«Одил кишилар ер юзига эгалик қилади»
Кўпчилигимиз адолатсизликнинг гувоҳи бўлганмиз ва ёвуз кимсалар ҳалол, яхши одамларни эзганини кўрганмиз. Адолатсизлик ва ёвузликка чек қўйиладиган вақт келармикин?
Забур китобининг 37- саносида бу саволга жавоб ёзилган ва ҳозир қандай йўл тутишимиз кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилган. Қуйидаги муҳим саволлар борасида у ерда нима дейилганига эътибор беринг.
Бизни эзаётган кишиларга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз керак? (1- ва 2- оятлар)
Ёвуз инсонлар билан нима юз беради? (10- оят)
Одил кишиларнинг келажаги қандай бўлади? (11- ва 29- оятлар)
Ҳозир қандай йўл тутишимиз керак? (34- оят)
Илоҳий илҳом остида ёзилган 37- санода «Яҳовага умид боғлаб, Унинг йўлидан» юраётганларни порлоқ келажак кутаётгани ҳақида аниқ айтилган. Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобни тадқиқ қилишингизга бажонидил ёрдам беришади. Бундай тадқиқлар давомида ўзингиз ва яқинларингизнинг келажаги порлоқ бўлиши учун нима қилишингиз мумкинлигини билиб оласиз.