26- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Яҳовага қайтинг» рисоласи
Менга қайтинглар ва Мен ҳам сизларга қайтаман. МАЛ. 3:7
102- ҚЎШИҚ «Муҳтожларга ёрдам беринг»
БУ МАҚОЛАДА *
1. Адашган қўйларидан ҳатто биттаси қайтса, Яҳова нималарни ҳис қилади?
ОЛДИНГИ мақолада муҳокама қилганимиздай, Яҳова Ўзини ҳар бир қўйига меҳр ила ғамхўрлик қиладиган яхши чўпонга ўхшатган. Қолаверса, У адашган ҳар бир қўйини излайди. Яҳова Уни тарк этган исроилликларга шундай деган: «Менга қайтинглар ва Мен ҳам сизларга қайтаман». У ҳозир ҳам худди шундай фикрда, деб айта оламиз. Ахир Худо Ўзи ҳақида: «Мен ўзгармайман»,— деган. (Мал. 3:6, 7) Исо айтгандики, адашган хизматчиларидан ҳатто биттаси Яҳовага қайтганида, У ва фаришталар роса хурсанд бўлади. (Луқо 15:10, 32)
2. Ушбу мақолада нималарни кўриб чиқамиз?
2 Келинг, Исонинг учта масалига диққат қаратайлик. Бу масаллардан Яҳовадан узоқлашганларга қай йўсин ёрдам бериш борасида муҳим сабоқлар олишимиз мумкин. Шунингдек, адашган қўйларга Яҳовага қайтишга ёрдам бериш учун айнан қайси фазилатларга эга бўлишимиз кераклигини кўриб чиқамиз. Фаолиятсизларга ёрдам беришда жон куйдириб қанчалар кўп қувонч ҳис қилишимиз мумкинлигини ҳам билиб оламиз.
ЙЎҚОЛГАН ТАНГАНИ ИЗЛАШ
3, 4. Луқо 15:8–10 да тилга олинган аёл йўқолган кумуш тангасини нима учун синчковлик ила излайди?
3 Яҳовага қайтишни истаётганларни топиш учун жон куйдириб меҳнат қилишимиз керак. Исо қимматбаҳо нарсасини — кумуш тангасини йўқотган аёл ҳақида масал келтирган. Ушбу масалнинг эътиборга лойиқ тарафи аёл қай йўсин тангасини излаганидадир. (Луқо 15:8–10 ни ўқинг.)
4 Исо йўқолган кумуш тангасини топган аёл нималарни ҳис қилганини тасвирлаган. Исонинг даврида айрим яҳудий оналар қизининг тўй кунида унга ўнта кумуш танга совға қилган бўлиши мумкин. Эҳтимол, ўша танга улардан биттаси бўлгандир. Аёл тангаси ерга тушиб кетган, деб ўйлайди. Шу
боис, у чироқ ёқиб, атрофга қарайди, лекин ҳеч нарсани кўрмайди. Кичкина кумуш тангасини топа олиши учун мойчироғи етарлича ёритмайди. Охири у бутун уйни супуради. Чанг ерда ётган, у учун қадрли бўлган кумуш танга чироқ ёруғлигида ялтирайди. Уни топганида, аёлнинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлади! Хушхабарни баҳам кўриш учун у дўстларию қўшниларини чақиради.5. Нима учун жамоатдан узоқлашганларни топиш қийин бўлиши мумкин?
5 Исонинг масалидан кўрганимиздай, йўқолган нарсани топиш учун жон куйдириб меҳнат қилишимиз керак. Шу сингари, жамоатдан узоқлашганларни топиш учун астойдил меҳнат қилишимиз зарур. Балки улар биз билан мулоқот қилмай қўйишганига бир неча йиллар бўлгандир. Эҳтимол, улар бошқа ҳудудга кўчишгандир ва у ердаги маҳаллий биродару опа-сингиллар улар ҳақида билмас. Аммо фаолиятсиз бўлиб қолганларнинг баъзилари айни дамда Яҳовага қайтишни истаётгани шубҳасиз. Улар Яҳованинг оиласидаги ҳақ топинувчилар билан биргаликда Унга хизмат қилишни истайди ва улар кўмагимизга муҳтож.
6. Қандай қилиб жамоатдаги барча фаолиятсиз бўлиб қолганларни топишга ҳисса қўша олади?
