Маънавий нарсалар устида мулоҳаза юритинг
Ушбу нарсалар устидан мулоҳаза юритгин ва муваффақиятинг ҳаммага ошкор бўлиши учун бу ишлар билан банд бўл. 1 ТИМ. 4:15
1, 2. Қайси муҳим жиҳатлар инсон миясининг ноёб эканини кўрсатмоқда?
ТИЛ инсонга ўқиш, ёзиш, гапириш, тушуниш, ибодат қилиш ҳамда Яҳовага ҳамду санолар куйлаш имконини беради. Буларнинг ҳар бири ғаройиб бўлиб, миямиздаги турли қисмлар ҳамда ундаги нерв ҳужайралари туфайли юзага келади ва олимлар буни ҳанузгача тўлиқ тушунишмаяпти. Миямиз ноёб бўлгани учун биз тил ўргана оламиз. Бир тилшунос олим шундай дейди: «Инсон зотининг тил ўрганиш қобилияти уни ажратиб турадиган белгилардан биридир».
2 Одамнинг тил билан боғлиқ қобилиятлари Худо яратган мўъжизавий ҳадядир (Заб. 138:14; Ваҳ. 4:11). Аллоҳ ато этган ўзгача миямиз бошқа муҳим жиҳатдан ҳам аҳамиятли. Бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, одамларни Худо «Ўз суратидай қилиб яратган». Улар ирода эркинлигига эга ва тилга оид қобилиятлари ила Тангрини шарафлашни танлашлари мумкин (Ибт. 1:27).
3. Доно бўлишимиз учун Яҳова қандай ажойиб совғани берган?
3 Тил Яратувчиси бўлмиш Худони шарафлашни истовчиларнинг барига У ажойиб совға — Муқаддас Китобни берган. У тўлиқ ёки қисман 2 800 дан ошиқ тилда мавжуд. Илоҳий илҳом ила ёзилган ушбу сўзлар ҳақида мулоҳаза қилганингизда, Заб. 39:6; 91:6; 138:17). Шу йўсин, «доно қилиб, нажот бахш этадиган» сўзлар устида фикр юритишдан завқланасиз (2 Тимўтийга 3:14–17 ни ўқинг).
онгингизни Аллоҳ тўғрисидаги фикрлар билан тўлдирасиз (4. Мулоҳаза қилиш нимани англатади ва қайси саволларни кўриб чиқамиз?
4 Мулоҳаза қилиш, бутун фикр-хаёлни бир жойга жамлаб, бунинг яхши ёки ёмон экани тўғрисида ўйлашни англатади (Заб. 76:13; Ҳик. 24:1, 2). Мулоҳаза юритишимиз мумкин бўлган иккита энг яхши мавзу, Яҳова ҳамда Унинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақидадир (Юҳан. 17:3). Аммо: «Ўқиш ва мулоҳаза юритиш ўртасида қандай боғлиқлик бор?» — деб ўйлашимиз мумкин. Нималар ҳақида мулоҳаза қилсак ва буни қай йўсин ёқимли одатга айлантирсак бўлади?
ТАДҚИҚДАН ФОЙДА ОЛАЁТГАНИНГИЗГА АМИН БЎЛИНГ
5, 6. Ўқиганингизни яхшироқ тушунишга ва эслаб қолишга нима ёрдам беради?
5 Миянгиз ажойибу ғаройиб нарсаларни амалга ошира олади ва гоҳида бу сизнинг назоратингизсиз содир бўлади. Мисол учун, нафас олиш, юриш, велосипед ҳайдаш ёки чоп этиш каби ҳаракатлар ўз-ўзидан ва ҳатто бу ҳақида ўйламасангиз ҳам юз бериши мумкин. Ўқиганингизда ҳам худди шундай бўлиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун, ўқиётганингизнинг маъносига диққатли бўлиш жуда муҳим. Бирон адабиётдаги хатбошини ўқиб бўлгач ёки янги сарлавҳага ўтишдан аввал тўхтам қилиб, ҳозиргина ўқиганларингизни тўғри тушунганингизга амин бўлинг. Албатта, чалғитадиган нарсалар ва эътиборни бир жойга тўплай олмаганингиз туфайли хаёлингиз паришон бўлиб, ўқиганларингиз бефойда кетади. Қизиқ, бундан қандай қочиш мумкин?
