Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

НАФРАТ ЗАНЖИРИНИ ҚАНДАЙ УЗИШ МУМКИН?

2 | Қасос олманг

2 | Қасос олманг

Муқаддас Китоб таълимоти:

«Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар... Иложи бўлса, қўлингиздан келганича барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар... Чунки Муқаддас Ёзувларда шундай деб ёзилган: “Қасос Меники, ёмон ишлари учун уларнинг жазосини Мен бераман, демоқда Яҳова”». (РИМЛИКЛАРГА 12:17–19)

Бу нимани англатади?

Гарчи кимдир бизни ранжитганда жаҳлимиз чиқиши табиий бўлсада, Худо қасос олишимизни истамайди, аксинча, сабрли бўлишимизни хоҳлайди. Ахир У барча адолатсизликларга яқинда чек қўйишни ваъда беряпти. (Забур 37:7, 10)

Нима қилишингиз мумкин?

Номукаммал одамлар қасос олганда нафрат занжири узаяди. Шунга агар кимдир сизни хафа қилса ёки сизга зиён етказса, унга ёмонлик билан жавоб қайтарманг. Ҳис-туйғуларингизни назорат қилишга ва масалани тинчлик йўли билан ҳал этишга интилинг. Айрим ҳолларда нима бўлганини шунчаки унутиш яхшироқ. (Ҳикматлар 19:11) Бошқа вазиятларда эса юз берган воқеа тўғрисида кимгадир айтиб бериш ўринли бўлар. Мисол учун, агар сизга нисбатан жиноят содир этилган бўлса, эҳтимол, бу ҳақда милиция ёки бошқа давлат ходимларига хабар беришни маъқул кўрарсиз.

Қасосга қасос билан жавоб қайтариш чексиз давом этиши мумкин. Бунинг охири эса вой бўлади

Муаммони тинчлик йўли билан ҳал қилишнинг имкони йўқдай туюлса-чи? Ёки бунинг учун қўлингиздан келган барча нарсани қилган бўлсангиз-чи? Шунда ҳам қасос олманг. Чунки бундай йўл тутиш вазиятни янада чигаллаштириши мумкин. Бунинг ўрнига нафрат занжирини узинг. Ишонинг, муаммоларни ҳал қилишда Худога таянишни ўргана оласиз. Зеро, Муқаддас Китобда: «Унга таян ва У сенинг фойдангни кўзлаб иш тутади»,— дейилган. (Забур 37:3–5)