6 Хўш, фаолиятсиз бўлиб қолганларни топишда ким ёрдам бера олади? Барчамиз — оқсоқоллар, кашшофлар, оила аъзолари ва жамоатдаги ваъзгўйлар — уларни топишга ҳисса қўша оламиз. Фаолиятсиз бўлиб қолган дўстингиз ёки қариндошингиз борми? Уйма-уй хизматда ёки жамоат жойларида ваъз қилаётганингизда фаолиятсиз ваъзгўйни учратганмисиз? Агар у манзили ёки телефон рақамини маҳалий оқсоқолларингизга беришга тайёр бўлса, уни оқсоқолларга тақдим этишингиз мумкин.
7. Томас исмли оқсоқолнинг гапларидан нимани ўргандингиз?
7 Яҳовага қайтишни истаётганларни топиш учун айниқса оқсоқоллар қандай амалий қадамлар қўйиши мумкин? Испанияда яшовчи Томас * исмли оқсоқол нима деганига эътибор беринг. У Яҳованинг 40 дан зиёд хизматчисига жамоатга қайтишга ёрдам берган. У қуйидагича бўлишди: «Аввалига фаолиятсиз бўлиб қолганлар ҳозир қаерда яшашини биродару опа-сингиллардан сўраб-суриштираман. Ёки ваъзгўйлардан жамоатга келмай қўйганларни билиш-билмаслигини сўрайман. Жамоатдаги аксарият одам бажонидил ёрдам беради, чунки улар ҳам бу ишда ўз ҳиссасини қўшаётганини ҳис қилади. Кейин эса фаолиятсиз бўлиб қолган имондошларникига борганда, улардан фарзандлари ва қариндошлари тўғрисида сўрайман. Уларнинг айримлари фарзандларини ҳам йиғилишга олиб келган ва ўша болалар қачонлардир ваъзгўй бўлган бўлиши мумкин. Уларга ҳам Яҳовага қайтишга ёрдам берса бўлади».
ЯҲОВАНИНГ ЙЎҚОЛГАН ЎҒИЛЛАРИЮ ҚИЗЛАРИНИ ЖАМОАТГА ҚАЙТАРИНГ
8. Луқо 15:17–24 даги дарбадар ўғил тўғрисидаги масалда ота тавба қилган ўғлига қандай муомала қилади?
8 Яҳовага қайтишни истаётганларга ёрдам бериш учун қандай фазилатларга эга бўлишимиз лозим? Уйини ташлаб кетган дарбадар ўғил ҳақидаги Исонинг масалидан қандай сабоқлар олишимиз мумкинлигига диққат қаратинг. (Луқо 15:17–24 ни ўқинг.) Исо қай йўсин ўша ўғил ақлини йиғиб олганини ва уйга қайтишга қарор қилганини тушунтиради. Ота ўғлини кутиб олиш учун югуриб чиқади ва уни меҳр ила қучоқлаб, ўз севгисига ишонтиради. Ўғил қилган ишлари дастидан ўзини жуда айбдор ҳис қилади ва ҳатто ўзини ўғил деб аталишга нолойиқ, деб билади. Ота қалбини тўкиб солган ўғлига ачинади. У ўғлини ёлланма ишчи эмас, балки суюкли оила аъзоси сифатида яна уйига қабул қилаётганига ишонтириш мақсадида амалий қадамлар қўяди. Мисол учун, ота зиёфат уюштиради ва тавба қилган ўғлига энг зўр кийимни тақдим этади.
9. Фаолиятсиз бўлиб қолганларга Яҳовага қайтишга ёрдам бериш учун қайси фазилатларга эга бўлишимиз керак? (« Қайтишни истаётганларга қай йўсин ёрдамлаша оламиз?» номли рамкага қаранг.)
9 Яҳова мазкур масалдаги отага ўхшайди. У фаолиятсиз бўлиб қолган биродару опа-сингилларимизни севади ва улар Унга қайтишини истайди. Яҳовага тақлид қилиб, биз ҳам уларга қайтишга ёрдам бера оламиз. Бунинг учун сабр-тоқат, ҳамдардлик, раҳм-шафқат ва севги талаб қилинади. Нима учун юқорида айтиб ўтилган фазилатларни намоён этишимиз керак ва буни қай йўсин қила оламиз?
10. Кишига маънан тикланишга ёрдамлашишда сабр-тоқат қандай аҳамиятга эга?
10 Сабр-тоқатли бўлишимиз даркор, боиси, киши маънан тикланиши учун вақт керак. Олдин фаолиятсиз бўлганларнинг кўпи шуни тан олдики, оқсоқоллар ва жамоатдаги бошқалар уларникига бир неча бор ташриф буюрганидан кейингина улар қайтган. Жануби-Шарқий Осиёлик Нэнси исмли имондошимиз шундай деди: «Жамоатдаги яқин дўстим менга роса ёрдам берди. У худди опамдай мени яхши кўрарди. У олдинлари бирга ўтказган ажойиб дамларни эслатди. Ҳис-туйғуларимни бўлишганимда, мени сабр ила тингларди ва маслаҳат беришдан тортинмасди. У ҳар қачон ёрдам қўлини чўзишга тайёр ҳақиқий дўст эканини кўрсатди».