6 Олимларнинг изланишлари шуни кўрсатяптики, тадқиқ пайтида овоз чиқариб ўқиш, эслаб қолишни осонлаштиради. Миямизнинг Яратувчиси буни жуда яхши билади. Мана нима учун, Яҳова Ёшуага Тавротда ёзилганлар борасида «фикр юритишни» айтган. Ибронийчада бу сўз, «паст овозда ўқиш» маъносига эга (Ёшуа 1:8 ни ўқинг). Эҳтимол сиз ҳам, Муқаддас Китобни паст овозда ўқиш, онгингизга чуқурроқ таъсир қилаётганини ҳис этарсиз. Шунингдек бу, янада эътиборлироқ бўлишингизга ёрдам беради.
7. Аллоҳнинг Каломи устида мулоҳаза қилиш учун қайси пайт қулай? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)
7 Ўқишга кўп куч сарфланмайди, аммо мулоҳаза юритиш диққатни бир жойга жамлашни талаб этади. Номукаммал инсоннинг мияси унча муҳим бўлмаган нарсаларга тезда чалғиш мойиллигига эга. Шунинг учун, чарчамаган пайтда ва чалғитадиган нарсалар иложи борича камроқ бўлганда мулоҳаза юритганингиз маъқул. Масалан, сано бастакори бедор кечаларни мулоҳаза қилиш учун энг яхши фурсат деб билган (Заб. 62:7). Мукаммал ақлий қобилиятга эга бўлган Исо ҳам, фикр юритиш ва ибодат қилиш учун тинч жойни афзал кўрган (Луқо 6:12).
НИМАЛАР ҲАҚИДА МУЛОҲАЗА ҚИЛИШ МУМКИН?
8. а) Аллоҳнинг Каломидан ташқари яна нима тўғрисида мулоҳаза юритишимиз мумкин? б) Яҳова ҳақида гаплашсак, У нимани ҳис қилади?
8 Муқаддас Китобни ўқиётиб мулоҳаза юритишнинг муҳим йўли, билиб олганингиз ҳақида ўйлаб кўришдир. Аммо бунинг бошқа усуллари ҳам бор. Мисол учун, Аллоҳнинг ажойиб ижодларини кўрганингизда, бироз тўхтанг ва ўйлаб кўринг. Шубҳасизки бу, Яҳованинг меҳр-инояти учун Уни шарафлашга ва ёнингизда ҳамроҳингиз бўлса, қалбингизда тўлиб-тошаётган миннатдорчилик туйғусини у билан бўлишишга ундайди (Заб. 103:24; Ҳавор. 14:17). Яҳова, ибодат ила қилинган мулоҳазаларни ва Унга бўлган туйғуларимизни қадрлайдими? Келинг, жавобини Аллоҳнинг бебаҳо Каломидан топамиз. Ушбу ниҳоятда оғир пайтлар тўғрисида қуйидагича ваъда берилган: «Эгамиздан қўрққанлар булар ҳақида гаплашдилар. Эгамиз эса уларнинг гапларига эътибор бериб қулоқ солди. Унинг ҳузурида Эгамиздан қўрққан, Унинг номини эъзозлаганлар [«исми устида мулоҳаза юритганлар», ЯДТ] ҳақида Хотира китоби ёзилди» (Мал. 3:16).
9. а) Павлус Тимўтийга нималар ҳақида мулоҳаза қилишни айтган? б) Хизматга тайёргарлик кўраётиб, Павлуснинг маслаҳатини қандай қўлласак бўлади?
