Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАДҚИҚ УЧУН МАВЗУ

Садоқатли кишилар ичган қасамини бажарган

Садоқатли кишилар ичган қасамини бажарган

Қасамларни бажариш тўғрисида билиб олиш учун Йифтох ва унинг қизи тўғрисидаги баёнотни Ҳакамлар 11:30–40 дан ўқинг.

Матн таркибини таҳлил қилинг. Садоқатли исроилликлар Яҳованинг олдида ичган қасамларига қандай қараган? (Саҳ. 30:2) Йифтох ва унинг қизи Яҳовага ишонганини қай йўсин кўрсатган? (Ҳак. 11:9–11, 19–24, 36)

Кўпроқ билиб олинг. Йифтох қасам ичганида нимани билган бўлиши мумкин? (w16.04 7-саҳ., 12-хб.) Қасамини бажариш учун Йифтох ва унинг қизи нималарни қурбон қилди? (w16.04 7-, 8-саҳ., 14–16-хб.) Бугунги кунда масиҳий қандай қасамлар ичиши мумкин? (w16.04 5–8-саҳ., 10–19-хб.)

Қандай сабоқ олишингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. Ўзингизга саволлар беринг:

  • «Бағишланув ваъдамда туришимга нима ёрдам беради?» (w20.03 13-саҳ., 20-хб.)

  • «Яҳовага янада кўпроқ хизмат қилиш учун қандай фидойиликларга бора оламан?»

  • «Оила қурганимда, турмуш ўртоғим олдида ичган қасамимга мувофиқ йўл тутишимга нима кўмаклашади?» (Мат. 19:5, 6; Эфес. 5:28–33)