15- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Ҳудудингиздаги одамлар ҳақида қандай нуқтаи назардасиз?
Кўзларингизни экинзорларга тикиб қаранглар, ҳосил етилган. ЮҲАН. 4:35
64- ҚЎШИҚ Ўрим-йиғимда қувонч ила қатнашамиз
БУ МАҚОЛАДА *
1–2. Юҳанно 4:35, 36 даги сўзларни айтганда, Исо нимани назарда тутган?
ИСО саёҳат қилаётиб, эҳтимол, эндигина унишни бошлаган арпа далаларидан ўтади. (Юҳан. 4:3–6) Деярли тўрт ойдан сўнг бу ҳосил ўрим-йиғимга тайёр бўлади. Исо бошқаларга ғалати эшитилиши мумкин бўлган қуйидаги сўзларни айтади: «Кўзларингизни экинзорларга тикиб қаранглар, ҳосил етилган». (Юҳанно 4:35, 36 ни ўқинг.) У нимани назарда тутган?
2 Афтидан, Исо ҳосилни эмас, балки одамларни йиғиш тўғрисида гапирган. Бундан сал кейин нима бўлганига диққат қаратинг. Одатда яҳудийлар самарияликлар билан мулоқот қилишдан қочган бўлса-да, Исо самариялик аёлга ваъз қилди ва у уни тинглади! Дарвоқе, Исо «ҳосил етилгани» тўғрисида гапираётганда, ҳалиги аёлдан у ҳақида эшитган бир гала самарияликлар Исодан кўпроқ нарсани ўрганиш учун олдига келаётганди. (Юҳан. 4:9, 39–42) Бу воқеа борасида бир илоҳиётшунос шундай деди: «Одамларнинг иштиёқи... улар ўрим-йиғимга тайёр ҳосил каби бўлганини кўрсатди».
3. Одамларга Исо каби нуқтаи назарда бўлсангиз, бу хизматингизга қандай таъсир қилади?
3 Сиз ваъзгўйликда учратадиган одамларга қандай нуқтаи назардасиз? Уларга ўрим-йиғимга тайёр ҳосил каби қараяпсизми? Агар шундай бўлса, бу қуйидаги учта нарсада кўринади: биринчидан, зудлик билан ваъз қиласиз. Ўрим-йиғим пайти чегараланган; бекорчи вақтимиз йўқ. Иккинчидан, одамлар хушхабарни тинглаётганини кўриб қувончни ҳис этасиз. Муқаддас Китобда одамлар ўрим-йиғим пайтида шодланиши ҳақида айтилган. (Ишаё 9:3) Учинчидан, ҳар бир одамга бўлажак шогирддай қарайсиз ва шу боис, муқаддимангиз унга қизиқарли бўлиши учун уни мослаштирасиз.
4. Бу мақолада ҳаворий Павлусдан нималарни ўрганамиз?
4 Исонинг баъзи издошлари самарияликлар ҳеч қачон Исонинг шогирди бўлмайди, деб ўйлашгандир. Лекин Исо бундай фикрда бўлмаган. Аксинча, у уларга бўлажак шогирдларидай қараган. Биз ҳам ҳудудимиздаги одамларга Масиҳнинг бўлажак шогирдларидай нуқтаи назарда бўлишимиз лозим. Бу борада ҳаворий Павлус тақлид қилишимизга арзигулик ажойиб ўрнак қолдирган. Хўш, ундан нимани ўрганишимиз мумкин? Бу мақолада қай йўсин Павлус 1) ваъз қилганда учратган одамларнинг эътиқоди ҳақида билишга ҳаракат қилгани, 2) улар нималар билан қизиққанини тушунгани ва 3) уларга Исонинг бўлажак шогирдлари сифатида қараганини муҳокама қиламиз.
УЛАР НИМАГА ИШОНАДИ?
5. Нима учун Павлус ибодатхонадаги тингловчиларини тушуна олган?
