Нега жамоатдан четлатилиш севги ила кўрилган чора?
«ЎҒЛИМ жамоатдан четлатилгани ҳақидаги эълонни эшитганимда, дунё кўзимга қоронғи бўлиб кетди. У тўнғич фарзандим бўлгани учун биз жуда яқин эдик. Биз кўп ишларни биргаликда бажарардик. У доим ўрнакли ўғил бўлган, лекин афсуски кейинчалик номаъқул йўл тута бошлади. Рафиқам тез-тез йиғларди, мен эса унга қандай тасалли беришни билмасдим. Кўпинча ақлимизга, ота-она сифатида ниманидир нотўғри қилдикмикан, деган хаёл келарди»,— деб бўлишди Жулиан.
Жамоатдан четлатилиш шунча кўп оғриқ келтирса, уни қанақасига севги ила кўрилган чора дейиш мумкин? Бундай жиддий чорани кўриш учун Муқаддас Китобда қандай сабаблар бор? Нима асосида киши жамоатдан четлатилади?
ЖАМОАТДАН ЧЕТЛАТИЛИШ УЧУН ИККИТА ОМИЛ
Иккита ўзаро боғлиқ омил асосида Яҳованинг Шоҳиди жамоатдан четлатилиши мумкин. Биринчиси, сувга чўмган масиҳий жиддий гуноҳга қўл урганда. Иккинчиси, у гуноҳида тавба қилмаганда.
Яҳова биздан мукаммалликни талаб қилмаса-да, Унинг хизматчилари илоҳий меъёрларига амал қилишларини кутади. Масалан, Яҳова бизни ахлоқсизлик, бутпарастлик, ўғрилик, талончилик, қотиллик ва сеҳр-жоду билан шуғулланиш каби жиддий гуноҳлардан қочишга ундайди (1 Кор. 6:9, 10; Ваҳ. 21:8).
Яҳованинг пок принциплари оқилона эканига ва ҳимоямиз учун хизмат қилишига қўшилсангиз керак-а? Тинчликпарвар, одобли ва ишончли кишилар орасида яшашни ким ҳам истамайди? Гап шундаки, ўзимизни Худога бағишлаб, Унинг Каломида ёзилган йўл-йўриқларга мувофиқ яшашга ваъда берганимизда, биродару опа-сингилларимиз орасида шундай муҳитга эга бўлганмиз.
Бироқ сувга чўмган масиҳий тана заифлиги дастидан жиддий гуноҳга қўл урса-чи? Яҳованинг ўтмишда яшаган содиқ хизматчилари ҳам хатоларга йўл қўйишган, лекин Худо уларни дарҳол рад этмаган. Шоҳ Довуднинг мисоли ҳаммага таниш. У, зино ва қотиллик қилган. Бунга қарамай, Натан пайғамбар унга: «Эгам гуноҳингдан ўтди»,— деб айтган (2 Шоҳ. 12:13).
Довуд чин дилдан тавба қилгани учун Аллоҳ уни кечирган (Заб. 31:1–5). Шунга кўра, бугун ҳам Яҳованинг хизматчиси тавба қилмаганда ёки хатосини такрорлайверган тақдирдагина жамоатдан четлатилади (Ҳавор. 3:19; 26:20). Агар ҳакамлар қўмитасидаги оқсоқоллар киши сидқидилдан тавба қилаётганини кўришмаса, уни жамоатдан четлатишлари керак.
Бошида, гуноҳ қилган кишини — айниқса у яқинимиз бўлса — четлатиш кескин ёки ҳатто шафқатсиз чорадай кўриниши мумкин. Шунга қарамай, Яҳованинг Каломида бу севги ила чиқарилган қарор эканида бизни ишонтирадиган далиллар келтирилган.
ЖАМОАТДАН ЧЕТЛАТИШНИНГ ФОЙДАСИ
Исо айтганидай, «одамнинг донолиги одил ишларидан кўринади» (Мат. 11:19). Тавба қилмаётган айбдорни жамоатдан четлатиш ҳақидаги доно қарор, яхши самаралар келтиради. Улардан учтасини кўриб чиқайлик.
