Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавсия

Тавсия

Биринчи навбатда нимани тадқиқ қиласиз?

Ҳаммамиз ҳам шахсий тадқиққа кўп вақт ажрата олмаймиз. Хўш, бунга ажратадиган вақтдан қай йўсин унумли фойдалана оламиз? Аввал, ўқиш учун етарлича вақт ажратинг. Кўп маълумотни шошиб ўқигандан кўра, озроқ маълумотни пухта тадқиқ қилиш кўпроқ фойда келтиради.

Сўнг нимани биринчи навбатда тадқиқ қилишингиз кераклигини аниқланг. (Эфес. 5:15, 16) Қуйидаги тавсияларга эътибор қаратинг:

  • Муқаддас Китобни ҳар куни ўқинг. (Заб. 1:2) Ҳафта ўртасида ўтадиган учрашувда ўқиладиган бобларни ўқишдан бошласангиз бўлади.

  • «Қўриқчи минораси» тадқиқи ва ҳафта ўртасида ўтадиган учрашувга тайёрланинг. Шарҳ тайёрланг. (Заб. 22:22)

  • Вақтингиз бўлса, журналлар, видеолар ва jw.org сайтидаги маълумотлар каби бошқа маънавий озуқани истеъмол қилинг.

  • Сизни қизиқтирадиган мавзу бўйича изланиш ўтказинг. Сиз дуч келаётган муаммо, пайдо бўлган савол ёки яхшироқ тушунмоқчи бўлган Муқаддас Китобдаги бирон мавзу бўйича изланиш ўтказарсиз. Вариантларни кўриш учун jw.org сайтидаги «Муқаддас Китоб тадқиқи учун топшириқлар» бўлимини кўриб чиқинг.