5 Павлус яҳудийларнинг ибодатхоналарида тез-тез ваъз қилган. Масалан, у Салоникадаги ибодатхонада «уч ҳафта давомида ҳар Шаббат куни улар [яҳудийлар] билан Муқаддас Ёзувлар асосида музокара қилган». (Ҳавор. 17:1, 2) Эҳтимол, Павлус ибодатхонада ўзини бемалол ҳис этгандир. Ахир у яҳудий эди. (Ҳавор. 26:4, 5) Павлус яҳудийларни яхши тушунган ва шу боис, уларга аминлик билан ваъз қила олган. (Филип. 3:4, 5)
6. Павлус Афинанинг бозор майдонида ваъз қилганда учратган одамлар ибодатхонадагилардан нимаси билан фарқ қиларди?
6 Таъқиб қилувчилар дастидан Павлус Салоникадан, кейин эса Вериядан қочишга мажбур бўлиб, Афинага келади. У ерда ҳам «у ибодатхонада яҳудийлар ва бошқа художўй кишилар билан музокара қила бошлади». (Ҳавор. 17:17) Бозор майдонида ваъз қилганида эса, Павлус бошқа тоифадаги одамларни учратган. Тингловчилари орасида файласуфлар ва ўзга халқ вакиллари бўлиб, Павлус ваъз қилган хабар улар учун «янги таълимот» эди. Улар унга: «Сиз ҳаётимизда эшитмаган сўзларни гапиряпсиз»,— дейишган. (Ҳавор. 17:18–20)
7. Ҳаворийлар 17:22, 23 га кўра, қай йўсин Павлус ваъз қилиш услубини мослаштирган?
7 Ҳаворийлар 17:22, 23 ни ўқинг. Павлус Афинадаги ўзга халқ вакилларига ваъз қилганда, ибодатхонада яҳудийларга қўллаган усулидан фойдаланмаган. Балки у ўзига шундай савол бергандир: «Афина аҳолиси нимага ишонади?» У атрофини диққат ила кузатиб, одамларнинг диний урф-одатларини эътиборга олган. Кейин Павлус уларнинг топиниши ва Муқаддас Ёзувлардаги ҳақиқат ўртасида қандай умумийлик борлигини излаган. Бир илоҳиётшунос қуйидагича фикр билдирди: «Яҳудий масиҳий сифатида у бутпараст юнонлар яҳудийлар ва масиҳийлар “ҳақ” деб ҳисоблайдиган Худога топинмаслигини билган. Аммо Павлус у хабарлаб юрган Худо афиналиклар учун аслида бегона эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилган». Шу сабабли, у ваъз қилиш услубини мослаштиришга тайёр бўлган. Павлус у ваъз қилаётган хабар афиналиклар сиғинаётган «Номаълум Тангридан» келганини айтган. Ўзга халқ вакиллари Муқаддас Ёзувлар билан таниш эмасди, лекин Павлус улар ҳеч қачон Масиҳнинг шогирдлари бўла олмайди, деб ўйламаган. Аксинча, у уларга ўрим-йиғимга тайёр ҳосилдай қараган ва хушхабарни айтиш усулини мослаштирган.
8. а) Ҳудудингиздаги одамлар нимага эътиқод қилишини қандай аниқлай оласиз? б) Кимдир ўз эътиқоди борлигини айтса, қандай жавоб беришингиз мумкин?
8 Павлус сингари кузатувчан бўлинг. Ҳудудингиздаги одамлар нимага эътиқод қилишини кўрсатувчи белгиларни изланг. Уй эгасининг уйи ёки транспорт воситаси қандай безатилган? Унинг исми, кийими, пардози ёки ҳатто айтаётган сўзлари дини ҳақида нимани очиб бермоқда? Балки у ўз эътиқоди борлигини сизга очиқчасига айтгандир. Бир махсус кашшоф шундай вазиятга дуч келса, қуйидагича жавоб берар экан: «Сизга эътиқодимни уқтирмоқчи эмасман, шунчаки бир мавзу борасида суҳбатлашмоқчи эдим».
9. Художўй киши билан қандай умумийликни топишингиз мумкин?
9 Художўй киши билан қайси мавзулар борасида суҳбат қуришингиз мумкин? Умумийликни топишга ҳаракат қилинг. Балки у ягона Худога топинар, Исони пайғамбар деб билар ёки охирзамонда яшаётганимизга ишонар. Умумий эътиқодларингиз асосида Муқаддас Китобдаги хабарни кишига қизиқ бўладиган тарзда айтинг.
