Худо аслида қанақа?
Аксарият инсонлар: «Худога ишонаман»,— деб айтади. Аммо улардан: «Худо аслида қанақа?» — деб сўрасангиз, турли жавобларни эшитасиз. Баъзиларнинг фикрича, Худо шафқатсиз Ҳакам ва У одамларни хатолари учун жазолашни пойлаб туради. Бошқалар эса «Инсон қандай хато қилишига қарамай, Худо уни севиб, доим кечиради» деб ўйлайди. Яна бировлар «Худо жуда узоқда ва биз билан ҳеч қандай иши йўқ» деган фикр билдиради. Бундай бир-бирига зид қарашлар дастидан кўпчилик Худони таниб-билишнинг иложи йўқ деган хулосага келади.
Худони таниб-билиш муҳимми? Ҳа, албатта. Аллоҳни таниб-билганингиз сайин, ҳаётингизда мақсад ва мазмун пайдо бўлади. (Ҳаворийлар 17:26–28) Унга қанчалик яқин бўлсангиз, У сизни шунчалик севади ва ёрдам беради. (Ёқуб 4:8) Қолаверса, Худо ҳақида аниқ билим олиш сизни абадий ҳаётга етаклайди. (Юҳанно 17:3)
Худони қандай қилиб таниб-билишингиз мумкин? Яқин дўстингизни кўз олдингизга келтиринг. Дўстлигингиз қандай ривожланган? Сиз дўстингизнинг исми, шахсияти, унга нима ёқиш-ёқмаслиги, у нималар қилгани, нималар қилмоқчи эканини ва ҳоказоларни билиб олгандирсиз. Ҳа, у ҳақда билиб олган нарсалар сизни унга яқинлаштирган.
Шу сингари қуйидаги нарсаларни кўриб чиқиб, Худога яқинлашсак бўлади:
Ушбу журналдан мазкур саволларга Муқаддас Китоб асосида жавоб топишингиз мумкин. Бу мақолалардан сиз нафақат Худо аслида қанақа эканини, балки У билан дўстона муносабатларни ривожлантирганларга У нималар тайёрлаб қўйганини билиб оласиз.