Айбдор кишини жамоатдан четлатиш Яҳованинг исмини шарафлайди. Яҳованинг исми билан аталган халқ эканмиз, ҳар бир ишимиз Унинг исмида акс этиши муқаррар (Ишаё 43:10). Худди ўғилнинг ҳаракатлари ота-онасига ё иснод ё шараф келтирганидай, одамларнинг Яҳовага бўлган муносабати Унинг номи билан аталган кишилар ўзларини яхши ёки ёмон томондан намоён этганига қараб белгиланади. Бу исмни олиб юрганлар Яҳованинг ахлоқ борасидаги меъёрларига амал қилишса, Унинг яхши номини янада улуғлаган бўлишади. Ҳизқиё пайғамбар даврида бошқа халқлар, яҳудийларни Худонинг исми билан боғлиқ деб билишган (Ҳиз. 36:19–23). Бугун ҳам одамлар Яҳованинг Шоҳидларини Яҳова исми билан боғлашади. Шунинг учун, агар Яҳованинг қонунларига бўйсунсак, Унинг исмини шарафлаган бўламиз.
Ахлоқсизлик қилиб юрсак, Худонинг муқаддас исмига иснод келтирамиз. Ҳаворий Бутрус масиҳийларга қуйидагича маслаҳат берган: «Итоатли болалардек бўлинглар, Худо тўғрисида билимингиз йўқ бўлган дамлардагидек, истакларингизга биноан йўл тутманглар. Лекин сизларни даъват қилган Аллоҳ муқаддас бўлгани каби, сизлар ҳам бутун юриш-туришингизда муқаддас бўлинглар. Боиси, Муқаддас Ёзувларда: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман”,— деб айтилган» (1 Бутр. 1:14–16). Ҳа, пок ва муқаддас юриш-туриш Аллоҳнинг исмига шон-шуҳрат келтиради.
Борди-ю, Яҳованинг Шоҳидларидан бири ёмон ишларни қилиб юрса, ҳойнаҳой дўстлари ва танишлари бундан хабардор бўлишади. Жамоатдан четлатиш эса, Яҳованинг халқи Муқаддас Ёзувлардаги йўл-йўриқларга амал қилиб, муқаддасликни сақлайдиган пок кишилардан иборат эканини кўрсатади. Швейцарияда, Йиғилиш Залидаги учрашувга нотаниш бир киши келиб, жамоат аъзоси бўлиш истаги борлигини айтибди. Унинг яқин қариндоши ахлоқсизлик учун жамоатдан четлатилган экан. У киши, «ёмон хулқ-атворга кўз юммайдиган» ташкилотга қўшилмоқчи эканини билдирибди.
Четлатиш жамоатнинг поклигини асрайди. Ҳаворий Павлус Коринфдаги масиҳийларни, ўзбошимчалик билан гуноҳ қилишда давом этаётганларни ораларида қолдириш хавфидан огоҳлантирган. У, бундай кишиларнинг ёмон таъсирини, бутун хамирни ошириб юборадиган бир парча хамиртурушга ўхшатган. Ҳаворий, «озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини» таъкидлагач, шундай маслаҳат берган: «Ярамас одамни орангиздан чиқариб ташланглар» (1 Кор. 5:6, 11–13).
Павлус айтиб ўтган «ярамас одам», беҳаёларча зино қилиб юргани аниқ. Жамоатнинг бошқа аъзолари эса, унинг хулқини ҳатто оқлай бошлашган (1 Кор. 5:1, 2). Агар бундай гуноҳга кўз юмилганида эди, бошқа масиҳийларда ўзлари яшаётган шаҳарда одат тусига айланган ахлоқсизликка эргашиш мойиллиги пайдо бўларди. Била туриб қилинган гуноҳлар илоҳий меъёрларга енгилтаклик билан қарашга олиб келарди (Воиз 8:11). Бундан ташқари, тавба қилмаётган гуноҳкорлар «сув ости қоялари» каби бўлиб, жамоатдагиларнинг имонини барбод қилишлари ҳеч гап эмас эди (Яҳд. 4, 12).
Жамоатдан четлатилиш, айбдор киши эс-ҳушини йиғиб олишига ёрдам беради. Бир сафар Исо, отасининг уйидан кетган ва кайф-сафо қилиб, бутун меросини совуриб юборган йигит ҳақида айтиб берган эди. Дарбадар ўғил, ота уйидан ташқаридаги ҳаёт бемазмун ва шафқатсиз эканини аччиқ тажрибасида ҳис қилган. Охир-оқибат у эс-ҳушини йиғиб, пушаймон бўлган ва ўз оиласига қайтишга қарор қилган (Луқо 15:11–24). Исо, ўғли нуқтаи назарини ўзгартирганидан қувончга тўлган меҳрибон отани тасвирлагани, Яҳованинг туйғуларини тушунишимизга ёрдам беради. Яҳова бизни: «Фосиқнинг ҳалокатидан севинмайман. Аксинча, фосиқлар ёмон йўлидан қайтиб, яшашини хоҳлайман»,— деб ишонтирмоқда (Ҳиз. 33:11).
