ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ (ТАДҚИҚ СОНИ) Июнь 2020

Ушбу сонда 2020 йил 3–30 августгача бўлган тадқиқ мақолалари жойлашган.

«Исминг муқаддас бўлсин»

23- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 3–9 август: барча онгли мавжудотлар қандай муҳим масалага дуч келяпти? Нега бу масала шунчалик муҳим ва у ҳал қилинишида биз қандай ўрин эгаллаймиз? Бу ва улар билан боғлиқ саволларнинг жавобини тушуниш Яҳова билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

«Исмингдан қўрқишим учун, юрагимни бутун қил»

24- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 10–16 август: ушбу мақолада Довуд Забур 86:11, 12 даги ибодатида Худога нима деб айтганига диққат қаратамиз. Худонинг исмидан қўрқиш нимани англатади? Бу буюк исмдан қўрқишимиз учун қандай асос бор? Қай йўсин Худодан қўрқиш васвасага берилишдан ҳимоя қилади?

Ўқувчиларнинг саволлари

«Муқаддас руҳ самараси»га фақат Галатияликларга 5:22, 23 да санаб ўтилган фазилатлар кирадими?

«Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман»

25- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 17–23 август: нега Яҳовага йиллар давомида садоқат ила хизмат қилган кишиларнинг баъзилари жамоатдан узоқлашиб кетади? Худо улар ҳақида қандай фикрда? Бу мақолада мазкур саволларга жавоб топамиз. Шунингдек, қадимда Яҳова Ундан вақтинча узоқлашиб қолган кишиларга қандай ёрдам берганидан нимани ўрганишимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз.

«Яҳовага қайтинг» рисоласи

26- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 24–30 август: Яҳова жамоат билан мулоқот қилмаётганлар Унга қайтишларини истайди. Яҳованинг: «Менга қайтинглар»,— деган таклифини қабул қилишни истаётганларга далда бериш учун кўп нарса қила оламиз. Ушбу мақолада қай йўсин уларга мазкур таклифни қабул қилишларига ёрдам бера олишимиз ҳақида гап боради.