10. Нима қилишга интилишимиз керак ва нега?
10 Шуни унутмангки, одамлар ўз динидаги ҳамма таълимотга ҳам ишонмаслиги мумкин. Ҳатто кишининг динини билганингиздан кейин ҳам, унинг ўзи шахсан нимага ишонишини тушунишга интилинг. Австралиядаги Дэйвид исмли махсус кашшоф: «Ҳозир кўплар файласуфликни ўз диний эътиқодлари билан аралаштириб юборган»,— деб айтди. Албаниядаги Дональта эса шундай деди: «Биз учратадиган баъзилар муайян динга эътиқод қилишини айтади, лекин кейинроқ аслида Худога ишонмаслигини тан олади». Аргентинада тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қилаётган биродар шуни кузатдики, айримлар учликка ишонишини айтса-да, аслида Ота, Ўғил ва муқаддас руҳ битта Худо эканига ишонмаслиги мумкин. У шундай деди: «Буни билиш киши билан умумийликни 1 Кор. 9:19–23)
топишни анча осонлаштиради». Хуллас, инсонлар аслида нимага ишонишини билишга ҳаракат қилинг. Шунда Павлус сингари «ҳар турли инсонлар учун ҳамма нарса бўла» оласиз. (УЛАР НИМАЛАР БИЛАН ҚИЗИҚАДИ?
11. Ҳаворийлар 14:14–17 да ёзилганидек, айтган хабари Листрадаги одамларга қизиқарли бўлиши учун Павлус нима қилди?
11 Ҳаворийлар 14:14–17 ни ўқинг. Павлус тингловчилари нималар билан қизиқишини аниқлаб, муқаддимасини шунга мослаштирган. Масалан, у Листрада ваъз қилганда у ердаги оломон Муқаддас Ёзувлар борасида озгина биларди ёки улар билан умуман таниш эмасди. Шу боис, Павлус уларга тушунарли тарзда гапирди. У серҳосил мавсумлар ва ҳаётдан роҳатланиб яшаш тўғрисида айтди. У тингловчилари осонликча тушуниши мумкин бўлган сўзлару мисоллардан фойдаланди.
12. Қай йўсин киши нималар билан қизиқишини аниқлаб, муқаддимангизни мослаштира оласиз?
12 Ҳудудингиздаги одамларнинг қизиқишларини аниқлаш ва муқаддимангизни мослаштириш учун фаҳм-фаросатни ишга солинг. Одамга ёки унинг уйига яқинлашар экансиз, у нималар билан қизиқишини қандай аниқлай оласиз? Бу вазиятда ҳам сизга кузатувчанлик ёрдам беради. Эҳтимол, у боғда ишлаётгандир, китоб ўқиётгандир, транспорт воситасини тузатаётгандир ёки бошқа иш билан машғулдир. Ўринли бўлса, у машғул бўлган иш асосида суҳбат бошласангиз бўлади. (Юҳан. 4:7) Ҳатто кишининг кийими ҳам у ҳақида ниманидир — балки миллатини, касби ёки ёқтирган спорт жамоасини — кўрсатиши мумкин. «Футболкасининг устига севимли қўшиқчисининг сурати туширилган 19 ёшли йигит билан суҳбат бошладим,— деди Густаву. — Мен ундан бу ҳақида сўрадим ва у нега ўша қўшиқчини ёқтиришини айтиб берди. Бу суҳбат асосида Муқаддас Китоб тадқиқи бошланди ва у ҳозир биродаримиз».
13. Қандай қилиб Муқаддас Китоб тадқиқини қизиқарли тарзда таклиф қила оласиз?
13 Кишига Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилганингизда, бу унга қизиқарли Юҳан. 4:13–15) Мисол учун, қизиқиш кўрсатган бир аёл имондошимизни уйига таклиф қилди. Имондошимиз деворда ўша аёл таълим бериш соҳаси бўйича мутахассис эканини кўрсатувчи ҳужжат осилганини кўрганида, биз ҳам Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури ва йиғилишларимиз орқали одамларга таълим беришимизга алоҳида эътибор қаратди. Ўша аёл тадқиқ бошлади, эртаси куни йиғилишга борди ва кўп ўтмай туман анжуманига ташриф буюрди. Бир йил ўтгач, у сувга чўмди. Ўзингизга шундай саволлар беринг: «Мен такрорий ташриф қиладиган одамлар нималар билан қизиқади? Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтишини уларга қизиқарли қилиб тушунтириб бера оламанми?»
