Худо азоб чекаётганингизни кўриб нималарни ҳис қилади?
Баъзи одамлар «Худо азоб-уқубатларни кўрмайди, Унга барибир» деб ўйлашади.
МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
Худо азобларимизни кўради ва бизга бефарқ эмас
«Яҳова, ер юзида одамлар қабиҳликка ботиб кетганини... кўрди. [Унинг] қалби эзилиб кетди». (Ибтидо 6:5, 6)
Худо барча азоб-уқубатларга чек қўяди
«Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади, уларнинг жойига қарайсан-у, аммо уларни топа олмайсан. Камтар кишилар эса ер юзига эгалик қилади, улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади». (Забур 37:10, 11)
Худонинг сизга нисбатан нияти қандай?
«Сизлар ҳақингизда қилган ниятларимни Ўзим яхши биламан, — демоқда Яҳова. — Мусибат эмас, тинчлик келтириш ниятидаман, сизларга порлоқ келажак ва умид бахш этаман. Сизлар Мени чақирасизлар, келиб Менга ибодат қиласизлар ва Мен сизларни эшитаман». (Еремиё 29:11, 12)
«Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади». (Ёқуб 4:8)