Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

НАФРАТ ЗАНЖИРИНИ ҚАНДАЙ УЗИШ МУМКИН?

1 | Юзхотирчилик қилманг

1 | Юзхотирчилик қилманг

Муқаддас Китоб таълимоти:

«Худо юзхотирчилик қилмас экан. Аммо Ундан қўрқиб, тўғри йўл тутган ҳар бир кишини У миллатига қарамай қабул қиларкан». (ҲАВОРИЙЛАР 10:34, 35)

Бу нимани англатади?

Тангри Яҳова * бизни миллатимиз, ирқимиз, тана рангимиз ёки маданиятимизга қараб ҳукм қилмайди. Аксинча, У энг муҳим нарсага, яъни бизнинг ички дунёйимизга эътибор беради. Муқаддас Китобда ҳам айтилганидек, «одам ташқи кўринишга қарайди, Яҳова эса инсоннинг қалбига қарайди». (1 Шоҳлар 16:7)

Нима қилишингиз мумкин?

Бошқаларнинг қалбида нима борлигини била олмасак-да, Худодан ўрнак олишга ва юзхотирчилик қилмасликка интилишимиз мумкин. Инсонга муайян гуруҳ вакили эмас, балки алоҳида шахс сифатида қарашга ҳаракат қилинг. Агар сизда ўзгаларга, эҳтимол, бошқа ирқ ёки миллатга мансуб одамга нисбатан салбий туйғулар борлигини сезсангиз, Аллоҳ Яҳовага ибодат қилинг ва Ундан бу туйғуларни таг-томири билан суғуриб ташлашингизга ёрдам беришини сўранг. (Забур 139:23, 24) Юзхотирчилик қилмаслик учун Яҳовадан куч беришини сўрасангиз, амин бўлишингиз мумкинки, У ибодатингизни эшитади ва ёрдам беради. (1 Бутрус 3:12)

^ Яҳова — Худонинг исмидир. (Забур 83:18)

«Олдинлари бундай одамларникида овқат тановул қилиш у ёқда турсин, уларни кўришга кўзим йўқ эди. Энди эса мен ўзим бундай ажойиб умумжаҳон биродарликка қўшилдим». (ТАТУС)