Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Етакчи кенгашнинг янги аъзоси

Етакчи кенгашнинг янги аъзоси

2012- йил 5- сентябрь чоршанба куни эрталаб Қўшма Штатлар ва Канаданинг Байтил оиласига Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгашига янги аъзо қўшилгани ҳақида эълон қилинди. Марк Сандерсон биродаримиз ушбу масъулиятга 2012- йил 1- сентябрда эга бўлди.

Сандерсон биродаримиз АҚШнинг Калифорния штатида, Сан-Диего шаҳрида масиҳийлар оиласида таваллуд топиб, 1975- йил 9- февралда сувга чўмди. 1983- йил 1- сентябрдан бошлаб у кашшоф сифатида Канаданинг Саскачеван деган жойда хизмат қилди. 1990- йил декабрда Марк биродаримиз АҚШда ўтказилган Хизмат малакасини ошириш мактабининг (ҳозир Бўйдоқ биродарлар учун Муқаддас Китоб мактаби деб номланади) еттинчи синфини тамомлади. 1991- йил апрель ойида биродаримиз Канаданинг Ньюфаундленд номли оролга махсус кашшоф қилиб тайинланди. Кейинчалик у туман нозирининг ўринбосари сифатида хизмат қилди. 1997- йил февралда эса Канаданинг Байтил оиласига таклиф қилинди. 2000- йил ноябрда Сандерсон биродаримиз АҚШнинг Байтилига ўтказилиб, Тиббий маълумот етказиш, кейинчалик эса Хизмат бўлимларида фаолият юргизди.

2008- йил сентябрда Марк биродаримиз Филиал қўмита аъзолари учун Муқаддас Китоб мактабини тамомлаб, Филиппин Байтилининг Филиал қўмитасига тайинланди. 2010- йил сентябрда биродаримиз қайтадан АҚШнинг Байтилига чақиртирилди ва Етакчи кенгашнинг Хизмат қўмитасининг ёрдамчиси бўлиб хизмат қилди.