Хафалик у нималарга олиб келиши мумкин
Хафалик у нималарга олиб келиши мумкин
«ҚАСОС олсамгина кўнглим ўрнига тушади». Бундай гапларни одамлар кўпинча хафа бўлишса, зиён кўришса ёки бошқа бир ножўя вазиятга тушиб қолишса айтишлари мумкин. Сабаби ҳаммамиз ёшликданоқ адолатни ҳис қилиш қобилиятига эгамиз. Лекин бир савол туғиляпти: бу адолатга қандай йўл билан эришмоқчимиз?
Хафагарчилик турли сабаблардан пайдо бўлади. Масалан кимдир бизни туртса, шапалоқ тортса, сўкса, пастга урса, мол-мулкимизни ўғирласа ва ҳоказо пайтларда хафа бўлишимиз мумкин. Бундай вазиятга шахсан ўзингиз тушсангиз, хафа бўлармидингиз? Кўп одамлар бунга дуч келишса: «Ҳали шошмай тур, кунингни кўрсатаман!» — дейдилар.
Бунинг тасдиғи сифатида, АҚШнинг мактабларида ўқийдиган тирранчиларни олиш мумкин. Бирор ўқитувчи интизом ўрнатиш мақсадида қандайдир чора кўрса, улар домла бизни камситяпти, деб бировни ноҳақ айблар экан. Янги Орлеан ўқитувчиларининг касаба уюшмасининг раҳбари Бренда Митчелл бунга шундай изоҳ бермоқда: «Ўқитувчини бир мартагина айблашса, тамом, номига доғ тушди, деб ҳисоблайверинг». Ҳатто кейинчалик бу айбловлар ғирт ёлғон экани тасдиқланса ҳам, зиёни анча йилларга қолади.
Ёши катта одамлар ҳам ўзини ноўрин тутишга уста. Масалан, раҳбарларидан ўч олиш учун хафа бўлган ишчилар компаниянинг компьютер маълумотларини ўзгартиришади ёки ўчириб юборишади. Бошқа кимсалар корхонасининг сирларини ўғрилаб бировга сотишади ва ҳатто шунчаки очиб беришади. Бир газетада айтилишича, электрон маълумотларни ўғрилашдан ташқари «қадимдан маълум бўлган мулк ўғрилаш, ишчиларнинг ўч олиш асосий қуролидир» («The New York Times»). Буни олдини олиш учун кўп корхоналарда қоровул, ишдан бўшатилган кишини аввал иш жойигача, ишчи фақат ўз нарсаларини йиғиб олгандан кейин эса, уни кўчага довур кузатиб қўяр экан.
Афсуски кўпинча инсонлар яқин кишилардан — дўсти, қўни-қўшни, қариндош ва оила аъзоларидан қасос олишади. Ўйламай айтилган сўз ҳамда атайин қилинмаган
иш дастидан одам хафа бўлиб, худди шундай қайтариши мумкин. Агар дўстингиз қўпол оҳангда сизга бирор нарса айтса, шу заҳотиёқ унга гап қайтариш ёки бошқача қилиб айтганда «санчиб» олишни истайсизми? Яқинингиз сизни хафа қилса, ўч олиш пайига тушасизми? Тўғри, бизни хафа қилган киши яқинимиз бўлса, қасос олиш қийин иш эмас.Ўч олиш — ақлсизликдир
Аксарият пайтларда қасос олишга интилганлар, хафаликдан пайдо бўлган оғриқни босиш учун бундай қиладилар. Тавротдаги бир мисол бунинг исботи бўлиши мумкин. Ёқуб пайғамбарнинг ўғиллари синглиси Динанинг номусига Шакам деган киши зўравонлик қилганини эшитиб, «ғазаби қайнаб, қаттиқ жаҳли чиқди» (Ибтидо 34:1–7). Бундай иш учун Ёқубнинг Шимўн ва Левий исмли иккита ўғли Шакам ва унинг яқинларидан ўч олишни режалаштиришди. Айёрлик ишлатиб, улар шаҳарга кириб олишди-да, барча эркакларни, шу жумладан Шакамни ҳам қиличдан ўтказишди (Ибтидо 34:13–27).
