У «Эгамизнинг ҳузурида ўсиб-улғайди»
Имонларига эргашинглар
У «Эгамизнинг ҳузурида ўсиб-улғайди»
ЗАМОНАВИЙ календарь бўйича, ушбу вақт май ёки июнь ойига тўғри келиб, буғдой ўрими пайти, қурғоқчилик бошланган эди. Аммо бутун халқ Гилгал шаҳрига йиғилган. Улар кўп бўлишига қарамай, ҳамма ёқ сув қуйгандек жим-жит. Сабаби, оломон қаршисида кўп йиллар давомида Худонинг пайғамбари ва ҳаками сифатида танилган Шомуил турган эди. Қизиқ, Шомуил халойиққа нима демоқчи экан?
Гап шундаки, бутун халқ билмаган ҳолда катта хатога йўл қўйганди. Улар пайғамбардан, ўзлари устидан ҳукмронлик қилиш учун бирон-бир кишини шоҳ қилиб тайинлашини талаб қилишди. Ушбу қилмиши билан халқ, Худованд Яҳовага ҳамда Унинг пайғамбарига ҳурматсизлик кўрсатишди. Ахир, уларни самовий Подшоҳ — Тангри Таоло Яҳова бошқарар эди-ку! Хўш, Шомуил пайғамбар халқнинг хатосини қандай қилиб фош этган?
Пайғамбар гапини шундай сўзлар билан бошлаган: «Сочим оқарди... Ёшлигимдан буён шу кунгача сизларга йўлбошчилик қилдим» (1 Шоҳлар 11:14, 15; 12:2). Пайғамбарнинг сочи оқаргани, гапларини янада эътиборли қилар эди. Лекин асосийси, у ёшлигини эслаб, чиқарган қарорлари унга Худованд Яҳовага содиқ қолишига ёрдамлашганига урғу қўйяпти.
Шомуил пайғамбарнинг атрофида имонсиз ва итоатсиз одамлар талайгина бўлишига қарамай, у барибир ўз имонини ўстириб, уни мустаҳкам қилишга жону дили билан ҳаракат қилар эди. Биз яшаётган ёвуз дунёда ҳам, имонни пок сақлаш осон эмас. Шундай экан, келинг Шомуилнинг ҳаётини, ҳатто ёшлигидан бошлаб ўрнагини кўриб чиқиб, ўзимизга сабоқ оламиз.
«Ёш Шомуил... Эгамиз ҳузурида хизмат қилиб юрарди»
Шомуилнинг болалиги ўзгача бўлган. У эндигина тўрт-беш ёшга тўлганида, Шилў шаҳридаги муқаддас чодирда хизмат қилиши учун бағишланади. Бу жой, у туғилган Рама шаҳридан 30 километр нарида жойлашган эди. Унинг отаси Элқана ва онаси Ханна болакайни Яҳовага ўзгача тарзда хизмат қилиши учун назр қилишади *. Бу, ота-онаси Шомуилдан воз кечганини англатадими?
Асло! Элқана билан Ханна жигарбандига Шилўда ғамхўрлик қилишларини билишарди. Шубҳасизки, олий руҳоний Элах болакай Шомуилга иш топиб берар эди. Зеро бундай хизматда, ҳатто аёллар ҳам хизмат қилишарди (Чиқиш 38:8).
Бундан ташқари, Шомуилнинг ота-онаси уни ҳечам унутишмас эди. Негаки, Ханна агар Худо унга ўғил ато этса, уни умри бўйи муқаддас хизматга бағишлашини ибодатда ваъда берган эди-ку! Шу тариқа, ота-онаси ҳар йили муқаддас чодирга боришганида, Ханна ўзи тиккан янги кийимни ўғлига олиб келарди. Кичкинтой уларнинг ташрифидан жудаям хуррам бўлиб, севги ва ғамхўрликларини ҳис қилганида шубҳамиз йўқ. Қолаверса, муқаддас чодирда Аллоҳ Яҳовага хизмат қилиш нақадар шарафли экани тўғрисида насиҳатларини ҳам қабул қиларди.
