Йилнинг энг муҳим кунига тайёрмисиз?
Йилнинг энг муҳим кунига тайёрмисиз?
ЎЛИМИДАН бир неча соат олдин, Ҳазрати Исо шогирдларига ўлимини қандай нишонлаш кераклиги борасида кўрсатмалар берган. Бу маросим, «Ҳазратимизнинг кечлик таоми» деб ҳам аталади (1 Коринфликларга 11:20). Исо Масиҳ бу куннинг муҳимлигини кўрсатиш учун: «Буни, мени эслаб туриш учун қилинглар»,— деб амр этган (Луқо 22:19). Сиз ҳам Ҳазрати Исонинг айтганларига қулоқ солишни истайсизми? Унда, унинг ўлими йилнинг муҳим санаси эканлигини тушунаётгандирсиз.
Аммо ушбу тарихий воқеани қандай нишонлаш керак? Шахсан сиз бу маросимнинг қанчалик аҳамиятли эканини тушуняпсизми? Бу каби саволларга Исонинг барча издошлари жавоб топишлари лозим.
Неча марта?
Муҳим саналар одатда ҳар йилда бир марта нишонланади. Мисол учун, 2001- йил, 11- сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган даҳшатли фожиада кўпгина одамлар яқинларидан жудо бўлган эди. Бундай инсонлар бу кунни тез-тез эслаб туришади, лекин айнан ўша санада бу воқеани алоҳида хотирлашади.
Қадимда ҳам мана шундай муҳим воқеалар ҳар йили нишонланарди (Эстер 9:21, 27). Масалан, Тангри Яҳова Исроил халқига Миср қуллигидан мўъжизавий равишда озод бўлган кунни нишонлашни амр этган эди. Муқаддас Китобда бу кун Фисиҳ байрами деб номланган бўлиб, исроилликлар асирликдан халос бўлган ушбу кунни ҳар йили байрам қилишарди (Чиқиш 12:24–27; 13:10).
Ҳазрати Исо ҳаворийлари билан биргаликда охирги марта Фисиҳ байрамини нишонлаётиб, бундан буён унинг ўлимини ҳам худди шу тарзда хотирлаш кераклигини айтган (Луқо 22:7–20). Фисиҳ байрами ҳар йили нишонланарди. Бу байрам Исонинг ўлган куни билан алмаштирилган экан, демак бу маросим ҳам йилиги бир марта нишонланиши дакор. Аммо бу кун қайси санага тўғри келади?
Қачон?
Бу саволга жавоб беришдан аввал, иккита нарсани тушуниб олишимиз лозим. Биринчидан, қадимда янги кун қуёш ботиши билан бошланиб, кейинги кун қуёш ботганида тугар эди. Шу тариқа кун Левилар 23:32).
оқшомдан оқшомгача давом этган (Иккинчидан, ўша даврларда ҳозирги замонавий календарлардан фойдаланишмаган. Масалан, Муқаддас Китобда март ва апрель ойлари Адар ва Нисон ойлари деб номланган (Эстер 3:7). Ҳа, ўшанда исроилликлар ойга қараб, янги ойнинг бошланиши ва тугашини аниқлашган. Улар Фисиҳ байрамини 14- Нисонда нишонлашган. Нисон ойи ўша даврдаги ой календари бўйича, йилнинг биринчи ойи ҳисобланган (Левилар 23:5; Саҳрода 28:16). Айнан шу кунда, яъни 14- Нисонда римликлар Ҳазрати Исони азоб устунига михлаб ўлдиришган. Маълумки, биринчи Фисиҳ байрами нишонланганидан то унинг ўлимигача 1 545 йил ўтган. Дарҳақиқат, 14- Нисон тарихий санадир!
Хўш, 14- Нисон куни замонавий календарь бўйича қайси кунга тўғри келяпти? Ҳисоб-китоб қилиб бу кунни аниқ белгиласа бўлади. Қуддус шаҳрининг осмонида ой ўроғи кўрина бошлаган пайтда, баҳорги тенгкунликда (Шимолий ярим шарида баҳор келганида) Нисон ойининг биринчи куни бошланарди. Агар бу пайтдан 14 кунни санасак, 14- Нисон келиб чиқади. Одатда ўша куни осмонда тўлин ойни кўрса бўлади. Мана шундай усулдан фойдаланиб, 2011- йилда 14- Нисон куни 17- апрель якшанба куни қуёш ботган пайтга тўғри келади.