бўлишига интилинг; тадқиқ унга қандай ёрдам беришини кўрсатинг. (14. Қай йўсин тадқиқни ҳар бир кишига мослаштира оласиз?
14 Киши билан тадқиқ бошлагач, ҳар бир тадқиққа алоҳида тайёргарлик кўринг. Унинг оиласи, маълумоти, ҳаётий тажрибаси ва нималар билан қизиқиши борасида мулоҳаза юритинг. Тайёргарлик кўрар экансиз, қайси оятларни ўқиш, қайси видеоларни кўрсатиш ва Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тушунтиришда қандай мисоллардан фойдаланишни аниқлаб олинг. Ўзингиздан: «Нима унга айниқса қизиқ бўлади ва қалбини забт этади?» — деб сўранг. (Ҳик. 16:23) Албанияда Флора исмли кашшоф бир аёл билан тадқиқ ўтказган. Ўша аёл қатъийлик ила шундай деган: «Тирилиш ҳақидаги таълимотни қабул қила олмайман». Флора бу борада уни мажбурламаган. У шундай деди: «Аввал у тирилишни ваъда қилаётган Худони таниб-билиши керак, деб ўйладим». Ўшандан бошлаб Флора ҳар бир тадқиқда Яҳованинг севгиси, донолиги ва қудратига алоҳида эътибор қаратадиган бўлди. Кейинчалик ўша аёл тирилишга ишонди. Ҳозир у Яҳованинг ғайратли Шоҳиди.
УЛАРГА БЎЛАЖАК ШОГИРДЛАРДАЙ ҚАРАНГ
15. Ҳаворийлар 17:16–18 га кўра қадимги юнонларнинг қайси ишлари Павлусни ташвишга солган, лекин нега у афиналикларга ваъз қилишда давом этган?
15 Ҳаворийлар 17:16–18 ни ўқинг. Афина шаҳри бутпарастлик, жинсий ахлоқсизлик ва бутпарастларга хос фалсафага тўлиб-тошган бўлса-да, Павлус у ердаги одамлардан умидини узмаган. Улар уни ҳақорат қилишганига қарамай, Павлус ваъз қилишни давом эттирган. Унинг ўзи ҳам бир вақтлар «шаккок, таъқиб қилувчи ва сурбет» инсон эди, лекин масиҳий бўлди. (1 Тим. 1:13) Исо Павлусга бўлажак шогирди каби қараганидай, у ҳам афиналикларга шундай нуқтаи назарда эди ва унинг умиди пучга чиқмади. (Ҳавор. 9:13–15; 17:34)
16–17. Ҳар турли инсонлар Масиҳнинг шогирдлари бўлиши мумкинлиги нимадан кўриняпти? Мисол келтиринг.
16 Биринчи асрда келиб чиқиши турлича бўлган инсонлар Исонинг шогирдлари бўлишган. Павлус юнонларнинг Коринф шаҳрида яшовчи масиҳийларга мактуб ёзганида, жамоатнинг айрим аъзолари ўтмишда жиноятчи бўлишгани ва даҳшатга соладиган даражада ахлоқсиз ҳаёт кечиришганини айтиб ўтган. Кейин у шундай деб қўшиб қўйган: «Бироқ Аллоҳ сизларни... ювиб тозалади». (1 Кор. 6:9–11) Сиз ҳам бу одамлар келажакда ўзгариб, Исонинг шогирди бўлиши мумкинлигини кўра олармидингиз?
17 Бугунги кунда ҳам кўплаб одамлар Исонинг шогирди бўлиш учун керакли ўзгаришларни қилишга тайёр. Масалан, Австралиядаги Юкина исмли бир махсус кашшоф ҳар турли одамлар Муқаддас Китоб хабарига қизиқиш кўрсатиши мумкинлигига амин бўлди. Бир куни у савдо марказида татуировкалари бор, кенг ва осилиб ётган кийим кийган бир аёлни кўрди. Юкина шундай дейди: «Аввалига бироз иккиландим, аммо кейин у билан суҳбат бошладим. У Муқаддас Китобга *.
