Овқатим, Худонинг иродасини бажаришдир
Сизга нима чинакам завқ келтиради? Никоҳ, оила ёки дўстлик каби инсонлар орасидаги муносабатларми? Ҳа, бўлиши мумкин. Ёки яхши кўрган одамларингиз билан бирга овқатланиш завқ келтирар. Яҳованинг Шоҳидлари эканмиз, айниқса Худонинг иродасини бажариш, Унинг Каломини тадқиқ қилиш ва хушхабарни ваъз қилишдан қувонч топясизми?
Қадимги Исроилнинг шоҳи Довуд Яратувчимизга атаб, қуйидагича сано басталаган: «Сенинг хоҳишингни адо этишдан завқ оламан, эй Худойим, Сенинг қонунинг юрагим тўридадир» (Заб. 39:9). Ҳаётида қийинчилик ва босимга учраганига қарамай, Довуд Аллоҳнинг муқаддас иродасини бажариб, чин дилдан завқланган. Албатта у, ҳақ Тангрига топинишдан мамнуният ҳис қилган Яҳованинг ягона хизматчиси эмас.
Ҳаворий Павлус Забур 39:9 даги сўзларни Исо Масиҳга нисбатан қўллаган. У қуйидагича ёзган: «Масиҳ дунёга келганида, Аллоҳга шундай деди: “Сен қурбонлигу назрларни истамадинг, лекин менга тана тайёрлаб қўйдинг. Бутунлай куйдириладиган қурбонликлар ва гуноҳ учун келтириладиган назрларни Сен хуш кўрмадинг”. Шунда мен: “Мана, ўроғлиқ битикда мен ҳақимда ёзилганидай, Сенинг иродангни бажариш учун келдим, эй Тангрим”,— дедим» (Иброн. 10:5–7).
Исо ер юзида бўлганида, табиатни кузатган, дўстлари билан вақт ўтказиб, бирга овқатланган (Мат. 6:26–29; Юҳан. 2:1, 2; 12:1, 2). Шундай бўлса-да, самовий Отасининг иродасини бажариш у учун асосий бўлиб, чинакам завқ келтирган. Дарҳақиқат, Исо шундай деган: «Менинг овқатим, мени Юборганнинг иродасини бажариш ва Унинг ишини якунига етказишдир» (Юҳан. 4:34; 6:38). Шогирдлари Устозларидан ҳақиқий бахтнинг сирини билиб олишган. Улар хурсандчилик, тайёрлик ва жон-жаҳди билан Шоҳлик хабарини бошқаларга айтишган (Луқо 10:1, 8, 9, 17).
БОРИБ, ШОГИРД ТАЙЁРЛАНГЛАР
Исо издошларига қуйидагиларни буюрган: «Боринглар, барча халқлардаги одамларга таълим бериб, менга шогирд тайёрланглар. Уларни Ота, Ўғил ва муқаддас руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга амр этган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Бу замонанинг охиригача мен доимо сизлар билан бўламан» (Мат. 28:19, 20). Ушбу топшириқни бажаришга, инсонларни қаерда учратганимиздан қатъи назар, уларга ваъз қилиш, қизиқиш кўрсатганларникига такроран ташриф буюриш ва бундай одамлар билан тадқиқ ўтказиш киради. Ушбу фаолият билан машғул бўлиш, чинакам завқнинг манбаидир.
Севги, ҳар қандай бефарқликка қарамай, ваъз қилишимизга ундаяпти
Одамлар хушхабарга қизиқиш кўрсатадими ёки йўқми, хизматдан завқ топишимиз ўзимизнинг муносабатимизга боғлиқ. Нима учун ҳатто баъзилар хушхабарга бефарқ бўлишса ҳам, уни ваъз қилишдан тўхтамаймиз? Сабаби, Шоҳлик хабарини ваъз қилиш ва шогирд орттириш ишида қатнашиб, Аллоҳни ва яқинларимизни севишимизни кўрсатамиз. Шубҳасизки, ўзимизнинг ҳам, яқинларимизнинг ҳам ҳаёти бу ишга боғлиқдир (Ҳиз. 3:17–21; 1 Тим. 4:16). Келинг, кўпгина имондошларимизга қийин ҳудудларда ғайратли бўлиб, хизматини давом этишларига ёрдам бераётган айрим нарсаларга эътибор қаратайлик.
