Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Болаликдаги танловим

Болаликдаги танловим

Кичкиналиги

1985 йили мен бор-йўғи ўн ёшлигимда камбоджалик болаларни Колумбусдаги (АҚШ, Огайо штати) мактабимизга олиб келишган. Уларнинг орасидан битта бола инглиз тилида бир-иккита сўзни биларди холос. У расмлар ёрдамида, қийноқлар, қотилликлар ва қочиб кетиш каби қўрқинчли воқеаларни сўзлаб берган. Кечалари бу болалар ҳақида ўйлаганимда, кўзим ёшга тўларди. Уларга жаннатга бўлган умид ҳамда тирилиш ҳақида роса айтгим келарди, аммо улар менинг тилимни тушунмасдилар. Ҳали кичкина бўлсам-да, синфдошларимга Яҳова ҳақида айтиб бериш учун кхмер тилини ўрганишга қарор қилдим. Кейинчалик, бу қарорим келажак ҳаётимга қанчалик таъсир қилишини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим.

Кхмер тилини ўрганиш осон эмас эди. Икки марта бу ишни ташлайман, деган қарорга келганман, аммо ўшанда Яҳова ота-онам орқали мени қўллаб-қувватлаган. Вақт ўтиб, ўқитувчилар ҳамда синфдошларим мени даромадли иш пайидан бўлишга ундай бошлашган. Лекин мен кашшоф бўлишни истардим. Шу сабаб, мен коллежда ўқишни манзур деб топдим. Чунки бу орқали мен ярим кун ишлаб кун кечиришим мумкин эди ва шу йўсин мақсадимга эриша олардим. Коллеждан сўнг мен бир нечта кашшоф имондошларимиз билан бирга хизмат қилардим. Шунингдек, инглиз тилини ўрганмоқчи бўлган талабаларга дарс беришга қарор қилдим. Бу танлов, кейинчалик кўпдан-кўп фойда келтирди.

16 ёшимда, Лонг-Бич шаҳридаги (АҚШ, Калифорния штати) камбоджа гуруҳи тўғрисида эшитганман. Мен бу гуруҳга бориб, кхмер тилида ўқишни ўргандим. Коллежни битирганимдан кўп ўтмай, кашшоф бўлдим ва уйимнинг яқинида камбоджалик одамларга ваъз қилардим. 18 ёшлигимда эса, Камбоджага кўчиш ҳақида ўйлайдиган бўлдим. Бу хавфли жойлар эканлигини, бироқ Камбоджада яшовчи ўн миллион одамдан фақат бир нечтаси Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни эшитганини билардим. Ўшанда, бутун мамлакат бўйлаб 13 та ваъзгўйдан иборат бўлган биттагина жамоат бор эди. Камбоджага илк бор 19 ёшлигимда бордим. Икки йил ўтгач, у ерга бориб, яшашга қарор қилдим. Мен хизмат қилиш учун, таржимон бўлиб ишлайдиган ва инглиз тилида дарс берадиган ярим кунлик иш топдим. Кейинчалик, мақсадимга шерик бўладиган умр йўлдошимни учратдим. Биз иккаламиз ҳам, кўпгина камбоджалик одамлар ҳаётларини Худога бағишлашларига ёрдам беришдан қувончга тўламиз.

Тангри Яҳова кўнглимдаги орзуларимга етказди (Заб. 36:4). Шогирд орттириш иши барча касблардан ҳам кўпроқ мамнуният келтиради. Мен 16 йил давомида Камбоджада бўлиб, Яҳованинг 13 та хизматчисидан иборат кичкина гуруҳдан 12 та жамоат ва олис ердаги 4 та гуруҳ пайдо бўлганини кўрдим. (Жейсон Блэкуэлл сўзлаб берди.)