9 Ҳаворий Павлус Тимўтийга нутқи, хулқ-атвори ҳамда бераётган таълими қандай самара келтириши ҳақида «мулоҳаза юритишни» айтган (1 Тимўтийга 4:12–16 ни ўқинг). Тимўтий сингари биз ҳам кўплаб маънавий ишлар борасида ўйлашимиз мумкин. Масалан, Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказишдан олдин тайёргарлик кўраётиб, мулоҳаза қилиш учун вақт ажратишимиз керак. Ҳар бир тадқиқ ўтаётган кишини ёдда тутган ҳолда, уларнинг маънан улғайишига кўмаклашадиган савол ёки мисолларни ўйлаб қўйсак бўлади. Шу тариқа сарфланган вақт, бизга тетиклик бағишлаб, фикр юритганимиз сайин имонимизни мустаҳкамлайди ва Муқаддас Китоб тадқиқларини янада самарали ҳамда иштиёқ ила ўтказишимизга ёрдам беради. Худди шу омиллар кўча-кўйда ваъз қилиш учун қалбимизни тайёрлашда қўл келади (Эзра 7:10 ни ўқинг). Мисол учун, Ҳаворийлар китобидан бирон бобни ўқиш, хизматда янада ғайратлироқ бўлишимизга кўмаклашади. Ўқиб беришни режалаштираётган оят ва таклиф қилмоқчи бўлган адабиёт устида мулоҳаза юритиш, шарафли вазифамизни бажаришимизга ҳисса қўшади (2 Тим. 1:6). Ҳудудингиздаги одамлар ва уларнинг қизиқишини нима уйғотиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Бундай тайёргарлик, Муқаддас Китобдан «Аллоҳнинг руҳи ва қудратининг ифодаси» тўғрисида муваффақият ила шоҳидлик беришимизга ундайди (1 Кор. 2:4).
10. Маънавий нарсалар тўғрисида мулоҳаза юритиш учун яна қандай имкониятлар мавжуд?
10 Оммавий нутқ ва анжуманлар пайтида «Қўриқчи минораси» ҳамда «Уйғонинг!» журналларию анжуманларда эълон қилинган сўнгги адабиётлар, ўқиб мулоҳаза қилиш учун янги маълумот билан таъминлайди. «Йилнома»ни ўқиётиб, бир воқеадан иккинчисига ўтишдан олдин тўхтам қилиш, фойдали эканини кўришингиз мумкин. Бу, ўқиганингиз тўғрисида ўйлаб кўришга ва ушбу воқеа қалбингизга чуқурроқ таъсир қилишига ёрдам беради. Эҳтимол, такрорий ташрифга тайёрланаётганда, далдали ташриф пайтида ёки келаси нутқда асқатадиган асосий фикрларни белгилаб қўйишни ёхуд ҳошияларда қайдлар қилишни истарсиз. Энг муҳими эса, Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни ўқиётиб, тўхтам қилиш ҳамда вақти-вақти билан мулоҳаза юритиш, маълумотни ўзлаштириш ва ўрганган яхши нарсалар учун Яҳовага ибодатда миннатдорчилик билдириш имконини беради.
асосий фикрларни ёзиб борасизми? Бу ёзувларни қайта кўздан кечириш, Аллоҳнинг Каломидан ҳамда ташкилотидан нималарни ўрганганингиз тўғрисида фикрлашга зўр имкон яратади. Шунингдек, ҳар ойда чиқадиганХУДОНИНГ КАЛОМИ УСТИДА КУНДА МУЛОҲАЗА ЮРИТИШ
11. Устида мулоҳаза юритишимиз керак бўлган асосий қўлланма қайси ва нега? (Шунингдек изоҳга қ.)
11 Албатта, устида мулоҳаза юритишимиз керак бўлган асосий қўлланма, Аллоҳнинг илоҳий илҳом ила ёзилган Каломидир. Айтайлик, Муқаддас Китобдан фойдаланишни тақиқлаб қўйишди *. Шундай бўлган тақдирда ҳам, хотирангизда сақланиб қолган нарсалар, яъни севимли оятларингиз ёки Яҳовани тараннум этадиган қўшиқларнинг сўзлари борасида фикр юритиш қобилиятидан сизни ҳеч ким маҳрум қила олмайди (Ҳавор. 16:25). Худонинг руҳи, сиз ўрганган ажойиб нарсаларни эслашингизга ёрдам бера олади (Юҳан. 14:26).
