Етакчи кенгашнинг янги аъзоси
2018 йил, 24 январь чоршанба эрталаб. Бу кун Қўшма Штатлар ва Канаданинг Байтил оилалари ўзгача эълон эшитди — биродаримиз Кеннет Кук Етакчи кенгаш аъзоси этиб тайинланди.
Биродар Кук Пенсильванияда (АҚШ) туғилиб ўсган. Мактабни битиришига бир йил қолганда синфдошидан ҳақиқатни эшитган ва 1980 йили 7 июнда сувга чўмган. Доимий кашшоф сифатида тўла вақтли хизматни 1982 йили 1 сентябрдан бошлаган. Икки йил кашшофлик қилгач, Байтилга таклиф қилинган. Шу йўсин, у 1984 йили 12 октябрдан бошлаб Уолкиллда (Нью-Йорк) Байтил хизматини бошлаган.
Кейинги 25 йил давомида биродар Кук босмахона ва Байтил бюросида турли вазифаларни бажарган. У 1996 йили Жейми исмли опамиз билан оила қурди. Жейми ҳам Байтилда хизмат қила бошлади. 2009 йили декабрда улар Паттерсондаги (Нью-Йорк) Қўриқчи Минораси Жамиятининг ўқув-таълим марказига тайинланди. У ерда биродар Кук Хатларга жавоб бериш бўлимида хизмат қилди. 2016 йили апрелда эса, улар қисқа вақтга Уолкиллга қайтишди, сўнг Бруклинга (Нью-Йорк) тайинланишди. Беш ойдан кейин улар бош идорамизга, Уорвикка (Нью-Йорк) кўчишди. 2017 йили январда биродар Кук Етакчи кенгашнинг Муҳарририят қўмитаси ёрдамчиси этиб тайинланди.