ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ (ТАДҚИҚ СОНИ) Май 2020

Ушбу сонда 2020 йил 6 июлдан 2 августгача бўлган тадқиқ мақолалари жойлашган.

Охирзамонда кимлар «шимол шоҳи» бўлган?

19- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 6–12 июль: Дониёр пайғамбарнинг «шимол шоҳи» ва «жануб шоҳи» тўғрисидаги башорати амалга ошишда давом этаётганининг далилларини кўряпмиз. Нима учун бунга шунчалик аминмиз? Нега ушбу башоратнинг тафсилотларини тушунишимиз лозим?

Охирзамон пайтидаги иккита рақиб шоҳ

«Жануб шоҳи» ва «шимол шоҳи» тўғрисидаги башорат бошқа башоратлар билан бир вақтда амалга ошмоқда. Қандай қилиб ушбу башоратлар яқинда бу замона якунига етишини кўрсатмоқда?

Бугунги кунда «шимол шоҳи» ким?

20- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 13–19 июль: бугунги кунда «шимол шоҳи» ким? Қандай қилиб унинг куни битади? Бу саволларнинг жавобини билиш имонимизни мустаҳкамлаб, яқин келажакда дуч келадиган синовларга тайёр бўлишимизга кўмаклашади.

Худонинг ҳадялари учун миннатдормисиз?

21- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 20–26 июль: ушбу мақола Яҳовага ҳамда У бизга тақдим этган баъзи ҳадялар учун миннатдорчилигимизни оширади. Қолаверса, Худо мавжуд эканидан шубҳаланадиганлар билан музокара қилишимизга кўмаклашади.

Кўзга кўринмайдиган хазиналар учун миннатдорчилик кўрсатинг

22- тадқиқ мақоласи. 2020 йил 27 июль–2 август: биринчи мақолада Худо тақдим этган кўзга кўринадиган хазиналардан бир нечтасини муҳокама қилдик. Мазкур мақола эса биз кўра олмайдиган хазиналарга ҳамда улар учун миннатдорчиликни қандай намоён этишимиз мумкинлигига диққат қаратади. Шунингдек, бундай хазиналарнинг Манбаи бўлмиш Худованд Яҳовага миннатдорчилигимизни оширади.