шунчалик қизиқар эканки, татуировкаларининг баъзилари Забурдан олинган оятлар экан!» Бу аёл тадқиқ ўтишни ва йиғилишларга қатнашни бошлади18. Нима учун одамларни ҳукм қилмаслигимиз керак?
18 Исо аксарият одамлар унинг издоши бўлишини кутгани сабабли ҳосил ўрим-йиғим учун етилган деб ўйлаганми? Йўқ. Муқаддас Ёзувларда нисбатан кам одам унга ишониши ҳақида башорат қилинган эди. (Юҳан. 12:37, 38) Қолаверса, Исо инсонларнинг кўнглидан ўтган фикрларини билиш каби мўъжизавий қобилиятга эга эди. (Мат. 9:4) Шундай бўлса-да, у бор диққатини унга ишонадиган ўша кам одамга қаратган ва ғайрат ила барчага ваъз қилган. Биз эса кўнгилдан ўтган фикрларни ўқий олмас эканмиз, ҳудудимизни ёки кишини ҳукм қилиш мойиллигига қарши туришимиз керак эмасми?! Ҳа, инсонларга бўлажак шогирдлар сифатида қаранг. Буркина-Фасода тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қиладиган Марк бу борада қуйидагича деди: «Кўпинча тезда ўсади, деб ўйлаган одамларим тадқиқни тўхтатади. Бу узоққа бормаса керак, деб ўйлаганларим эса маънан ўсади. Бундан шуни тушундимки, Яҳованинг руҳи бизни йўналтиришига йўл қўйиш яхшироқ экан».
19. Ҳудудимиздаги одамларга қандай нуқтаи назарда бўлишимиз лозим?
19 Бир қарашда ҳудудимизда ўрим-йиғимга тайёр ҳосил каби бўлганлар кўп эмасдай кўриниши мумкин. Аммо Исо шогирдларига нима деганини унутманг. Ҳосил етилган, яъни ўрим-йиғимга тайёр. Одамлар ўзгариши ва Масиҳнинг шогирдлари бўлиши мумкин. Яҳова бу бўлажак шогирдларни «хазиналар» деб билади. (Хаг. 2:7) Одамларга Яҳова ҳамда Исо каби нуқтаи назарда бўлсак, уларнинг келиб чиқиши ва қизиқишларини билиб оламиз. Шунда уларга бегоналарга эмас, балки бўлажак биродару опа-сингилларимизга қарагандай қараймиз.
57- ҚЎШИҚ Ҳар турли одамларга ваъз қиламиз
^ абз. 5 Ҳудудимиздаги одамлар ҳақидаги нуқтаи назаримиз ваъз қилиш ва таълим бериш услубимизга қандай таъсир қилади? Ушбу мақолада Исо ва ҳаворий Павлус тингловчиларига қандай нуқтаи назарда бўлганини билиб оламиз. Шунингдек, хизматимизда учрайдиган одамларнинг эътиқодию қизиқишларини инобатга олиб ва улар ҳам Исонинг шогирди бўлиши мумкинлигини тушуниб, Исо ҳамда Павлусга қандай тақлид қилишимиз мумкинлиги ҳақида гап боради.
^ абз. 17 «Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартира олади» номли мақолалар туркумида одамлар қанчалик ўзгариши мумкинлигининг кўплаб мисоллари келтирилган. 2017 йилгача ушбу мақолалар туркуми «Қўриқчи минораси» журналида чиқарди. Энди уни jw.org® сайтидан топишингиз мумкин. БИЗ ҲАҚИМИЗДА > ҲИКОЯЛАР сарлавҳаси остига қаранг.
^ абз. 57 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Жуфтлик уйма-уй хизмат қилар экан, 1) яхши ҳолатдаги ва гуллар билан безатилган уйни; 2) ёш болали оила яшайдиган уйни; 3) ҳам ташидан, ҳам ичидан ёмон ҳолатдаги уйни ва 4) диндор оила яшайдиган уйни кўради. Нима деб ўйлайсиз, ҳақиқатни қабул қилишга мойил бўлганларни қаердан топа оламиз?