Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Қадимда уй бошқарувчи қандай аҳамиятга эга эди?

Қадимда уй бошқарувчи бошқа инсоннинг хонадони ёки мол-мулки учун масъулиятли эди. Ибронийчадан ва юнончадан «уй бошқарувчи» деб таржима қилинган сўзлар баъзида нозир ёки бирон хонадонда ишларни бошқарадиган кишига ишора қилади.

Бобокалонимиз Ёқубнинг ўғли Юсуф Мисрда қул бўлганида, хўжайини уни бутун хонадони устидан бош этиб тайинлаган эди. Ҳа, у «ўзининг бор нарсасини Юсуфнинг измига топширди». (Ибт. 39:2–6) Кейинчалик, Юсуф Мисрда юқори лавозимга эга бўлганда, ўз хонадони устидан уй бошқарувчини тайинлаган эди. (Ибт. 44:4)

Исонинг даврида эса, ер эгалари одатда ўз хўжаликларидан узоқда, шаҳарларда яшарди. Шунинг учун, улар хўжаликларидаги ишчиларнинг кундалик юмушларини назорат қилиш мақсадида бошқарувчиларни тайинлашарди.

Қизиқ, уй бошқарувчи этиб тайинланиш учун инсон қандай фазилатларга эга бўлиши керак эди? Биринчи асрда яшаган Рим ёзувчиси Колумелла уй бошқарувчиси этиб тайинланадиган киши «вақт синовидан ўтган» бўлиши керак деб маслаҳат берган эди. Шунингдек, у «бошқарувчи ўз вазифаларини бепарво бўлмай бажариши ва ҳаддан ортиқ қаттиққўл бўлмаслиги» лозим деган. Қолаверса, у қуйидагича ёзган: «Бундан ташқари, бошқарувчи ҳамма нарсани биламан деб айтмаслиги ва унда доим янги нарсаларни ўрганиш истаги бўлиши керак эди».

Худонинг Каломида бу ибора мажозий маънога эга бўлиб, имонлилар жамоатидаги айрим вазифаларга ишора қилади. Масалан, ҳаворий Бутрус масиҳийларни Худо ато этган қобилиятларидан фойдаланишда шундай деб ундаган: «Тангри... иноятининг ибратли бошқарувчилари сифатида... бир-бирингизга хизмат қилинг». (1 Бутр. 4:10)

Исонинг ўзи ҳам Луқо 16:1–8 даги масалда бу иборани мисол сифатида қўллаган. Шунингдек, Исо Шоҳ сифатида ҳозир бўлишининг белгиси ҳақидаги башоратида издошларини «ишончли ва ақлли хизматкор» ёки «ишончли... бошқарувчи»ни тайинлашига ишонтирган. Бу бошқарувчининг асосий мақсади, Исо Масиҳнинг издошлари учун замонанинг охирида уларга керак бўладиган маънавий озуқани мунтазам равишда бериб туришдан иборат. (Мат. 24:45–47; Луқо 12:42) Ушбу ишончли бошқарувчи тайёрлаётган маънавий озуқадан ва бутун дунё бўйлаб унга эга бўлиш имкониятини яратиб бераётганидан жуда миннатдормиз.