Келажагингиз ўз қўлингизда
Қарийб 3 500 йил олдин Тангри Яҳова Ўз хизматчиларига порлоқ келажакка эришиш учун нима қилиш кераклиги борасида шундай деган: «Сизларга ҳаётни ва ўлимни, барака ва лаънатни таклиф қиляпман. Ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшаши учун, ҳаётни танланглар». (Қонунлар 30:19)
Келажаги порлоқ бўлиши учун ўша одамлар тўғри танлов қилишлари керак эди. Бугунги кунда бизда ҳам шундай танлов бор. Муқаддас Китобда порлоқ келажакка эришиш учун нима қилишимиз лозимлиги қуйидагича тушунтирилган: «Аллоҳингиз Яҳовани севиб, Унга қулоқ солинглар». (Қонунлар 30:20)
ҚАЙ ЙЎСИН ЯҲОВАНИ СЕВИШИМИЗ ВА УНГА ҚУЛОҚ СОЛИШИМИЗ МУМКИН?
МУҚАДДАС КИТОБДАН БИЛИМ ОЛИНГ. Худога бўлган севгини ривожлантириш учун, авваламбор, Муқаддас Китобдан У ҳақда билим олишингиз лозим. Шундай қилганингиз сайин, У меҳрибон Худо эканини ва сизга энг яхшисини тилашини билиб оласиз. Қолаверса, У сизга «ғамхўрлик қилишни» истайди. (1 Бутрус 5:7) Шунинг учун сизни Унга ибодатда мурожаат қилишга ундаяпти. Муқаддас Китобда айтилишича, Худога яқинлашишга ҳаракат қилсангиз, У ҳам сизга яқинлашади. (Ёқуб 4:8)
БИЛИБ ОЛГАНЛАРИНГИЗНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАНГ. Худога қулоқ солиш Унинг Муқаддас Китобдаги доно йўл-йўриқларига амал қилишни англатади. Уларга риоя қилганингиз сайин, «донолик билан йўл тутиб муваффақиятга эришасиз». (Ёшуа 1:8)