47- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Левилар китобидан сабоқлар
Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб,.. фойдалидир. 2 ТИМ. 3:16
98- ҚЎШИҚ Худо томонидан илҳомлантирилган Ёзувлар
БУ МАҚОЛАДА *
1–2. Нега масиҳийлар Левилар китоби билан қизиқишлари керак?
ҲАВОРИЙ ПАВЛУС ёш дўсти Тимўтийга: «Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб,.. фойдалидир»,— деб эслатган. (2 Тим. 3:16) Бу Левилар китобига ҳам тегишли. Сиз бу китоб ҳақида қандай фикрдасиз? Баъзиларнинг фикрича, у бугунги кунда амал қилиб бўлмайдиган қоидалар рўйхатидан иборат. Лекин чинакам масиҳийлар бундай фикрда эмас.
2 Левилар китоби тахминан 3 500 йил аввал ёзилган бўлса-да, Яҳова у «насиҳат олишимиз учун» сақлаб қолинишига ғамхўрлик қилган. (Рим. 15:4) Бу китоб Яҳованинг фикрлаш тарзини ойдинлаштирар экан, уни тадқиқ қилишимиз керак. Шунингдек, илҳомлантирилган бу китобдан анчагина сабоқлар олишимиз мумкин. Келинг, уларнинг тўрттасига эътибор қаратайлик.
ҚАЙ ЙЎСИН ЯҲОВАНИ МАМНУН ҚИЛА ОЛАМИЗ?
3. Нима учун ҳар йили Покланиш кунида қурбонликлар келтирилган?
3 Биринчи сабоқ: Яҳова қурбонликларимизни қабул қилиши учун Уни мамнун этишимиз лозим. Ҳар йили Покланиш кунида Исроил халқи бирга йиғиларди ва олий руҳоний қурбонлик келтирарди. Ўша қурбонликлар халққа гуноҳлари кечирилиши кераклигини эслашга кўмаклашарди. Олий руҳоний қурбонликнинг қонини Энг муқаддас хонага олиб киришдан аввал ўша куни яна битта вазифани бажариши керак эди. Бу Исроил халқининг гуноҳлари кечирилишидан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга бўлган.
4. Левилар 16:12, 13 га кўра, олий руҳоний Покланиш кунида Энг муқаддас хонага биринчи марта кирганда нима қилган? (Муқовадаги расмга қаранг.)
4 Левилар 16:12, 13 ни ўқинг. Покланиш кунини кўз ўнгингизга келтириб кўринг. Олий руҳоний муқаддас чодирга киради. Ўша куни у Энг муқаддас хонага уч марта кириши керак эди ва бу биринчи кириши. У бир қўлида хушбўй тутатқи солинган идишни, иккинчисида эса чўғ тўлдирилган олтин оловкуракни ушлаб турибди. У Энг муқаддас хонанинг кираверишидаги парда олдида тўхтайди. Эҳтиром ила у Энг муқаддас хонага кириб, аҳд сандиғи олдида туради. Мажозий маънода у Тангри Яҳованинг ҳузурида тургандай бўлади. Энди олий руҳоний астагина хушбўй тутатқини чўғ устига қўяди ва хона унинг ёқимли ҳидига тўлади *. Кейин у яна бу хонага гуноҳ қурбонликларининг қонини олиб киради. Эътибор беринг, у буни қилишдан аввал хушбўй тутатқини тутатди.
5. Покланиш кунида тутатқи тутатилганидан нимани ўрганишимиз мумкин?
5 Покланиш кунида тутатқи тутатилганидан нимани ўрганишимиз мумкин? Муқаддас Китобга биноан, Яҳованинг садоқатли хизматчиларининг мақбул ибодатлари худди тутатқидай. (Заб. 141:2; Ваҳ. 5:8) Эсингизда бўлса, олий руҳоний уни эҳтиром ила Яҳованинг ҳузурига олиб кирган. Шу каби, Яҳовага ибодат қилганимизда, буни эҳтиром ила қиламиз. Буни иззат-икром билан қиламиз. Бутун борлиқ Яратувчиси Унга мурожаат қилишимизга ва бамисоли бола отасига яқин бўлганидай, Унга яқинлаша олишимизга имкон бераётгани учун Ундан ниҳоятда миннатдормиз. (Ёқб. 4:8) Аллоҳ бизни дўст деб билади! (Заб. 25:14) Бу шарафни ўта қадрлаймиз ва Уни сира ҳам ранжитишни истамаймиз.