Хўш, қон тўкилиши муаммони ҳал қилдимикин? Ёқуб пайғамбар бўлиб ўтганни эшитганидан кейин ўғилларига дўқ уриб: «Сизлар мени бу юртнинг аҳли... нафратига қолдириб, нотинч қилиб қўйдингизлар-ку! Менинг одамларим озгина; менга қарши қўшин тизиб зарба беришса, мен билан бутун хонадоним ҳам қирилиб йўқ бўлиб кетамиз-ку»,— деди (Ибтидо 34:30). Ҳа, қасос муаммони ҳал қилмай, Ёқубнинг хонадонини хавф остига солди. Энди улар ғазабланган қўшниларидан эҳтиёт бўлишлари лозим эди. Эҳтимол айнан шу сабабдан Аллоҳ Ёқубга Байтил деган жойга кўчиб ўтишни буюргандир (Ибтидо 35:1, 5).
Бу воқеадан бир муҳим сабоқ оляпмиз. Қасос ўрнига қасос келади ва бунинг сўнги йўқ. Мана нима сабабдан немисларда бир мақол бор: «Қасос, қасоссиз қолмас».
Поёни кўринмайдиган қасос
Ўч олиш илинжида юрсак, ўзимизга зиён етказишимиз ҳеч гап эмас. Бир китобда шундай дейилганди: «Ғазаб сизни тўлиқ еб битириши мумкин. Чунки сиз бутун вақт ҳамда қувватингизни фақат ўтмиш Ҳикматлар 14:30).
хафаликни эслашга, сизга зиён келтирган одамларни лаънатлашга ва ўч олиш йўлларини излашга кеткизасиз» («Forgiveness—How to Make Peace With Your Past and Get On With Your Life»). Тавротда: «Ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади»,— деб бежиз айтилмаган-ку (Чиндан ҳам, агар одам ғазабидан «тутаб» турса, бахтли бўлармиди? Бу ҳақиқатни тасдиқлаб, бир олим қуйидагини айтган: «Қасос олиш пайида юрганлар бахтли, деб ўйлайсизми? Сиз уларнинг юзига бир қаранг-чи, наҳотки қасос олиб, кўнгиллари жойига тушган?!»
Миллатчилик ва диний низолар содир бўлаётган давлатларни олайлик. Кўпинча қотиллик эвазига қотиллик давом этиб, нафрат ва ўлим авжга чиқмоқда холос. Масалан, террорчилар ўрнатган бомба портлаши натижасида 18 та ўсмир ҳалок бўлганида, бир аёл: «Ўч олишимиз керак! Минг баробар кўпроқ ўч олишимиз керак!» — деб ҳайқирганди. Шундай қилиб зўравонлик давом этиб, қирғинликка кўпроқ одам қўшилиб боряпти.
«Кўз эвазига кўз»
Лекин кимдир қасос олишини оқлаб: «Ахир, “кўз эвазига кўз...билан жавоб берсин”, деб Худонинг Ўзи буюрмаганмиди»,— дейди (Левилар 24:20, ЯДТ). Эҳтимол, бир қарашдан бу қонун қасос олишга ундаяпти, деб кўриниши мумкин. Аслида эса бу қонун ўч олишни ва зўравонликни олдини оларди. Қандай қилиб дейсизми?
Қадимда, агар кимдир бировни уриб кўзини шикастласа, қонун олдида жавоб берарди. Ҳа, бундай кимсани жавобгарликка лат еган одам ёки унинг қариндошлари эмас, балки ҳукумат, яъни тайинланган қозилар тортардилар. Одамга қандай зиён етказган бўлса, жиноятчига ҳам худди шундай зиён етказилишини билиб, инсонлар бировга ёмонлик қилишдан эҳтиёт бўлишарди. Лекин бу қонуннинг тагида яна бир нарса бор.