Шунга ўхшаб, ортиқ масиҳийлар жамоатининг — маънавий оиласининг — аъзоси бўлмаган четлатилган кишилар ҳам нимани йўқотганини тушуниши мумкин. Гуноҳининг аччиқ мевасини тотиш ва Яҳова ҳамда Унинг халқи билан яхши муносабатлардан баҳраманд бўлгани ҳақидаги хотиралар, уларга эс-ҳушини йиғиб олишига кўмаклашади.
Заб. 140:5). Масалан, овқат еяётиб, тиқилиб қолган одамни тасаввур қилинг. Унга ҳаво етмагани учун у ҳолсизланиб қолади ва ҳатто гапира олмайди. Агар унга кимдир дарҳол ёрдам бермаса, ўлиб қолади. Шунинг учун дўсти унинг белига куч билан уради. Тўғри, қаттиқ зарбадан унинг жони оғрийди, бироқ бу ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шу каби, Довуд ҳам одил кишининг танбеҳи оғриқли бўлиши мумкинлигини, аммо бу унинг фойдасига хизмат қилишини тан олган.
Кутилган натижага эришиш учун севги ва қатъият талаб этилади. Сано бастакори Довуд қуйидагича деган: «Майли, солиҳ одам мени ураверсин, содиқ одам мени тўғриласин, бошим шундай аъло мойни рад қилмасин» (Кўпинча, жамоатдан четлатилиш гуноҳ қилган киши учун айнан керакли тартиб-интизом чораси бўлади. Тахминан ўн йилдан кейин, мақоланинг бошида тилга олинган Жулианнинг ўғли ҳаётини тартибга солиб, жамоатга қайтган ва ҳозир оқсоқол бўлиб хизмат қиляпти. У: «Жамоатдан четлатилиш, ҳаёт тарзимнинг оқибатларини яққол кўришимга имкон берди. Мен айнан шундай тарбияга муҳтож эдим»,— деб бўлишди (Иброн. 12:7–11).
ЧЕТЛАТИЛГАНЛАРГА СЕВГИ ИЛА МУНОСАБАТДА БЎЛИШ
Жамоатдан четлатилиш маънавий фожиа экани бор гап, лекин бу енгиб бўлмас мусибатга айланмаслиги керак. Четлатилишдан кўзланган мақсадга эришиш учун, ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Оқсоқоллар. Жамоатдан четлатишдек қайғули қарорни чиқаришда иштирок этадиган оқсоқоллар, Яҳованинг севгисини акс эттиришга интилишади. Одамни бу ҳақда хабардор қилаётиб, улар жамоатда қайта тикланиш учун нималар қилиш кераклигини меҳр ила ва аниқ тушунтиришади. Четлатилган киши Яҳовага қандай қайтиши мумкинлигини эслатиб туриш учун, оқсоқоллар юриш-туриши ўзгараётгани сезилган кишиларникига вақти-вақти билан бориб туришади *.
Оила аъзолари эса, четлатиш қарорини ҳурмат қилиб, жамоатга ва гуноҳ қилган кишига нисбатан севгисини кўрсатишади. Жулиан биродаримиз: «У ҳамон менинг ўғлим эди, аммо тутган ҳаёт йўли орамизга тўсиқ қўйди»,— деб тушунтирди.
Жамоатнинг барча аъзолари четлатилган киши билан алоқа қилиш ва суҳбатлашишдан қочиб, Аллоҳнинг Каломига асосланган севгини намоён этишади (1 Кор. 5:11; 2 Юҳан. 10, 11). Бу билан улар, Яҳова айбдор кишига оқсоқоллар орқали берган тарбиясини қўллаб-қувватлашади. Устига-устак, жамоат аъзолари четлатилган кишининг қайғураётган оиласига кучли севги ва ёрдам кўрсатишлари мумкин. Чунки улар ҳам, ўзларини имондошлари билан мулоқот қилишдан маҳрум этилгандай ҳис қилмасликлари керак (Рим. 12:13, 15).
Жулиан акамиз шундай хулоса ясади: «Жамоатдан четлатиш, бизга керакли бўлган чорадир, чунки у Яҳованинг меъёрлари бўйича яшашимизга ёрдам беради. Оғриқ узоқ давом этган бўлса-да, бу яхши самара келтирди. Агар ўғлимнинг ёмон хулқига кўз юмганимда, у ҳеч қачон ортга қайтмасди».
^ 24- х.б. «Қўриқчи минораси»нинг (рус) 1991 йил 15 апрель сонидаги 21–23- саҳ. қ.