6. Олий руҳоний қурбонликларнинг қонини олиб киришдан аввал тутатқи тутатганидан қандай сабоқ оляпмиз?
6 Ёдингизда бўлса, олий руҳоний қурбонликларнинг қонини олиб киришдан аввал хушбўй тутатқини тутатган. Шу йўсин, у қурбонликларни келтираётганда, Худо ундан мамнун эканига ишонч ҳосил қилган. Хўш, қандай сабоқ оляпмиз? Ер юзида бўлганда, Исо ўз ҳаётини одамлар учун қурбонлик сифатида келтиришидан аввал уларни қутқаришдан ҳам аҳамиятлироқ бўлган муҳим бир нарса қилиши керак эди. Қизиқ, бу нима эди? Худо унинг қурбонлигини қабул қилиши учун, у ер юзидаги ҳаёти давомида садоқат ила Унга бўйсуниши керак эди. Шу билан Исо Яҳова истагандай йўл тутиш энг тўғри ҳаёт тарзи эканини исботлай оларди. У Отасининг ҳукмдорлиги ёки бошқариш йўли энг тўғри ва адолатли эканини тасдиқларди.
7. Нима учун Исонинг ер юзидаги ҳаёт тарзи Отасини мамнун қилган?
7 Ер юзидаги ҳаёти давомида Исо Яҳованинг адолатли меъёрларига мукаммал тарзда бўйсунган. Ҳеч қандай васваса ёки синов, ҳатто даҳшатли ўлими ҳам уни Отасининг бошқариш йўли энг аъло эканини исботлашдан тўхтатмаган. (Филип. 2:8) Қийинчиликларга дуч келганда, у «қаттиқ фарёд ва кўз ёшлар билан» ибодат қилган. (Иброн. 5:7) Самимий ибодатлари у Яҳовага садоқатли ва итоаткор бўлиб қолиш истаги кучли эканини кўрсатган. Яҳова учун Исонинг ибодатлари худди хушбўй тутатқи ҳидидай эди. Исонинг ҳаёт тарзи Отасини мамнун қилиб, Унинг ҳукмдорлигини оқлаган.
8. Қандай қилиб Исонинг ҳаёт тарзига тақлид қилишимиз мумкин?
8 Бенуқсон ҳаёт кечириш, Яҳовага бўйсуниш ва Унга содиқ қолиш учун қўлимиздан келган энг аълосини қилиб, Ҳик. 27:11)
Исога тақлид қилишимиз мумкин. Синовларга дуч келганимизда, Яҳовани мамнун қилишни истаганимиз учун Унинг ёрдамини олиш ниятида сидқидилдан ибодат қиламиз. Шундай йўл тутиб, Яҳованинг ҳукмдорлигини қўллаб-қувватлаётганимизни кўрсатамиз. Агар Яҳова жирканадиган ишларни қилсак, У ибодатларимизни қабул қилмаслигини тушунамиз. Аммо Унинг меъёрлари бўйича яшасак, шубҳасизки, чин дилдан қилган ибодатларимиз У учун бамисоли хушбўй тутатқидай бўлади. Ҳа, самовий Отамиз бенуқсонлигимизу садоқат ила бўйсунганимиздан мамнун бўлади! (МИННАТДОРЧИЛИК ВА СЕВГИ ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИМИЗГА УНДАЙДИ
9. Нега тинчлик қурбонликлари келтирилган?