11. Хаста кўнгилга шифо бериш учун нега ҳамдард бўлишимиз керак?
11 Ҳамдардлик шифобахш малҳамдайдир, ҳа, у хаста кўнглимизга шифо бера олади. Баъзилар кўп йиллар илгари жамоатдан кимдир уларни хафа қилгани туфайли фаолиятсиз бўлиб қолган ва ҳалигача жаҳлидан тушмаган. Бу туйғулар уларнинг Яҳовага қайтиш Ёқб. 1:19) Бир пайтлар фаолиятсиз бўлган Мария шундай деди: «Мени тинглайдиган, тасалли ва яхши маслаҳат бериб, кўмак бўла оладиган инсонга муҳтож эдим».
истагини сўндирган. Эҳтимол, айримлар адолатсизликка дуч келдим, деб ўйлар. Балки кимдир уларни тинглашига ва туйғуларини тушунишига муҳтождир. (12. Яҳова фаолиятсиз бўлиб қолганларни қай йўсин ортга қайтариши борасида мисол келтиринг.
12 Муқаддас Китобда Яҳованинг севгиси тасма ёки арқон билан солиштирилган. Хўш, Худонинг севгиси қайси маънода арқонга ўхшайди? Қуйидаги вазиятни тасаввур қилинг: тўлқинли денгизда чўкяпсиз ва кимдир сизга қутқарув нимчасини ташлайди. Албатта, ёрдам учун миннатдор бўласиз, ахир бу туфайли сув юзасида қолиш осонроқ бўлиши мумкин. Лекин омон қолиш учун қутқарув нимчасининг ўзи етарли эмас. Сув совуқ ва қутқарув қайиғига чиқмасангиз, тирик қолишингиз амримаҳол. Кимдир сизга арқон ташлаши ва қутқарув қайиғи томон тортиб олиши керак. Яҳова Ундан узоқлашган Исроил халқи тўғрисида шундай деган: «Уни... севги ришталари [ёки «арқонлари»] ила етаклаган эдим». (Ҳўш. 11:4, изоҳ) Бугунги кунда ҳам Худо Унга хизмат қилмай қўйган ва муаммоларию ташвишлари гирдобида қолганларга нисбатан шундай туйғуларни ҳис этади. Яҳова У уларни севишини ва уларга қайтишга ёрдам бермоқчи эканини билишини хоҳлайди. Бундан ташқари, бу севгини уларга изҳор этиш учун Яҳова сиздан фойдаланиши мумкин.
13. Биродарлик севгиси қандай кучга эга эканини кўрсатувчи мисол келтиринг.
13 Фаолиятсиз бўлиб қолганларни Яҳова ҳамда биз уларни севишимизга ишонтириш муҳимдир. Олдинги мақолада тилга олинган Пабло 30 йилдан ошиқ вақт давомида фаолиятсиз бўлган. У қуйидагича деди: «Бир
куни эрталаб уйдан чиқиб кетаётгандим. Меҳрибон, кекса имондошимизни кўриб қолдим ва у менга мулойимлик ила гапирди. Мен худди кичкина боладай йиғлай бошладим. Мен билан гаплашиш учун уни гўёки Яҳова юборганини унга айтдим. Айнан ўшанда Яҳовага қайтишга қарор қилдим».ЗАИФЛАРНИ СЕВГИ ИЛА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
14. Луқо 15:4, 5 да келтирилган масалга кўра, чўпон йўқолган қўйини топгач, нима қилган?
14 Фаолиятсиз бўлиб қолганларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш даркор. Исонинг масалидаги дарбадар ўғил сингари улар ҳам ҳиссан яраланган бўлиши мумкин. Устига-устак, Шайтоннинг дунёсида бўлишгани учун улар маънан заифлашгани ҳеч гап эмас. Яҳовага бўлган имонини мустаҳкамлаш учун уларга кўмаклашишимиз лозим. Йўқолган қўй ҳақидаги масалда Исо чўпон қўйини елкасига кўтарганини ва сурувга қайтарганини тасвирлаган. Чўпон йўқолган қўйини топиш учун шундоқ ҳам вақт ва кучини сарфлаган. Лекин у ортга қайтиш учун қўйнинг кучи йўқлигини ва уни қўрага кўтариб бориш кераклигини тушунган. (Луқо 15:4, 5 ни ўқинг.)
