Яҳовадан миннатдор бўлиб, баракалар олинг!
Эгамизга [Яҳовага, ЯДТ] шукрона айтинг, У яхшидир! ЗАБ. 105:1
1. Нега Яҳовадан миннатдор бўлсак арзийди?
БАРЧА «яхши ва мукаммал ҳадяларнинг» Манбаи бўлмиш Яҳовадан миннатдор бўлсак арзийди (Ёқб. 1:17). Меҳрибон Чўпонимиз сифатида, У севги ила барча жисмоний ва маънавий эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилиб келмоқда (Заб. 22:1–3). Худо, айниқса қийин дамларда бизнинг «паноҳимиз, қудратимиздир» (Заб. 45:2). Шубҳасизки, сано бастакорининг қуйидаги сўзларига чин дилдан қўшилиш учун барча сабабларимиз бор: «Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир» (Заб. 105:1).
2015 йилнинг ояти: «Эгамизга [Яҳовага, ЯДТ] шукрона айтинг, У яхшидир!» (Забур 105:1).
2, 3. а) Нима туфайли баракаларга оддий ҳолдек қарай бошлашимиз мумкин? б) Бу мақолада қайси саволларни муҳокама қиламиз?
2 Нима сабабли миннатдорчилик борасида мулоҳаза юритиш биз учун муҳим? Башорат қилинганидай, охирзамонда одамлар борган сари ношукур бўлиб кетишяпти (2 Тим. 3:2). Кўпчилик ўзларида бор баракаларга оддий ҳолдек қарашади. Тижорат дунёси ва рекламанинг таъсири остида, миллионлаб кишилар борига қаноат қилишнинг ўрнига, кўпроқ нарсага эга бўлишга интилишяпти. Бундай ношукурлик руҳи бизга ҳам таъсир қилиши мумкин. Қадимги исроилликлар каби биз ҳам ношукур бўлиб, Яҳова билан бебаҳо муносабатларимизни ҳамда У бераётган баракаларни қадрламай қўйишимиз ҳеч гап эмас (Заб. 105:7, 11–13).
3 Шунингдек, синовларни бошдан кечираётганимизда нима содир бўлиши мумкинлигини ҳам муҳокама қилайлик. Бундай пайтларда, осонгина қайғуга берилиб, ўзимизда бор баракаларни назардан қочиришимиз мумкин (Заб. 114:3). Шундай экан, қай йўсин қалбимизда миннатдорчиликни ривожлантириб, уни асраб қолсак бўлади? Ҳатто мушкул дамларда ҳам ижобий нуқтаи назарни сақлаб қолишга нима ёрдам беради? Келинг, кўрайлик.
«КЎП МЎЪЖИЗАЛАР КЎРСАТДИНГ, ЭЙ ЭГАМ ХУДО»
4. Қалбимизда миннатдорликни қандай ривожлантиришимиз мумкин?
4 Қалбимизда миннатдорликни ривожлантириб, уни сақлаб қолишни истасак, Яҳова баракалар бераётганини эътироф этишимиз ва бизга нисбатан намоён этган содиқ севгиси ҳақида мулоҳаза юритишимиз ўта муҳим. Сано бастакори ҳам Яҳова қилган кўплаб ажойиб ишлар борасида фикр юритганида, эҳтиром ҳиссига тўлган (Забур 39:6; 106:43 ни ўқинг).
5. Миннатдорчиликни ўстириш борасида Павлусдан нимани ўргансак бўлади?
5 Миннатдорчиликни ўстириш борасида ҳаворий Павлусдан кўп нарсани ўргансак бўлади. Тез-тез чин дилдан ташаккур билдирганини инобатга олсак, у ўз баракалари ҳақида кўп мулоҳаза юритганга ўхшайди. Павлус илгари «шаккок, қувғин қилувчи ва сурбет бўлганини» тан олган. Шу билан бирга, ўтмишда қилган гуноҳларига қарамай, Яҳова ҳамда Масиҳ унга раҳм-шафқат кўрсатиб, хизматни ишониб топширишгани учун у миннатдор бўлган (1 Тимўтийга 1:12–14 ни ўқинг). Павлус имондошларини ҳам жуда қадрлаган ва уларнинг ажойиб фазилатлари ҳамда садоқат ила хизмат қилаётганлари учун Яҳовага кўп бор шукроналар айтган (Филип. 1:3–5, 7; 1 Салон. 1:2, 3). У қийин вазиятларга дуч келганда, имондошлардан ўз вақтида олган ёрдами учун дарҳол Яҳовага раҳмат айтган (Ҳавор. 28:15; 2 Кор. 7:5–7). Шунинг учун, Павлус масиҳийларга далда бериш мақсадида қуйидаги сўзларни ёзгани ажабланарли эмас: «Миннатдор эканингизни кўрсатинглар... Худога ҳамдлар айтиб, бир-бирингизга санолару ёқимли маънавий қўшиқлар билан насиҳат қилинглар» (Колос. 3:15–17).
МИННАТДОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУЛОҲАЗА ЮРИТИШ ВА ИБОДАТНИНГ ЎРНИ
6. Қайси баракалар учун Яҳовага айниқса миннатдорсиз?
6 Миннатдорчиликни ривожлантириш ва изҳор этиш борасида Павлуснинг ажойиб ўрнагига қандай тақлид қила оламиз? Павлус сингари биз ҳам, Яҳова шахсан биз учун нималар қилгани ҳақида мулоҳаза юритишимиз керак (Заб. 115:3). Агар сиздан: «Яҳованинг қайси баракалари учун миннатдорсиз?» — деб сўрашса, қандай жавоб берардингиз? Яҳова билан бебаҳо муносабатларни баракалар қаторига киритасизми? Ёки Масиҳнинг тўлов қурбонлигига ишонганингиз туфайли гуноҳларингиз кечирилганини айтасизми? Эҳтимол, синовлар пайтида сизни қўллаб-қувватлаган биродару опа-сингилларнинг исмини эслатиб ўтарсиз? Албатта, севимли турмуш ўртоғингиз ва азиз фарзандларингиз ҳам эътиборингиздан четда қолмайди. Меҳрибон Отамиз Яҳова бераётган бундай баракалар ҳақида ўйлаш, қалбингизни миннатдорчиликка тўлдириб, ҳар куни Унга ташаккур билдиришга ундайди (Забур 91:2, 3 ни ўқинг).
7. а) Нега ибодатда миннатдорчилик билдиришимиз лозим? б) Ибодат қилиб Яҳовага раҳмат айтиш қандай фойда келтиради?
7 Бутун диққат-эътиборимиз ўзимизда бор баракаларга қаратилган бўлса, Яҳовага ибодат қилиб, раҳмат айтишга тайёр бўламиз (Заб. 94:2; 99:4, 5). Кўпчиликнинг фикрича, ибодат фақатгина Худодан нимадир сўрашни ўз ичига олади. Бироқ биз, эга бўлган нарсаларимиз учун раҳмат айтиш Яҳовага маъқул эканини биламиз. Муқаддас Китобда чин дилдан миннатдорчилик билдириб айтилган кўплаб ибодатлар ёзилган. Ханна ва Ҳизқиёнинг ибодати шу жумладандир (1 Шоҳ. 2:1–10; Ишаё 38:9–20). Миннатдорликни намоён этган садоқатли хизматчиларга тақлид қилайлик. Дарҳақиқат, ўз баракаларимиз учун Яҳовага ибодатда шукроналар айтайлик (1 Салон. 5:17, 18). Бундай қилсак катта фойда оламиз, яъни кўтаринки руҳга эга бўламиз, Яҳовага нисбатан севгимиз ўсиб боради ва Унга янада яқинлашамиз (Ёқб. 4:8).
8. Яҳованинг яхшиликларини қадрламай қўйишимизга нима сабаб бўлиши мумкин?
8 Эҳтиёт бўлмасак, Яҳовага миннатдорчилик билдиришни унутиб қўйишимиз мумкин. Нега? Чунки ношукур бўлиш мойиллиги бизга мерос бўлиб ўтган. Илк ота-онамиз бўлмиш Одамато ва Момоҳавонинг мисолини кўриб чиқайлик. Худо уларни жаннат боғига жойлаштирган эди. Уларнинг барча эҳтиёжлари қондирилиб, тинч-тотувликда абадий яшаш истиқболи бор эди (Ибт. 1:28). Аммо улар олган баракаларининг қадрига етишмади. Худбинликни намоён этиб, улар кўпроқ нарсага эга бўлишни исташди. Оқибатда эса, ҳамма нарсадан маҳрум бўлишди (Ибт. 3:6, 7, 17–19). Ношукурлик ҳукм сураётган дунёда яшаётган эканмиз, Яҳова биз учун қилаётганларини назар-писанд қилмай қўйишимиз мумкин. У билан бўлган муносабатларимиз оддий ҳолдек туюла бошлаши ҳеч гап эмас. Умумжаҳон биродарликнинг бир қисми бўлиш шарафини ҳам қадрламай қўйишимиз мумкин. Яқинда ўтиб кетадиган бу дунёнинг руҳи бизни қамраб олиши эҳтимолдан йироқ эмас (1 Юҳан. 2:15–17). Ташвишлар гирдоби бизни тортиб кетмаслиги учун, Яҳова бераётган баракалар ҳақида мулоҳаза юритишни ва Унинг халқи орасида бўлиш шарафи учун доим миннатдор бўлишни истаймиз (Забур 26:4 ни ўқинг).