9 Иккинчи сабоқ: Яҳовадан миннатдор бўлганимиз туфайли Унга хизмат қиламиз. Бу сабоқдан фойда олиш учун, келинг, Исроил халқи келтирган тинчлик қурбонликларига диққат қаратайлик. Бу ҳам ҳақ топинишнинг бир қисми эди *. Левилар китобидан Исроил халқи «тинчлик қурбонлигини миннатдорчилик сифатида олиб келганини» билиб оляпмиз. (Лев. 7:11–13, 16–18) Улар уни мажбурият юзасидан эмас, истаги борлиги учун келтиришган. Улар Тангри Яҳовани яхши кўришгани учун ўша ихтиёрий назрни олиб келишган. Қурбонлик келтирган киши ва унинг оила аъзолари ҳамда руҳонийлар қурбонлигининг гўштидан ейиши мумкин эди. Лекин қурбонликнинг муайян қисмлари фақатгина Яҳовага келтириларди. Қизиқ, қайси қисмлари?
10. Левилар 3:6, 12, 14–16 да тилга олинган тинчлик қурбонликлари ва Исонинг Яҳовага қилган хизмати орасида қандай ўхшашликлар бор?
10 Учинчи сабоқ: Яҳовани яхши кўрганимиз учун энг аълосини берамиз. Яҳова учун ҳайвоннинг ёғи энг яхши қисми бўлган. У шунингдек, муайян аъзолар, жумладан, буйраклар ўзгача аҳамиятга эга деб айтган. (Левилар 3:6, 12, 14–16 ни ўқинг.) Демак, исроилликлар ихтиёрий назр сифатида ўша аъзоларни ва ёғни Яҳовага тақдим этганда, У жуда мамнун бўларди. Бу билан улар Худога энг аълосини бериш истаги борлигини кўрсатишарди. Шу сингари, Исо Яҳовани яхши кўргани туфайли Унга бажонидил хизмат қилиш учун энг аълосини беришга тайёр эди. (Юҳан. 14:31) Исо Аллоҳнинг иродасини бажаришдан завқ олган; у Худонинг қонунини жуда ҳам яхши кўрган. (Заб. 40:8) Исо шу қадар тайёрлик ила хизмат қилганини кўриш Яҳова учун қанчалар ёқимли бўлгандир-а?!
11. Қайси маънода хизматимиз тинчлик қурбонликларига ўхшайди ва бу бизга қандай тасалли беряпти?
11 Ўша тинчлик қурбонликлари каби, Яҳовага қилган хизматимиз Унга нисбатан нималарни ҳис этаётганимизни кўрсатади. Биз энг аълосини Яҳовага берамиз, буни Уни сидқидилдан севганимиз учун қиламиз. Яҳованинг миллионлаб хизматчилари Уни ҳамда меъёрларини қаттиқ севгани учун ихтиёрий равишда хизмат қилаётганини кўриш Унга роса ёқади! Яҳова нафақат ҳаракатларимизни, балки ниятларимизни ҳам кўриб, уларни қадрлаётганини ёдимизда сақлаш бизга тасалли бахш этиши мумкин. Масалан, ёшингиз улуғ бўлиб, хоҳлаганингиздай кўп хизмат қила олмаётгандирсиз, шунга амин бўлингки, Яҳова чекланган имкониятларингизни тушунади. Балки, сиз кам хизмат қиляпман, деб хавотирланаётгандирсиз, бироқ Яҳова қўлингиздан келганини қилишга ундаётган севгингизни кўряпти. Сиз бера олишингиз мумкин бўлган энг аълосини қабул қилишдан Яҳова мамнун.
12. Яҳова тинчлик қурбонликлари борасида нималарни ҳис қилган ва бу бизга қандай далда беряпти?
12 Тинчлик қурбонликлари масаласида қандай сабоқ олишимиз мумкин? Қурбонликнинг энг аъло қисмлари оловда куйдирилиб, тутуни кўтарилганда ҳиди Яҳовага ёқарди. Шунга амин бўлингки, сиз ҳам энг аълосини бериб, тайёрлик ила хизмат қилганингизда, Яҳова мамнун бўлади. (Колос. 3:23) Бу унга нақадар ёқишини бир тасаввур қилинг! Меҳр ила қилган каттаю кичик уринишларингизни Худо ёдида тутиб, абадий қадрлайдиган хазина деб билади. (Мат. 6:20; Иброн. 6:10)
ЯҲОВА ТАШКИЛОТИГА БАРАКА БЕРМОҚДА
13. Левилар 9:23, 24 га биноан, Яҳова руҳонийлардан мамнун эканини қай йўсин кўрсатган?
