Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси»нинг 2024 йилги сонларига асосланган саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Аёлларга қандай муомала қилиш борасида Яҳова қандай ўрнак кўрсатяпти?

У аёлларга юзхотирчилик қилмайди ва эркакларни улардан устун қўймайди. Худо аёлларни эшитади, уларнинг ҳис-туйғуларию ташвишларига бефарқ эмас. Шунингдек, Яҳова уларга Ўз ишини ишониб топширган. (w24.01, 15-, 16)

Эфесликларга 5:7 даги «уларга шерик бўлманглар» деган сўзларга қай йўсин амал қила оламиз?

Ҳаворий Павлус Худонинг меъёрларига амал қилишимизга қийинчилик туғдирадиган одамлар билан мулоқот қилишдан огоҳлантирган. Бундай салбий таъсир қиладиган мулоқотга биз шахсан ва ижтимоий тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар киради. (w24.03, 22-, 23)

Қандай ёлғон гап-сўзлардан огоҳ бўлишимиз лозим?

Дўстларимиз ишончли экани тасдиқланмаган ҳикоя билан бўлишганида, нотаниш одамлардан электрон мактублар келганида ва муртадлар ўзини ҳақиқат билан қизиқаётгандай кўрсатганида, эҳтиёт бўлишимиз керак. (w24.04, 12)

Яҳова шоҳ Сулаймонни, Садўм, Ғамўра ва Тўфонда ўлганларни қандай ҳукм қилиши борасида нималарни биламиз-у, нималарни билмаймиз?

Яҳова уларни абадий йўқ қилганми ёки йўқми билмаймиз. Аммо У барча нарсани билишига ва чексиз раҳм-шафқатга эга эканини биламиз. (w24.05, 3-, 4)

Тангри «Қоя» экани бизни нимага ишонтиряпти? (Қонун. 32:4)

Яҳова бошпанамиздир. У ишончли, доим ваъдасида туради. Аллоҳ барқарор, Унинг шахсияти ва ниятлари ўзгармайди. (w24.06, 26–28)

Янги жамоатга қай йўсин мослаша оласиз?

Яҳовага таянинг. У ўтмишда хизматчиларига ёрдам бергани каби, сизга ҳам кўмаклашади. Янги жамоатингизни олдингиси билан солиштиришдан қочинг. Янги жамоатингизда банд бўлинг ва бошқалар билан дўстлашишга жон куйдиринг. (w24.07, 26–28)

Матто 25-бобда келтирилган учта масалдан қандай сабоқлар оляпмиз?

Қўйлар ва эчкилар тўғрисидаги масалда ишончли ва садоқатли бўлишга диққат қаратилган. Ақлли ва ақлсиз қизлар ҳақидаги масал тайёр ва ҳушёр туришга ундайди. Талантлар ҳақидаги масалда эса меҳнаткаш ва тиришқоқ бўлиш муҳим эканига урғу берилган. (w24.09, 20–24)

Сулаймон маъбади даҳлизининг узунлиги қанчалик узун бўлган?

Айрим қўлёзмаларда 2 Солномалар 3:4 да «120 тирсак» деб айтилган. Бу даҳлизнинг узунлиги 53 метр бўлган дегани. Аммо ишончли манбаларга кўра, унинг узунлиги «20 тирсак», яъни 9 метр бўлган. Даҳлиз узунлиги «20 тирсак»ка тенг бўлгани маъбад деворининг қалинлигига мосроқ келяпти. (w24.10, 31)

Жамоат хизматкори «бир хотинли» бўлиши нимани англатади? (1 Тим. 3:12)

Бу биродар фақат бир аёлга уйланган бўлиши ва жинсий ахлоқсизлик қилмаслиги кераклигини билдиради. Бундан ташқари, у бошқа аёлларга ноўрин эътибор қаратмаслиги лозим. (w24.11, 19)

Нима учун Юҳанно 6:53 Қутлуғ Кечлик маросими учун асос бўлмаган деб айта оламиз?

Юҳанно 6:53 да Исонинг танасини ейиш ва қонини ичиш тўғрисида айтилган. Исо бу сўзларни мил. 32 йили Жалилада яҳудийларга қарата айтган. Улар Исога бўлган ишончини кучайтириши керак эди. Қутлуғ Кечлик маросими эса бир йил ўтгач жорий этилган. Бу маросимда Исо у билан самода бошқарадиган ҳаворийларига гапирган. (w24.12, 10-, 11)