12. Муқаддас Китобни кунда ўқишни қай йўсин режалаштирсангиз бўлади?
12 Муқаддас Китобни кунда ўқишни қай йўсин режалаштиришингиз мумкин? Балки, Воизлик мактаби дастурида белгиланган Муқаддас Китобдан мутолаа қисмидаги оятларни ўқиш учун ҳафтанинг бир неча кунини ажратарсиз. Қолган кунлари эса, Исонинг сўзлари ва ишлари тўғрисида мулоҳаза юритса бўлади. Шубҳасизки, Муқаддас Китобнинг кўпчиликка таниш қисми, Исонинг ҳаёти ва хизмати баён этилган Инжил эканига қўшиласиз (Рим. 10:17; Иброн. 12:2; 1 Бутр. 2:21). Шунингдек, Исо ер юзида бўлган пайтда бошидан кечирган воқеалар хронологик, яъни юз берган тартибда ёзилган адабиётлар ҳам Худонинг халқига тақдим этилган. Айниқса, ўша адабиётнинг ҳар бир бобида ҳавола қилинган таққос оятларни диққат билан ўқиш ва улар устида фикр юритиш айни муддао (Юҳан. 14:6).
МУЛОҲАЗА ЮРИТИШ НЕГА ШУНЧАЛИК МУҲИМ?
13, 14. Маънавий нарсалар ҳақида доим мулоҳаза юритиш нега муҳим ва бу бизни нима қилишга ундайди?
13 Маънавий нарсалар ҳақида мулоҳаза юритиш кишининг маънан етук бўлишига ёрдам беради (Иброн. 5:14; 6:1). Яҳова ҳамда Исо тўғрисида фикрлашга кам вақт ажратадиган одам кучли имонни ривожлантира олмайди. Бундай киши учун ҳақиқатдан узоқлашиб кетиш хавфи бор (Иброн. 2:1; 3:12). Исо огоҳлантирганидай, Худонинг Каломини «қалби тоза, яхши инсонлар» каби тингламасак ёки қабул қилмасак, уни дилимизга жо қила олмаймиз. Аксинча, «турмуш ташвишлари, бойлик ва айш-ишратга берилиб,.. ҳосили пишмай қолган» кишиларга ўхшаб қолишимиз ҳеч гап эмас (Луқо 8:14, 15).
14 Шундай экан, келинг, Аллоҳнинг Каломи устида мулоҳаза юритишда давом этайлик. Бу, Муқаддас Китобда очиб берилган 2 Кор. 3:18). Худо ҳақидаги билимларни орттириш, Унинг улуғворлигини акс эттира олиш, улкан шараф ва тўхтовсиз жараёндир. Сабаби, севгига тўла самовий Отамизга қай йўсин тақлид қилишни ўрганишда узлуксиз давом этамиз (Воиз 3:11).
Яҳованинг улуғворлиги, фазилатлари ҳамда шахсиятини акс эттиришга ундайди (15, 16. а) Маънавий нарсалар устида фикр юритиб, шахсан ҳар биримиз қандай фойда оляпмиз? б) Нима сабабли мулоҳаза қилиш баъзан қийин кечиши мумкин, бироқ нега бўш келмаслигимиз керак?