СИНОВЛАРНИ БОШДАН КЕЧИРАЁТГАНДА
9. Оғир синовларга дуч келганда нега баракалар ҳақида фикр юритишимиз лозим?
9 Миннатдорлик туйғуси оғир синовларни енгишимизга кўмаклашади. Кутилмаган вазиятлар, яъни турмуш ўртоқнинг бевафолиги, оғир касаллик, севимли кишининг ҳаётдан кўз юмиши ёки табиий офатнинг даҳшатли оқибатлари бизни эсанкиратиб қўйиши мумкин. Бундай пайтларда, баракалар ҳақида фикр юритиш бизга тасалли ва куч бағишлайди.
Келинг, айрим ҳаётий мисолларни кўриб чиқайлик.10. Эътиборини баракаларга қаратиш Иринага қандай ёрдам берган?
10 Шимолий Америкада яшовчи Ирина * исмли доимий кашшофнинг оқсоқол бўлган эри бевафолик қилиб, уни фарзандлари билан ташлаб кетган. Иринага садоқат ила Яҳовага хизматини давом эттиришига нима кўмаклашган? У шундай деб бўлишди: «Яҳованинг шахсан менга кўрсатган ғамхўрлиги учун миннатдорман. Ҳар куни эътиборимни баракаларга қаратиш орқали ғамхўр самовий Отамиз мени билишини ва севгисини ҳис қилиш қанчалик шараф эканини кўрдим. Яҳова мени ҳеч қачон ташлаб кетмаслигига аминман». Ирина ҳаётида кўп оғир вазиятларни бошдан кечирган бўлса-да, унинг кўтаринки руҳи ўзига ва бошқаларга далда манбаи бўлиб келяпти.
11. Кьён-сук опамизга оғир дард билан курашишга нима ёрдам берган?
11 Осиёда яшовчи Кьён-сук опамиз 20 йилдан зиёд вақт давомида турмуш ўртоғи билан кашшоф бўлиб хизмат қилган. Тўсатдан, унга ўпка саратони деб ташхис қўйишган ва уч ойдан олти ойгача умри қолганини айтишган. Эри иккиси каттаю кичик қийинчиликларни бошдан кечирган бўлишса-да, соғлиқлари панд бермаслигига доим амин бўлишган. Опамиз қуйидагиларни айтди: «Соғлиғим ҳақидаги бу хабар мен учун қаттиқ зарба бўлди. Ўзимни худди барча нарсадан маҳрум бўлгандек ҳис қилдим ва ниҳоятда қўрқиб кетгандим». Кьён-сук опамизга қийинчиликни енгишига нима ёрдам берган? У шундай деди: «Ҳар куни кечаси ухлашдан олдин уйимизнинг томига чиқиб, овоз чиқариб ибодат қилардим ва шу куни содир бўлган бешта нарса учун раҳмат айтардим. Кейин кўнглим таскин топарди ва Яҳовага бўлган севгимни изҳор қилардим». Бундай ибодатлар опамизга қандай фойда келтирди? У қуйидагича давом этди: «Яҳова қийин дамларда бизни қўллаб-қувватлашини ва ҳаётимизда қийинчиликлардан кўра, баракалар кўпроқ эканини тушуниб етдим».
12. Рафиқасини йўқотган Жейсон биродаримиз таскин топишига нима ёрдам берди?
12 Африкадаги филиалда хизмат қилаётган Жейсон биродаримиз, 30 йилдан кўпроқ тўла вақтли хизматда иштирок этган. У шуларни айтди: «Етти йил аввал рафиқамдан айрилиб қолдим ва бу жуда қайғули эди. Саратон касаллиги билан курашаётиб у қанчалик азоб чекканини ўйласам, юрак-бағрим эзилади». Бундай оғир дамларда Жейсон биродаримизга нима ёрдам бергани ҳақида у шундай деб бўлишди: «Ўшанда, рафиқам билан ўтказган ёқимли дамларни эсладим ва бу хотиралар учун ибодатда Яҳовага раҳмат айтдим. Шунда, ўзимни анча енгил ҳис қила бошладим ва кейин мунтазам равишда ушбу бахтиёр онлар учун Яҳовага миннатдорчилик билдирадиган бўлдим. Миннатдорлик, нуқтаи назаримни бутунлай ўзгартирди. Турмуш ўртоғимни йўқотганим ҳали ҳам қайғу келтиряпти, бироқ бахтли оилам бўлгани ва Аллоҳни севадиган киши билан хизмат қилиш шарафини бергани учун Яҳовага бўлган миннатдорчилик, ижобий фикрлашга ёрдам беряпти».
