Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Маъбад соқчилари ким бўлишган? Уларнинг вазифасига нималар кирган?

Руҳонийлар қаторига кирмаган левилар бажарган кўплаб вазифалар ичида соқчилар сифатида хизмат қилиш ҳам бўлган. Уларни маъбад соқчиларининг назоратчиси бошқарган. Яҳудий ёзувчиси Филон ушбу соқчиларнинг вазифаларини қуйидагича таърифлаган: «Уларнинг [левиларнинг] айримлари ҳар бир эшик олдида дарвозабонлик қилишган, бошқалари эса ичкарида [маъбад ҳудудида] муқаддас маскан олдида туриб, у ерга киришга ҳаққи бўлмаган кишилар атайин ёки адашиб кириб кетмаслигини назорат қилишган. Уларнинг баъзилари маъбад ҳудудини қўриқлаш учун айланиб юришган ва алмашиб-алмашиб кечаю кундуз соқчилик қилишган».

Бу соқчилар Олий Кенгашга бўйсунишган. Рим ҳукумати яҳудийларнинг фақатгина ушбу гуруҳига қурол олиб юришга рухсат берган.

Илоҳиётшунос Иоахим Иеремиаснинг тушунтиришича, Исо уни ҳибсга олиш учун келган соқчилардан, нега у маъбадда таълим бериб юрганида улар уни ҳибсга олишмагани ҳақида сўраган. Агар ўша одамлар маъбад соқчилари бўлишмаганида Исо уларга бу саволни бермаган бўларди. Бу илоҳиётшунос ушбу воқеадан аввалроқ Исони ҳибсга олиш учун юборилган одамлар ҳам маъбад соқчилари бўлишганига ишонади. (Юҳан. 7:32, 45, 46) Кейинчалик маъбад соқчилари ва уларнинг назоратчиси Исонинг шогирдларини Олий Кенгашга олиб келиш учун юборилган эди. Шунингдек, Павлусни маъбаддан ташқарига судраб чиқарганлар ҳам маъбад соқчилари бўлишганга ўхшайди. (Ҳавор. 4:1–3; 5:17–27; 21:27–30)