5:22, 23) Одамлар бизга ёмон муносабат қилганда ёки азоб чекаётганимизда ҳам яхшилик қилишга жон куйдирсак, бошқалар ҳақиқатни қабул қилиши ва Худони улуғлаши мумкин. (1 Бутр. 3:16, 17)
ҲИММАТЛИ БЎЛИШ ФОЙДАЛИ
«Яхши инсон меҳнатининг мукофотини олади». (Ҳик. 14:14) Бу қандай мукофот? Бошқаларга яхшилик қилсак, улар ҳам бизга нисбатан яхшилик қилиш эҳтимоли кўпроқ. (Ҳик. 14:22) Яхшилик қилишмаса ҳам, улар учун яхши ишлар қилишда давом этишимиз керак. Натижада улар юмшаб, қалби эриши ҳеч гап эмас. (Рим. 12:20, изоҳ)
Кўплар ёмонлик қилишни тўхтатиб, яхшилик қилиш фойдали эканини тасдиқлай олади. Мисол учун, Нэнси. У шундай деди: «Мен енгилтак ва ахлоқсиз бўлиб, ҳеч кимни ҳурмат қилмасдим. Аммо Худонинг назарида яхши бўлган меъёрларга ўрганиб, уларга амал қилгач, ўзимни бахтли ҳис эта бошладим. Ҳозир ўзимга бўлган ҳурматим анча ошди».
Ҳимматли инсон бўлишимизнинг энг биринчи сабаби, бундай йўл тутиб Яҳовани қувонтирамиз. Ҳатто кўпчилик биз қилаётган ишларни кўрмаса-да, Яҳова кўриб турибди. У ҳар бир яхши ишимизу фикр-хаёлимиздан хабардор. (Эфес. 6:7, 8) Худо бизни қандай мукофотлайди? «Яхши одам Яҳованинг розилигини олади». (Ҳик. 12:2) Хуллас, келинг, ҳиммат фазилатини ривожлантиришда давом этайлик. Яҳова «яхшилик қилаётган ҳар бир кишига... улуғворлик ва тинчлик бўлади» деб ваъда қилмоқда. (Рим. 2:10)