15 Маънавий нарсалар устида фикр юритганимиз сайин, ҳақиқатга бўлган қизиқишимиз тобора ортиб боради. Шу йўсин, имондошларимиз ҳамда хизматда учрайдиган қизиқувчи кишилар учун тетиклик манбаи бўламиз. Улкан ҳадя бўлмиш Исонинг тўлов қурбонлиги тўғрисида чуқур мулоҳаза юритиш, муқаддас Тангри Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлиш шарафини қадрлашимизга кўмаклашади (Рим. 3:24; Ёқб. 4:8). Бетарафлик учун уч йил қамоқда ўтирган Жанубий Африкадан бўлган Марк биродаримиз қуйидагиларни айтди: «Мулоҳаза юритишни қизиқарли саргузаштга ўхшатиш мумкин. Маънавий нарсалар ҳақида қанча кўп фикр юритсак, Тангри Яҳова тўғрисида шунча кўп янги нарсани кашф этамиз. Бироз тушкунликка тушсам ёки келажак борасида ташвишлана бошласам, Муқаддас Китобни оламану, у ерда ёзилганлар ҳақида ўйлай бошлайман. Бу мени чиндан ҳам тинчлантираётганини ҳис қиламан».
16 Ҳа, биз яшаётган дунёда чалғитадиган нарсалар тўлиб-тошгани боис, маънавий нарсалар тўғрисида мулоҳаза юритиш баъзан қийин кечади. Патрик исмли яна бир африкалик садоқатли биродаримиз шуларни бўлишди: «Онгим почта қутиси каби турли керакли ва кераксиз маълумотга тўла. Уларни кунда саралаб туриш лозим. Онгимдаги маълумотларни қараб чиққанимда, кўпинча хавотирли фикрларни топаман ва тоза онг билан мулоҳаза юрита олишим учун, аввал улар ҳақида Яҳовага ибодат қиламан. Маънавий мавзулар устида фикрлашдан олдин бундай қилиш оз-моз вақтни олса-да, ўзимни Яҳовага янада яқинроқ ҳис этаман. Бу, ҳақиқатни яхшироқ тушунишимга кўмаклашади» (Заб. 93:19). Чиндан ҳам, «Муқаддас Ёзувларни кунда синчковлик билан ўрганадиган» ва билиб олганлари тўғрисида мулоҳаза юритадиган кишилар беқиёс фойда олишади (Ҳавор. 17:11).
ВАҚТНИ ҚАНДАЙ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН?
17. Мулоҳаза юритиш учун вақтни қандай қилиб топяпсиз?
17 Айримлар ўқиш, мулоҳаза юритиш ва ибодат қилиш учун эрталаб вақтлироқ туришади. Бошқалар эса, тушлик қилиб бўлгач, бунга вақт ажратишади. Сиз буни кечқурун ёки ухлашдан олдин қилишни қулайроқ деб биларсиз. Баъзилар, Муқаддас Китобни ҳам эрталаб, ҳам ухлашдан олдин ўқишни ёқтиради. Шундай қилиб, улар Каломни «кечаю кундуз» ёки мунтазам равишда ўқишади (Ёшуа 1:8). Унча аҳамиятли бўлмаган нарсалар ҳисобига муҳим ишлар учун «вақтни сотиб олиш» орқали, Муқаддас Ёзувлар устида ҳар куни фикр юрита оламиз (Эфес. 5:15, 16, изоҳга қ.).
18. Аллоҳнинг Каломида, унинг устида кунда мулоҳаза юритадиган ва ўрганганларини қўллашга интиладиганлар тўғрисида нима дейилган?
18 Аллоҳнинг Каломида, унинг устида мулоҳаза юритадиган ва ўрганганларини амалда қўллашга интиладиганларнинг барчасига баракалар ёғдирилиши кўп маротаба айтиб ўтилган (Забур 1:1–3 ни ўқинг). Исо: «Тангрининг каломини тинглаб, уни бажо келтирганлар бахтлидир!» — деган (Луқо 11:28). Энг муҳими, маънавий нарсалар устида мулоҳаза юритиш ғаройиб миямизнинг буюк Яратувчисига шараф келтиришимизга ёрдам беради. У, бизга ҳозир бахт, адолат ҳукм сурадиган янги дунёда эса, абадий ҳаёт ато этади (Ёқб. 1:25; Ваҳ. 1:3).
^ 11- х.б. «Қўриқчи минораси»нинг (рус) 2006 йил 1 декабрь сонидаги 12–16- саҳ. қ.