13 Тўртинчи сабоқ: Яҳова Ўз ташкилотининг ердаги қисмига барака беряпти. Келинг, мил. авв. 1512 йили Синай тоғининг этагида муқаддас чодир ўрнатилганда нима юз берганига диққат қаратайлик. (Чиқ. 40:17) Мусо Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлар сифатида тайинлаш мақсадида маросим ўтказган. Исроил халқи руҳонийлар илк бор қурбонликлар келтиришини кузатиш учун бирга йиғилган. (Лев. 9:1–5) Хўш, Яҳова энди тайинланган бу руҳонийлардан мамнун эканини қай йўсин кўрсатган? Ҳорун ва Мусо халқни дуо қилишган, Яҳова эса қурбонгоҳдаги қурбонликни ютиб юбориш учун ҳузуридан олов юборган. (Левилар 9:23, 24 ни ўқинг.)
14. Нима учун Яҳова Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка маъқул деб топгани бизга тааллуқли?
14 Бу олов нимадан далолат эди? Яҳова Иброн. 4:14; 8:3–5; 10:1)
Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлар сифатида танлаганини ҳамда уларни маъқуллаётганини кўрсатиш учун олов юборган. Исроилликлар Яҳова руҳонийларни маъқуллаганининг аниқ тасдиғини кўрганда, улар ҳам бу руҳонийларни қўллаб-қувватлаши кераклигини тушунишди. Бу бизга ҳам тааллуқлими? Ҳа. Сабаби, ўша руҳонийлик ундан ҳам муҳимроқ руҳонийлик хизмати борлигини англатади. Осмонда Исо Масиҳ энг Олий руҳоний, 144 000 та мойланган масиҳийлар эса руҳоний ва шоҳ сифатида у билан бирга хизмат қилади. (15–16. Қандай қилиб Яҳова «ишончли ва ақлли хизматкордан» мамнун эканини кўрсатяпти?
15 Исо 1919 йили мойланган биродарлардан иборат бўлган кичик гуруҳни «ишончли ва ақлли хизматкор» этиб тайинлаган. Бу хизматкор ваъзгўйлик фаолиятини бошқариб, Масиҳнинг издошларига «ризқ-рўзни вақтида бериб туради». (Мат. 24:45) Аллоҳ ушбу ишончли ва ақлли хизматкордан мамнун эканининг исботини кўряпсизми?
16 Шайтон ва унинг дунёси ишончли хизматкорнинг фаолиятини тўхтатиш илинжида. Агар ишончли хизматкор Яҳованинг кўмагисиз қолганида, бу фаолиятни бажариш имконсиз бўларди. Иккита жаҳон уруши, тўхтовсиз таъқиблар, халқаро иқтисодий инқироз ва ноҳақ хатти-ҳаракатларга қарамай, ишончли ва ақлли хизматкор дунё бўйлаб Масиҳнинг издошларига маънавий озуқани беришда давом этмоқда. Ҳозирги кунда 900 дан ошиқ тилда бепул эга бўлаётган мўл-кўл маънавий озуқамиз ҳақида бир ўйлаб кўринг! Бу Аллоҳ хизматкорни қўллаб-қувватлаётганининг яққол далили! Ваъзгўйлик фаолияти ҳам Яҳованинг баракасидан далолатдир. Ҳа, хушхабар «бутун дунё бўйлаб» Мат. 24:14) Шак-шубҳасиз, Яҳова Ўз ташкилотини бошқариб, сахийлик ила қут-баракалар ато этмоқда.
ваъз қилиняпти. (17. Яҳова фойдаланаётган ташкилотни қўллаб-қувватлаётганимизни қандай кўрсата оламиз?