Замонамиздаги ота-оналар Ханна ва Элқанадан Ҳикматлар 22:6).
яхши ўрнак олишлари мумкин. Кўп ота-оналар болаларини маънавий эмас, моддий томондан таъминлашга ҳаракат қилишади. Бироқ, Шомуилнинг ота-онаси ўғлининг аввало маънавий эҳтиёжини қондириш ҳақида ўйлаб, у келажакда пайғамбар бўлишига ҳисса қўшишган (Шилўни ўраб турган гўзал табиат манзараларини ва ён атрофда турган қишлоқларни томоша қилиб турган болакайни тасаввур қилинг. Мана, унинг нигоҳи муқаддас чодирга тушади. Ушбу чодир 400 йил аввал Мусо пайғамбар бошчилигида барпо этилган *. Бу жой, Яҳовага топиниш учун ер юзидаги ягона муқаддас жой эди. Шак-шубҳасизки, ушбу муқаддас жойда хизмат қилиш насиб этганидан Шомуил жуда хурсанд бўлган.
Чодирда яшаш ёш Шомуилга роса ёққан. Буни қуйидаги оят тасдиқлаб турибди: «Ёш Шомуил эса шу пайтда руҳонийларнинг муқаддас либосини кийиб, Эгамиз ҳузурида хизмат қилиб юрарди» (1 Шоҳлар 2:18). Шомуил руҳонийларнинг авлодидан бўлмаса ҳам, муқаддас либос кийгани, руҳонийларнинг ёрдамчиси бўлиб, у-бу вазифаларни бажарганини кўрсатмоқда. Масалан, эрта тонгда туриб чодир эшикларини очарди ва Элахнинг ихтиёрига мунтазир бўлиб турарди. Нима ҳам дейсиз, Шомуил шарафли хизматни жуда қадрларди. Аммо, муқаддас чодирда содир бўлаётган баъзи ёмон ишлар унинг қалбига ҳеч тинчлик бермасди.
У покликни сақлаган
Ёшлик чоғларида Шомуил ўта кетган ахлоқсизликнинг шоҳиди бўлган. Элахнинг Хўфнах билан Пинхос деган ўғиллари бор эди. Муқаддас Китобга биноан «Элахнинг ўғиллари ярамас йигитлар эдилар. Улар Эгамизни ҳурмат қилмас» эдилар (1 Шоҳлар 2:12). Кўриб турганимиздек, Элахнинг ўғиллари «ярамас», яъни жирканч ишлар қилиш орқали, Эгамиз Яҳовани «ҳурмат қилмасдилар». Улар Яҳовани ва Унинг адолатли меъёрларини менсимагани сабаб, хаёлига келганини қилишарди.
Тавротга биноан руҳонийлар ушбу муқаддас чодирда қурбонликлар келтиришлари керак эди. Бу нақадар шарафли вазифа эди-я! Чунки бу қурбонликлар, гуноҳ кечирилиши учун асос бўлиб, Худованднинг назарида инсонларни пок қиларди. Шунингдек, бу орқали улар Худонинг йўл-йўриқ ва баракаларига эга бўлишлари мумкин эди. Аммо минг афсуски, Хўфнах ва Пинхос бундай шарафли вазифани қадрлашнинг ўрнига, бошқа руҳонийларнинг қурбонлик келтиришга нисбатан ҳурматсизлик қилишга ундар эдилар *.
Шомуилнинг кўз олдида шунчалик жирканчли ишлар қилинаётганини бир тасаввур қилинг. У, бечораҳол одамлар муқаддас чодирга далда олиш ва имонни мустаҳкамлаш учун келишганини, аммо тушкун ва хўрланган бўлиб қайтиб кетишларини кўрганига нима дейсиз? Қолаверса, Хўфнах ва Пинхос Аллоҳнинг ахлоқий меъёрларини ҳам рад этиб, чодирнинг эшигида хизмат қиладиган аёллар билан зино қилишаётганини ёш Шомуил билиб қолганида, ўзини қандай ҳис қилганини ўйлаб кўринг (1 Шоҳлар 2:22). Эҳтимол у, олий руҳоний Элах бунга бирон-бир чора кўрар деб умид қилгандир?
