Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавсия

Тавсия

Болалар учун лойиҳалар

Ота-оналар фарзандларига Яҳова тўғрисида таълим беришдек жиддий масъулиятга эга. (Эфес. 6:4) Ота-оналарга ёрдам сифатида Яҳованинг ташкилоти турли хил маълумотларни тақдим этяпти. Фарзандларингизга таълим бериш учун улардан қандай фойдалана оласиз?

  • jw.org сайтига киринг. У ердан болалар учун тайёрланган барча нарсаларни, жумладан, видеолар ва машқларни топишингиз мумкин a. Уларни топиш учун «Излаш» сатрига «Болалар» ёки «Ўсмирлар» сўзини ёзинг.

  • Болангизга тўғри келадиган маълумотни танланг. «Болалар» сўзи остида болангизга ёрдам берадиган видоеларни, қўшиқларни ва машқларни топа оласиз.

  • Болангиз билан бирга вақт ўтказинг. Фарзандингизни шунчаки банд қилиб қўйиш мақсадидагина видеони қўйиб берманг ёки машқларни топширманг. Бунинг ўрнига, у билан уларни муҳокама қилинг ва унга Яҳова билан дўстона муносабатларни қуришга ёрдам беринг.

a JW Library® кутубхонасида ёшлар учун барча видеолар мавжуд, лекин машқлар унча кўп эмас.