17 Ўзимизга шундай савол бериб кўрсак яхши бўларди: «Яҳова ташкилотининг ердаги қисмида бўлганим учун миннатдорманми?» Мусо ва Ҳорун даврида Яҳова муносабатини кўрсатиш учун олов юборган, ҳозир эса У фойдаланаётган ташкилотини яққол исбот сифатида тақдим этяпти. Миннатдор бўлишимиз учун сабаблар бисёр. (1 Салон. 5:18, 19) Яҳова фойдаланаётган ташкилотни қандай қўллаб-қувватлашимиз мумкин? Буни адабиётлар, йиғилишлар ва анжуманларда Муқаддас Китоб асосида олаётган йўл-йўриқларга амал қилиш орқали кўрсатамиз. Қолаверса, ваъзгўйлик ҳамда таълим бериш фаолиятида қўлимиздан келганча қатнашиш орқали уни қўллаб-қувватлаётганимизни кўрсатамиз. (1 Кор. 15:58)
18. Қандай йўл тутишга қатъий қарор қилдингиз?
18 Азизлар, Левилар китобидан олган сабоқларга амал қилиш қароримиз қатъий бўлсин! Яҳова қурбонликларимиздан мамнун бўлишини жуда ҳам истаймиз. Илойим, Яҳовадан миннатдор бўлганимиз учун Унга хизмат қилайлик. Келинг, Яҳовани чин юракдан севганимиз учун Унга энг аълосини беришдан тинмайлик. У фойдаланаётган ташкилотни ҳам сидқидилдан қўллаб-қувватлайлик. Шундай йўл тутиб, Яҳованинг Шоҳиди сифатида Унга хизмат қилиш шарафини қадрлаётганимизни кўрсатамиз!
96- ҚЎШИҚ Аллоҳнинг Каломи — хазинадир
^ абз. 5 Левилар китоби Яҳова Исроил халқига берган қонунлардан иборат. Масиҳийлар сифатида уларга амал қилмаймиз, аммо улар ҳанузгача биз учун жуда фойдали. Ушбу мақолада Левилар китобидаги қимматбаҳо сабоқлардан нималарни ўрганишимиз мумкинлиги ҳақида гап юритамиз.
^ абз. 4 Муқаддас чодирда тутатқи тутатиш муқаддас деб ҳисобланарди ва қадимда Исроилда бу фақат Яҳовага топиниш учун қўлланилган. (Чиқ. 30:34–38) Биринчи асрдаги масиҳийлар топинишида тутатқи тутатишгани ҳақида ҳеч нима ёзилмаган.
^ абз. 9 Тинчлик қурбонликлари борасида кўпроқ маълумот олиш учун «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг «Приношения», «Мирные жертвы» сарлавҳаси остига ҳамда «Қўриқчи минораси»нинг 2012 йил 15 январь сонидаги 19- саҳифада келтирилган 11- хатбошига қаранг.
^ абз. 54 РАСМГА ШАРҲ. Покланиш куни Исроил халқининг олий руҳонийси Энг муқаддас хонага тутатқи ва чўғ билан киради. Хона хушбўй ҳидга тўлади. Кейин у яна бу хонага гуноҳ қурбонликларининг қонини олиб киради.
^ абз. 56 РАСМГА ШАРҲ. Исроиллик киши оиласи номидан Яҳовага бўлган миннатдорлик кўрсатиш ниятида руҳонийга тинчлик қурбонлиги сифатида қўйни олиб келган.
^ абз. 58 РАСМГА ШАРҲ. Ер юзидаги хизмати давомида, Исо Яҳовага бўлган қаттиқ севгисини Унинг амрларига бўйсуниш ва издошларини қўллаб-қувватлаш орқали намоён этган.
^ абз. 60 РАСМГА ШАРҲ. Ёши улуғ опамиз жисмоний заифликларига қарамай, хатлар ёзиш орқали шоҳидлик бериб, Яҳовага энг аълосини тақдим этяпти.
^ абз. 62 РАСМГА ШАРҲ. Етакчи кенгаш аъзоси Геррит Лёш 2019 йил февралда «Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўриб чиқилган нашри немис тилида чиққанини миннатдор ва завққа тўлган тингловчиларга эълон қиляпти. Германиядаги ваъзгўйлар бу икки имондошимиз каби ушбу нашрни хизматда қўллашдан жуда хурсанд.