ҲАР БИР ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Хизматимизда ўринли саволларни қўллаш, кўпинча яхши натижаларга олиб келади. Бир куни, Амалия исмли имондошимиз боғда газета ўқиб ўтирган бир кишини кўриб қолибди. Унга мурожаат қилиб, газетада бирон хушхабар бормикан деб сўрабди. У, ҳеч қандай яхши хабар йўқлигини айтганда, Амалия: «Мен сизга Худонинг Шоҳлиги ҳақида хушхабар олиб келдим»,— дебди. Бу, кишининг қизиқишини уйғотиб, тадқиқ бошлашига олиб келибди. Шу тарзда, Амалия ўша боғда хизмат қилиб, учта тадқиқ бошлабди.
Жейнис опамиз ишлайдиган жойини ваъзгўйлик ҳудуди деб билади. Ишхонасидаги ҳамкорлари «Қўриқчи минораси»даги мақолага қизиқиш кўрсатишганда, опамиз уларга мунтазам равишда журналлар олиб келишни таклиф қилибди. Бошқа ҳамкасбига «Қўриқчи минораси» ҳамда «Уйғонинг!» журналларидаги турли мавзулар ёққани боис, опамиз унга ҳам журналлар олиб келадиган бўлибди. Оқибатда, яна бир ҳамкори журналлар олиб келишини сўрабди. Жейнис: «Бу Яҳованинг баракаси!» — деб бўлишди. Ҳозир у ишхонасидаги 11 та кишига журнал олиб келади.
ИЖОБИЙ МУНОСАБАТНИ САҚЛАНГ
Битта кўчма нозир, уйма-уй хизмат қилаётганда ваъзгўйлар уй эгаси билан суҳбатлашгач, шунчаки бошқа куни яна келамиз деб кифояланиб қолмасликни маслаҳат берибди. Аксинча, уларга уй эгасига шундай саволлар беришни тавсия қилибди: «Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилишини кўрсатиб беришимни истайсизми?» ёки «Суҳбатимизни қачон ва қайси пайтда давом эттиришимизни хоҳлайсиз?» Ўша нозирнинг хабар беришича, битта жамоатдаги ваъзгўйлар бу усулдан фойдаланиб, бир ҳафтанинг ўзида 44 та тадқиқ бошлашибди.
Ҳатто илк суҳбатдан кейин бир неча кун ўтгач, дарров такрорий ташриф қилиш самарали бўлиши мумкин. Нима учун? Чунки, шундай йўл тутиб, самимий кишига Муқаддас Китобни тушунишга ёрдам бериш истагимиз борлигини кўрсатамиз. Битта аёлдан, Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга рози бўлганининг сабабини сўрашганда, у: «Улар менга самимий қизиқиш ва севги намоён этишгани учун, тадқиққа рози бўлдим»,— дебди.
Уй эгасидан шундай сўрашингиз мумкин: «Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтишини кўрсатиб беришимни истайсизми?»
Доимий кашшофлар мактабини битиргандан кўп вақт ўтмай, Мадай исмли синглимиз 15 та тадқиқ бошлабди ва яна 5 тадан кўпроқ тадқиқини бошқа ваъзгўйларга топширибди. У тадқиқ ўтказаётган бир нечта кишилар мунтазам равишда жамоат учрашувларига келишади. Хўш, шунча кўп тадқиқ бошлашига Мадайга нима кўмаклашибди? У айнан мактаб туфайли, қизиқиш кўрсатган одамларникига такроран келиш қанчалар муҳим эканини тушунибди. Кўпларга ҳақиқатни қабул қилишга кўмаклашган бошқа опамиз шундай деб бўлишди: «Яҳова ҳақида билмоқчи бўлган инсонларга ёрдам беришнинг сири, такрорий ташрифлар қилишдан иборат. Бунинг учун эса тиришқоқ бўлиш муҳимлигини билиб олдим».
Дарров такрорий ташриф қилиш, Муқаддас Китобни тушунишга ёрдам бериш истагимиз борлигини кўрсатади
Такрорий ташриф ва тадқиқлар доимий хатти-ҳаракатларни талаб қилади. Бироқ олган мукофотимиз, қилган барча уринишлардан устун келади. Шоҳлик хабарини ваъз қилиш фаолиятида иштирок этиб, ўзгаларга «ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлишга» ёрдам бера оламиз. Зеро бу, улар учун нажот топиш демакдир (1 Тим. 2:3, 4). Биз учун эса, тенги йўқ мамнуният ва завқ келтиради.