Элах, барча қусурларни тузатиши керак бўлган. Ахир у олий руҳоний вазифасини ўтаётиб, муқаддас чодирда содир бўлаётган нарсаларга жавобгар эди-ку! Қолаверса, ота тариқасида ўғилларини тўғри йўлга солиши кутилганди. Устига-устак, бундай қилмишлар билан Хўфнах ва Пинхос нафақат ўзларига, балки бошқаларга ҳам зиён етказишарди. Бироқ, Элах на руҳонийлик ва на оталик 1 Шоҳлар 2:23–25). Аммо у, ўғилларига нисбатан бундан-да қаттиқроқ чора кўрилиши керак эди. Сабаби, қилган гуноҳлари эвазига улар ўлимга лойиқ эдилар!
масъулиятини бажара олган. У шунчаки ўғилларини сал-пал койиб турарди холос (Хуллас, бу разиллик шунчага етиб бордики, Муқаддас Китобда исми айтилмаган «бир пайғамбар» Элахнинг олдига келиб, Худонинг ҳукмини эълон қилади. Ҳукм қуйидагидан иборат эди: «Нимага ўғилларингни Мендан [Аллоҳдан] ортиқ кўряпсан?!... Авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди!... Иккала ўғлинг — Хўфнах билан Пинхос... бир кунда нобуд бўлади». Хўш, бу ҳукмни эшитгандан сўнг Элахнинг оиласида қандайдир ўзгаришлар рўй бердими? Афсуски йўқ (1 Шоҳлар 2:27–3:1).
Содир бўлаётган қабиҳ ишлар Шомуилга қандай таъсир қилган экан? Шомуил катта бўлаётган сари, зулматдан нур сочила бошлайди. Зеро Муқаддас Китобда баён этилганидай: «Ёш Шомуил... Эгамиз ҳузурида хизмат қилиб юрарди» (1 Шоҳлар 2:18). Ҳа, ёш бўлишига қарамай, Шомуил Худога топинишни биринчи ўринга қўйган. Бунинг тасдиғини ушбу оятда кўришимиз мумкин: «Ёш Шомуил эса Эгамизнинг ҳузурида ўсиб-улғайди» (1 Шоҳлар 2:21). Чиндан ҳам, ёши улғайган сайин у Яҳовага тобора яқинлашиб борарди. Бу эса ўз навбатда Шомуилни зарарли таъсирдан ҳимоя қиларди.
Ўша пайтда олий руҳоний ва унинг ўғиллари қилган қилмишларини кўриб, Шомуил кўнгли истаган ишни қилиши мумкин эди. Аммо бошқаларнинг, айниқса юқори мартабали инсонларнинг ёмон ибрати, гуноҳ қилиш учун асос бўлмаслиги кераклигини у биларди. Бугунги кунда ҳам, кўпгина художўй ёшларимиз Шомуилга ўхшаб атрофдагиларнинг ёмон таъсирига берилмай, Яҳова билан шахсий муносабатларга эга бўлиб, Унга жону дили билан хизмат қилишади.
Шомуилнинг бундай йўл тутишидан қандай фойда бўлган? Муқаддас Ёзувлардан бунинг жавобини кўришимиз мумкин: «Ёш Шомуил эса улғайиб, Эгамизнинг ва халқнинг олқишига сазовор бўлаётган эди» (1 Шоҳлар 2:26). Шундай қилиб, Шомуил кимга маъқул келишини тўғри танлади. Ахир, Яҳованинг Ўзи ушбу болакайнинг садоқатини жуда қадрларди. Шомуилга келсак, Аллоҳ Яҳова ўз вақтида ҳамма нарсани жой-жойига қўйишини у биларди. Аммо қачон?
«Гапиравер, эй Эгам! Қулинг тинглаётир!»