Бу қонунни беришдан аввал Аллоҳ Мусо пайғамбар орқали қуйидагини буюрганди: «Кўнглингда биродарингдан нафратланма... Қасос олма... Кек сақлама» (Левилар 19:17, 18, ЯДТ). Дарҳақиқат, қонун қасос учун асос бўлмасди. Аксинча, барча қонунларнинг моҳиятини Исо алайҳиссалом иккита асосий амр билан изоҳлаб берди: «Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин» ҳамда «Ўзгани ўзинг каби севгин» (Матто 22:37–40). Бўлмаса, Аллоҳ хизматчилари адолатсизликка дуч келишса нима қилишсин?
Тинчлик пайидан бўлинг
Муқаддас Китоб Аллоҳни — «тинчлик берган Худо» деб тасвирлаб, хизматчиларини «тинчлик қидириб, унинг пайидан бўлишга» чорлайди (Ибронийларга 13:20; 1 Бутрус 3:11). Лекин бунинг иложи борми?
Исо алайҳиссалом ер юзидаги хизмати давомида кўп адолатсизлик кўрган. Уни ҳақоратлашган, юзига тупуришган, калтаклашган, дўсти хиёнат қилган, шогирдлари ташлаб кетишган (Матто 26:48–50; 27:27–31). Хўш, у бунга қандай муносабатда эди? Исонинг шогирди Бутрус бунга жавоб бермоқда: «Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди» (1 Бутрус 2:23).
«Масиҳ ҳам: “Менинг изимдан юринглар”, деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди»,— дея тушунтирди Бутрус (1 Бутрус ). Ҳа, адолатсизликка қандай дош бериш кераклигини Исодан ўргансак бўлади. Зеро Исонинг ўзи қуйидагини айтганди: «Душманларингизни севинглар... Сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар» ( 2:21Матто 5:44, 45).
Бўлмаса Исодан ўрнак олганлар ўзларини қандай тутишади? Тавротда айтилганидай: «Одамнинг ақли жаҳлини тияди, гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради» (Ҳикматлар 19:11). Улар шунингдек ушбу гапларга риоя қилишади: «Ёмонликка мағлуб бўлма, ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилгин» (Римликларга 12:21). Қасоскор дунёда ўзини бундай тутиш қандай ажойиб! Аллоҳга ҳамда ўзгаларга бўлган севги бизни «кек сақламасликка» ва шу йўсин ўч олмасликка ундайди (1 Коринфликларга 13:5).
Ундай бўлса, агар бирорта хавф-хатарга дуч келсак, буни индамай бошдан кечиришимиз керак экан-да? Йўқ, бундай эмас. «Ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилгин» деган сўзлари, биз шунчаки қурбон бўлишимиз кераклигини англатмайди. Аксинча, бизга ҳужум қилишса ўзимизни ҳимоя қилиш бурчимиздир. Бундай пайтда биз, масалан милиция ходимларини чақиртиришимиз мумкин. Борди-ю, адолатсизлик мактабда ёки иш жойимизда юз берса, ҳукуматга мурожаат қилиш имконига эгамиз (Римликларга 13:3, 4).
Бунга қарамай, Шайтон бошқарадиган ушбу ёвуз дунёда беками-кўст адолат топамиз, деб ўйламаслигимиз керак. Кўплар, бунга интилиб роса вақт йўқотишган, аммо на чора, кўнгиллари совиди холос.
Шайтоннинг мақсади одамларда нафрат ва қасос олиш истагини ривожлантиришдир (1 Юҳанно 3:7, 8). Лекин Муқаддас Китобда айтилган гапларга риоя қилиш юз ҳисса яхшироқдир: «Эй севиклиларим, ўзингиз учун қасос олманглар, балки Худонинг ғазабига йўл қўйинглар. Зеро Тавротда шундай ёзилган: “Қасос Менинг қўлимда, сазосини Мен бераман”,— дейди Худованд» (Римликларга 12:19). Агар ҳамма нарсани Худога солсак, ўзимизни хафалик, ғазаб ва зўравонликдан тийган бўламиз (Ҳикматлар 3:3–6).
[24- саҳифадаги матн парчаси]
«Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин» ҳамда «Ўзгани ўзинг каби севгин»
[25- саҳифадаги расмлар]
Севги... кек сақламас. 1 Коринфликларга 13:5