15. Яҳовага қайтишни истаган маънан заиф кишиларни қай йўсин қўллаб-қувватлай оламиз? (« Бебаҳо асбоб» номли рамкага қаранг.)
15 Фаолиятсиз бўлиб қолганларнинг айримларига заифликларини енгишга ёрдам берганимизда, кўп вақт ва куч сарфлашимизга тўғри келиши мумкин. Бироқ Яҳованинг руҳи, Каломи ва ташкилоти тақдим этаётган адабиётлар орқали улар маънан тикланишларига ёрдамлаша оламиз. (Рим. 15:1) Буни қай йўсин қилишимиз мумкин? Тажрибали бир оқсоқол: «Фаолиятсиз бўлиб қолганлар Яҳовага чиндан ҳам қайтишга қарор қилишганида, уларнинг аксарияти билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказиш керак бўлади»,— деб бўлишди *. Борди-ю, оқсоқол сиздан фаолиятсиз ваъзгўй билан тадқиқ ўтказишни сўраса, буни шараф деб билинг. Шунингдек, юқорида тилга олинган оқсоқол қуйидагича деди: «Тадқиқ ўтказаётган ваъзгўй яхши дўст бўлиши ва фаолиятсиз бўлиб қолган киши унга ишона олиши керак».
ЕРУ ОСМОНДАГИ ХУРСАНДЧИЛИК
16. Фаришталар бизга кўмаклашишини қаердан биламиз?
16 Кўп воқеалар шуни кўрсатяптики, Яҳовага қайтишни жуда ҳам истаётганларни топишда фаришталар биз билан ҳамкорлик қилади. (Ваҳ. 14:6) Масалан, эквадорлик Силвио сидқидилдан ибодат қилиб, жамоатга қайтиш учун ёрдам сўраган. У ҳали ибодат қилаётганида, эшигининг қўнғироғи чалинган. Остонада иккита оқсоқол турган экан. Улар ўша ташрифдан бошлаб Силвиога керакли ёрдамни бажонидил тақдим эта бошлашган.
17. Маънан заиф кишиларга ёрдам бериб, қандай мукофот оламиз?
17 Маънан заифлар Яҳовага қайтишига ёрдамлашиб улкан қувонч ҳис этамиз. Фаолиятсиз бўлиб қолганларга алоҳида эътибор қаратадиган Салвадор исмли кашшоф нима деганига диққат қаратинг: «Гоҳида қувонч кўз ёшларини тийиш осон бўлмайди. Яҳова азиз қўйини Шайтон дунёсидан қутқаргани ва мен бу ишда У билан ҳамкорлик қилиш шарафига эга бўлганим тўғрисида ўйлаш мамнуният бахш этади». (Ҳавор. 20:35)
18. Фаолиятсиз бўлсангиз ҳам нимага амин бўлишингиз мумкин?
18 Яҳованинг халқи билан мулоқот қилишни тўхтатган бўлсангиз, амин бўлингки, У ҳали ҳам сизни севади. Худо Унга қайтишингизни истайди. Унга қайтиш учун муайян қадамларни қўйишингиз керак. Исонинг масалидаги ота сингари Яҳова қайтишингизни интиқиб кутади ва сизни уйида қарши олишдан хурсанд бўлади.
103- ҚЎШИҚ Чўпонлар — Аллоҳ берган ҳадялар
^ абз. 5 Яҳова жамоат билан мулоқот қилмаётганлар Унга қайтишларини истайди. Яҳованинг: «Менга қайтинглар»,— деган таклифини қабул қилишни истаётганларга далда бериш учун кўп нарса қила оламиз. Ушбу мақолада қай йўсин уларга мазкур таклифни қабул қилишларига ёрдам бера олишимиз ҳақида гап боради.
^ абз. 7 Баъзи исмлар ўзгартирилган.
^ абз. 15 Фаолиятсиз бўлиб қолганларнинг баъзиларига «Келинг, Худонинг меҳр-муҳаббатида қолайлик» китобининг айрим қисмларини, бошқалар учун эса кўп тилларда чоп этилган «Яҳова Таолога яқинлашинг» китобини тадқиқ қилиш фойдали бўлиши мумкин. Жамоатнинг хизмат қўмитаси бундай тадқиқни ўтказишга айнан ким мос келишини ҳал қилади.
^ абз. 68 РАСМГА ШАРҲ. Учта биродар жамоатга қайтишни истаётган имондошга ёрдам беряпти. Улар у билан алоқада қолиб, ўз севгисига ишонтириб ва ҳамдардлик ила тинглаб унга кўмаклашмоқда.