«Яҳова менинг Худойим эканидан ниҳоятда миннатдорман». Шерил
13. Шерил оила аъзоларининг кўпини йўқотганида, унга нима ёрдам берган?
13 Шиддатли «Хайян» тайфуни 2013 йили Филиппин марказига ёпирилганда, 13 ёшда бўлган Шерил исмли қизча деярли бор нарсасини йўқотган. «Мен уйимдан ва оила аъзоларимнинг кўпидан айрилдим»,— деб бўлишди қизча. Унинг ота-онаси, иккита синглиси ва битта укаси кучли бўрон туфайли ҳаётдан кўз юмишган. Хўш, бундай фожиани бошдан кечираётиб, қаҳри қаттиқ бўлиб қолмасликка Шерилга нима ёрдам берди? Унинг қалбида миннатдорлик бўлган ва ўзида бор баракаларни назаридан четда қолдирмаган. У қуйидагиларни айтди: «Биродару опа-сингилларимиз Эфес. 5:20; Филиппиликларга 4:6, 7 ни ўқинг).
ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмаклашиб, далда беришганини кўрдим. Бутун дунёдаги имондошларимиз мен учун ибодат қилишганини ҳам биламан. Яҳова менинг Худойим эканидан ниҳоятда миннатдорман. У доим бизга керак нарсани тақдим этади». Баракаларни ҳамиша ёдда тутиш, қайғуга берилмасликка кўмаклашадиган самарали воситадир. Қалбимизда миннатдорчилик бўлса, ҳар қандай мушкулликларни енга оламиз («ЭГАМДАН ШОД БЎЛУРМАН»
14. Бизни қандай келажак кутмоқда? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)
14 Тарих давомида Яҳованинг хизматчилари олган баракаларидан қувонч топишган. Масалан, Қизил денгиз ёнида фиръавн ҳамда унинг лашкаридан қутқарилган исроилликлар Яҳовани шарафлаб ва миннатдорчилик билдириб қўшиқ куйлашган. Шу йўсин улар ўз қувончини изҳор этишган (Чиқ. 15:1–21). Бугунги кунда хазинамиз каби бўлган баракалар қаторига, оғриқ ва азоб келтирадиган барча нарсадан озод бўлиш умидимизни киритиш мумкин (Заб. 36:9–11; Ишаё 25:8; 33:24). Яҳова барча душманларини йўқ қилиб, бизни тинчлик ва адолат ҳукм сурадиган янги дунёга таклиф қилганида, қанчалик қувонишимизни бир тасаввур қилинг! Бу чиндан ҳам шукроналар айтадиган кун бўлади! (Ваҳ. 20:1–3; 21:3, 4).
15. Шу йил давомида нима қилишга қатъий қарор қилдингиз?
15 Умид қиламизки, 2015 йил давомида ҳам Яҳовадан беҳисоб баракалар оламиз. Албатта, айрим қийинчиликларга ҳам дуч келишимиз мумкин. Нима содир бўлмасин, Яҳова бизни ҳеч қачон ташлаб қўймаслигини биламиз (Қонун. 31:8; Заб. 9:10, 11). Яҳовага садоқат ила хизмат қилишда давом этишимиз учун, У керакли барча нарса билан таъминлаб туради. Шунинг учун, Хабаққуқ пайғамбар каби нуқтаи назарни ривожлантиришга қатъий қарор қилайлик. У қуйидаги сўзларни айтган: «Борди-ю, анжир дарахти гулламай қолса, узум токлари мева тугмаса, зайтун дарахтлари ҳосил бермаса, даладаги экинлар унмай қолса, қўраларда қўйлар қолмаса, оғилхоналар бўм-бўш бўлса, шунда ҳам Эгамдан шод бўлурман, Нажоткорим Худодан қувонурман» (Хаб. 3:17, 18). Келинг, шу йил давомида, ўзимизда бор баракалардан қувониб, 2015 йил учун танланган оятда ёзилган қуйидаги маслаҳатга амал қилайлик: «Эгамизга [Яҳовага, ЯДТ] шукрона айтинг, У яхшидир!» (Забур 105:1).
^ абз. 10 Ушбу мақоладаги баъзи исмлар ўзгартирилган.