Бир куни ажойиб воқеа юз берди. Эрта тонг, ҳали қоронғи бўлган пайтда, чодирнинг чироқпояси милт-милт этиб ўз нурини сочиб турганда, Шомуилнинг исмини айтиб чақираётган бир овоз чодирнинг сукунатини бузди. Бу, кўзи хиралашиб, кўрмайдиган бўлиб қолган қария Элахнинг овози бўлса керак, деб ўйлади Шомуил. Руҳоний Элахга бир нима керакдир, деб ялангоёқ «югуриб» бораётган болакайни бир тасаввур қилинг. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Элахнинг қилган гуноҳларига қарамай, у ҳали ҳануз олий руҳонийлик вазифасини бажарарди ва Шомуил ёши улуғ Элахга ҳурмат билан муносабат қиларди (1 Шоҳлар 3:2–5).
Шомуил Элахни уйғотиб: «Мени чақирган эдингиз, шу ердаман»,— деди. Аммо Элах: «Йўқ, сени мен чақирмадим, қайт, бориб жойингга ёт»,— деди. Шундай қилиб, бу воқеа яна икки марта такрорланди. Болакайни Яҳова чақираётганини Элах аввалига англамади. Сабаби, «ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён-аҳёнда бўларди». Лекин гап нимада эканини тушуниб, Элах болакайни ўз жойига қайтариб юборади ва қандай жавоб бериши кераклигини ўргатади. Шомуил қайтиб бориб, жойига ётган пайтда яна: «Шомуил, Шомуил», деган овоз эшитилди. Шунда болакай: «Гапиравер, эй Эгам! Қулинг тинглаётир!» — деб жавоб берди (1 Шоҳлар 3:1, 5–10).
Хайриятки, энди Шилў шаҳрида Аллоҳнинг овозини эшитадиган хизматчиси пайдо бўлди. Чунки, Шомуил ўз турмуш тарзи билан бунга муносиб эканини тасдиқлади. Сиз ҳақда эса нима дейиш мумкин? Бугунги кунда мўъжизавий равишда Аллоҳнинг овозини эшитмасак-да, Уни тинглашимиз мумкин.
Қандай қилиб дейсизми? Ахир бизда Худонинг сўзлари ёзилган Муқаддас Китоб бор-ку! Уни қанчалик ўқиб, амалда қўлласак, шунчалик имонимиз мустаҳкам бўлади. Шомуил ҳам Аллоҳ Яҳованинг гапларини тинглаб, уни бажарганидан ҳеч шубҳамиз йўқ.Шилўда ўша кечада содир бўлган воқеа Шомуилнинг ҳаётини кескин ўзгартирди. Яҳова уни Ўзининг вакили сифатида танлаб пайғамбарлик вазифасини ато этди. Ҳали ёш бўлгани учун Шомуил, Элах ва унинг оиласига қарши айтилган Яҳованинг ҳукмни етказишдан қўрқади. Бироқ кейин жасоратини йиғиб, Шомуил бу кароматни айтиб берганида, Элах илоҳий ҳукмни сўзсиз қабул қилади. Вақт ўтиб Шомуил орқали айтган Аллоҳнинг гаплари амалга ошади. Исроилликлар филистлар билан жанг қилгани боришганида, Хўфнах билан Пинхос бир кунда ҳалок бўлди. Элах эса Худонинг аҳд сандиғи қўлдан кетганини эшитиб, ўша заҳоти жон берди (1 Шоҳлар 3:10–18; 4:1–18).
Бундан ташқари, Шомуил содиқ пайғамбар сифатида ҳам танилиб борган эди. Айниқса, Шомуил башорат қилган ҳамма нарса рўёбга чиқар эди, сабаби «Эгамиз доимо у билан бирга» бўлган (1 Шоҳлар 3:19).
«Шомуил Эгамизга илтижо қилган эди»
Хўш, исроилликлар Шомуилнинг бошчилигида маънан етук ва содиқ халқ бўлиб қолганми? Йўқ. Нега деганда, вақт ўтиб пайғамбар уларга ҳакам бўлишини исташмади. Улар бошқа халқлар сингари, устиларидан подшоҳ ҳукмронлик қилишини хоҳлашган. Яҳова эса бунга йўл қўйиб берди. Аммо шу ўринда, уларнинг гуноҳи қанчалик оғир эканини ҳам таъкидлаган. Сабаби, ўз талаби билан улар инсонни эмас, Парвардигор Яҳовани рад этишди. Айнан шу учун бутун халқ Гилгалда тўпланган эди.
