Порлоқ келажак — ҳар бир одамнинг орзуси
Сиз қандай келажакни орзу қиласиз? Шубҳасизки, аксарият инсонлар сингари сиз ҳам оилангиз билан бирга порлоқ келажакка эришишни, яъни бахтиёр ва соғлом бўлишни ҳамда тинч ва фаровон ҳаёт кечиришни истайсиз.
Аммо кўп одамлар орзу қилган келажагига эриша олишидан шубҳаланишади. Чунки кутилмаганда юз берадиган ҳодисалар, масалан, COVID-19 пандемияси одамларнинг яшаш тарзига салбий таъсир ўтказди, камбағалчиликка олиб келди ва ҳатто кўпчиликнинг ҳаётига зомин бўлди. Бунинг дастидан келажаги порлоқ бўлишига уларнинг кўзи етмайди.
Дунё ноаниқликка тўлиб-тошгани учун инсонлар уларни яхшироқ келажакка етаклайдиган нарсани астойдил излашяпти. Айримлар тақдир ёки омад каби кўринмас кучларга ишонади. Кўплар олий маълумот ва бойликни порлоқ келажак гарови деб ҳисоблайди. Бошқалар эса яхши ҳаёт кечириш учун яхши инсон бўлишнинг ўзи етарли, деб ўйлайди.
Юқоридагилардан бирортаси сизни порлоқ келажакка етаклай оладими? Буни билиш учун қуйидаги саволларни кўриб чиқишингиз лозим:
Келажагингизни аслида нима белгилайди?
Олий маълумот ва пул яхши ҳаёт гарови бўла оладими?
Яхши инсон эканингиз келажагингиз порлоқ бўлишини кафолатлайдими?
Порлоқ келажакка етаклайдиган ишончли йўл-йўриқларни қайси манбадан топишингиз мумкин?
«Қўриқчи минораси» журналининг мазкур сонида ушбу саволларга жавоб топасиз.