Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Шахсий тадқиқингиз мунтазам бўлишига нима ёрдам беради?

Шахсий тадқиқингиз мунтазам бўлишига нима ёрдам беради?

ШАХСИЙ тадқиқни мунтазам ва қизиқарли ўтказишга қийналасизми? Барчамиз бундай қийинчиликка дуч келиб турсак керак. Аммо мунтазам қиладиган бошқа ишлар тўғрисида ўйлаб кўринг: масалан, ювиниш. Бунинг учун вақт ва куч керак, лекин ювиниб чиққач, ўзимизни яна кучга тўлгандай ҳис қиламиз! Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни ҳам «Худо каломининг суви билан» ювиниб, яна кучга тўлишга ўхшатиш мумкин. (Эфес. 5:26) Асқатиши мумкин бўлган айрим тавсиялар тўғрисида ўйлаб кўринг.

  • Жадвал тузинг. Шахсий тадқиқ масиҳий бажариши керак бўлган «муҳимроқ» ишлар орасидадир. (Филип. 1:10) Жадвалга амал қилиш осонроқ бўлиши учун уни кўринарли жойга, масалан, қайдлар тахтачасига ёки совиткич эшигига ёпиштириб қўйсангиз бўлади. Ё бўлмаса шахсий тадқиқингиз қачон бўлишини эслатиши учун электрон қурилмангизга будильник қўйишингиз мумкин.

  • Фикрингизни жамлашга нима кўмаклашиши тўғрисида ўйлаб кўринг. Сизга бир ўтиришда узоқ вақт давомида тадқиқ қилиш қулайми ёки буни кам-камдан, лекин тез-тез қилиш кўпроқ мос келадими? Сизга нима маъқул эканини ўзингиз яхшироқ биласиз. Тадқиқингизни шунга мослаштиринг. Тадқиқ пайти келганида, уни ўтказишга хушингиз бўлмаса, ҳеч бўлмаса ўн дақиқа тадқиқ ўтказишга уриниб кўринг. Ҳатто қисқа вақт тадқиқ ўтиб, умуман тадқиқ ўтмаганга қараганда кўпроқ нарсага эришасиз. Эҳтимол, тадқиқ шунчалик қизиқарли бўлганидан, ҳатто ўн дақиқа ўтгач, уни яна давом эттиришни истайсиз. (Филип. 2:13)

  • Мавзуни олдиндан танланг. Аввал ўтириб, кейин нима қилиш тўғрисида ўйласангиз, «фурсатдан унумли» фойдаланмаган бўласиз. (Эфес. 5:16) Сиз учун қизиқарли бўлган мақолалару мавзулар рўйхатини тузсангиз бўлади. Қандайдир савол туғилиб қолса, уни ўша рўйхатга қўшиб қўйинг. Ҳар бир тадқиқнинг охирида ниманинг устида изланиш ўтказмоқчи эканингизни рўйхатингизга киритишингиз мумкин.

  • Мослашувчан бўлинг. Тадқиққа қанча вақт сарфлаш ва қайси мавзуларни тадқиқ қилиш масаласида жадвалингизга ўзгаришлар киритиб, бироз мослашувчан бўлишга интилинг. Муҳими қачон, қанча ва нимани тадқиқ қилишингиз эмас, балки буни мунтазам бажаришингиздир.

Тадқиқни мунтазам ўтказиш бизга фойда келтиради. Яҳовага яқинроқ бўламиз, донолик ила йўл тутишни ўрганамиз ва кучга тўламиз. (Ёшуа 1:8)