Хўш, Гилгалда Шомуил халққа нима демоқчи бўлди? Аввало кексайиб қолган пайғамбар содиқ ва холисона хизмат қилганини таъкидлади. Кейин эса Аллоҳ Шомуил тарафида 1 Шоҳлар 12:17, 18).
эканини исботлаш учун қуйидагини айтди: «Мен Эгамизга илтижо қиламан, У момақалдироқ гулдиратиб, ёмғир ёғдиради» (Қурғоқчилик пайтида, буғдой ўрим-йиғим даврида, ёмғир ёғиши, ўша ўлка учун ғаройиб бир нарса бўлган. Эҳтимол кимдир бундай бўлишига ишонмай, мазах қилгандир. Аммо тўсатдан осмонни булутлар қоплади. Кун қоронғилашиб, момақалдироқ овози гумбурлаб, ёмғир ёға бошлади. Қаттиқ шамол ўсаётган буғдойларни ер билан битта қилди. Энди бу одамларнинг афти қандай ўзгарганини бир тасаввур қилинг. Натижаси нима бўлди? «Жамики халқ Эгамиздан ҳам, Шомуилдан ҳам жуда қўрқиб кетди. Улар Шомуилга... дейишди: “Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз”» (1 Шоҳлар 12:18, 19).
Бўлиб ўтган воқеадан кўриб турибмизки, халқнинг гуноҳини фош этган Шомуил эмас, аслида Аллоҳ Яҳова эди. Шомуилга келсак, у ёшлигидан то кексайганигача Худовандга имонини сақлаб юрган ва Яҳова уни маъқул кўрган. Эгамиз Яҳова ҳозир ҳам ўзгармаган. У, Шомуилнинг имонига эргашган кишиларга ёрдам ва барака бериши шубҳасиз.
[Изоҳлар]
^ Қадимда, одам ўзини Худога назр қилганда, спиртли ичимликларни ичмасликка ҳамда соч-соқолини олмасликка ваъда қиларди. Бундай ваъдаларни инсонлар одатда муайян бир вақтга беришса-да, аммо Шимшўн, Шомуил ва Яҳё пайғамбарлар онасининг қорнидан бошлаб назр қилинишган.
^ Муқаддас чодир тўртбурчак шаклида эди. Уни қуриш учун аъло сифатли нарсалардан, жумладан юмшоқ тери, чиройли тўқилган мато ҳамда кумуш ва олтин билан қопланган ходалардан фойдаланишган. Чодирнинг атрофини ўраб турган тўртбурчак ички ҳовли ҳам бор эди. У ерда қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ турарди. Вақт ўтиб, руҳонийлар яшаши учун ҳовлида қўшимча хоналар қурилганди. Шомуил ҳам мана шу хоналардан бирида яшагани эҳтимолдан йироқ эмас.
^ Улар икки нарсада ҳурматсизлик кўрсатишган. Биринчидан, Тавротга биноан руҳонийлар истеъмол қилишлари учун қурбонликнинг маълум белгиланган қисмини олишлари керак эди (Амрлар 18:3). Аммо, бу ёвуз руҳонийлар умуман тескарисини қилиб, санчқини қозонга тиқишарди-да, гўштнинг хоҳлаган жойини ўзига танлаб олишарди. Иккинчидан, ҳайвоннинг ёғи Худога куйдирилишини кутмай, қурбонлик келтирувчилардан хом гўштни ўзига тортиб олишарди (Левилар 3:3–5; 1 Шоҳлар 2:13–17).
[17- саҳифадаги расм]
Шомуил қўрқувни енгиб, Яҳованинг ҳукмини Элахга етказди
[18- саҳифадаги расм]
Шомуилнинг ибодатига жавобан, Аллоҳ момақалдироқ гумбурлатиб, ёмғир ёғдирди