Тавсия
Муқаддас Китобдаги оятлар қандай тушунтирилишини билиш учун «Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма»дан фойдаланяпсизми?
Унинг ёрдамида Худонинг Каломини яхшироқ тушуна оламиз. Шунингдек, бирон оятда тилга олинган воқеанинг тафсилотларини, нега у ёзилганини, ким ҳақида эканини ёки муайян сўз ё иборанинг маъносини билиб олсак бўлади.
«Онлайн кутубхона» ва JW Library® иловасида бирон оятнинг ўзида «Изланиш олиб бориш учун қўлланма»даги манбаларни топа оласиз. Тилингизда мавжуд бўлган манбалар алоҳида бир ойначада чиқади.
Улардан фойдаланганда, санасига эътибор беринг. Янги чиққан мақолалар энг тепасида бўлади. Кейин ўша рўйхатда эски мақолалар бўлиши мумкин. Уларни бирма-бир ўтказаётганда, эҳтимол, муайян оятнинг тушунчаси ойдинлашгани ҳақидаги маълумотни ҳам кўрасиз.
«Онлайн кутубхона»да «Изланиш олиб бориш учун қўлланма»даги манбалар автоматик тарзда пайдо бўлади.
JW Library иловасида эса бу қўлланмани юклаш керак ва янгилаб туриш даркор. Буни Муқаддас Китобнинг ҳар бир бобига тегишли алоҳида бир ойначанинг юқорисидаги тугмачага босиб қила оласиз.