Бу йил ҳам Яҳованинг Шоҳидлари Ҳазрати Исонинг ўлган кунини нишонлаш мақсадида биргаликда йиғилишади. Улар бу маросимга сизни ҳам чин юракдан таклиф қилишади. Маросим қачон ва қаерда ўтказилишини билиш учун, илтимос, Яҳованинг Шоҳидларига мурожаат қилинг. Бу маросим эрталаб ёки пешинда эмас, айнан қуёш ботганидан сўнг нишонланади. Нима учун дерсиз? Чунки Муқаддас Китобда бу воқеа «кечки овқат» деб номланган (1 Коринфликларга 11:25). 2011- йил 17- апрель якшанба куни оқшомда, Исо ушбу кунни нишонлашни жорий этганига 1 978 йил тўлади. Мана шу кунда, яъни 14- Нисонда, Ҳазрати Исонинг ўлган куни нишонлана бошлаган. Ҳа, айнан шу куни Исонинг ўлган кунини хотирлашнинг айни вақтидир!
Қандай тайёргарлик кўрса бўлади?
Хўш, ушбу муҳим маросимга қандай қилиб тайёргарлик кўриш мумкин? Масалан, Ҳазрати Исонинг биз учун қилган ишлари ҳақида мулоҳаза юритса бўлади. «Муқаддас Китоб таълимотлари» * номли китоб, миллионлаб инсонларга Исонинг фидокорона ўлими учун миннатдор бўлишга ёрдам бермоқда (Матто 20:28).
Ҳазрати Исо ҳаётининг охирги кунларида содир бўлган воқеаларни бирма-бир кўриб чиқиб, қалбимизни ушбу муҳим маросимга тайёрлашимиз мумкин. Кейинги саҳифаларда жойлашган жадвал айнан шу мақсадда тузилган. Жадвалнинг биринчи устунида қадимги календарнинг замонавий календарь бўйича қайси саналарга тўғри келиши ёзилган. Иккинчи устинида Муқаддас Китоб ҳодисаларининг қисқача тафсилоти берилган, учинчи устунда эса бу воқелар ҳақида Инжилда ҳамда «Энг буюк инсон» * номли китобда ўқишимиз мумкинлиги кўрсатилган. Эҳтимол сиз жадвалдаги кунлар бўйича ҳавола қилинган Муқаддас Китоб оятларни ўқирсиз. Шундай қилиб сиз йилнинг энг муҳим кунига яхши тайёргарлик кўрган бўласиз.
[Изоҳлар]
^ Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган. 47–56, 206–208- саҳифаларига қаранг. Шунингдек бу адабиётни www.pr418.com веб-сайтида топишингиз мумкин.
^ Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган.
[22- саҳифадаги матн парчаси]
2011- йил, 17- апрель якшанба куни бўладиган Қутлуғ Кечлик маросимига хуш келибсиз
[23- саҳифадаги жадвал ва расмлар]
(Матннинг асл тузилишини кўриш учун адабиётга қаранг)
ОХИРГИ ҲАФТА
2011 12- апрель, сешанба ▪ Шаббат Матто
2012 ․․․․․ Марк
2013 ․․․․․ Луқо
□ gt-U 101- саҳ., 2–4- х.б. *
9- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
Қадимда янги кун ▪ Ўтмишда мохов бўлган □ Матто 26:6–13
қуёш ботиши билан Симуннинг уйида меҳмон бўлиши □ Марк 14:3–9
бошланиб, кейинги кун ▪ Марямнинг хушбўй
мой суртиши Луқо
қуёш ботганида тугар эди ▪ Яҳудийлар Исо ва □ Юҳанно 12:2–11
Лазарни кўриш учун келадилар □ gt-U 101- саҳ., 5–9- х.б.
2011 13- апрель, чоршанба ▪ Исонинг тантана билан □ Матто 21:1–11, 14–17
2012 ․․․․․ Қуддусга кириши
2013 ․․․․․ ▪ Маъбадда таълим бериши □ Марк 11:1–11
□ gt-U 102
10- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
▪ Байтанияда
тунаб қолиши
2011 14- апрель, пайшанба ▪ Исонинг Қуддусга □ Матто 21:12, 13,
2012 ․․․․․ кириб келиши 18, 19
2013 ․․․․․ ▪ Маъбадни тозалаши □ Марк 11:12–19
▪ Яҳованинг осмондан □ Луқо 19:45–48
гапириши □ Юҳанно 12:20–50
□ gt-U 103, 104
11- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
2011 15- апрель, жума ▪ Масаллар ёрдамида □ Матто 21:19–25:46
2012 ․․․․․ маъбадда таълим
2013 ․․․․․ бериши
▪ Фарзийларни □ Марк 11:20–13:37
▪ Беванинг эҳсонига □ Луқо 20:1–21:38
▪ Қуддус вайронага Юҳанно
айланишини башорат қилиши
▪ Келажакда ҳозир □ gt-U 105–112-саҳ., 1- х.б.
бўлишининг белгиларини айтиши
12- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
2011 16- апрель, шанба ▪ Кунни Байтанияда □ Матто 26:1–5, 14–16
2012 ․․․․․ шогирдлари билан
2013 ․․․․․ ўтказиши
▪ Яҳудонинг хоинлик □ Марк 14:1, 2, 10, 11
Юҳанно
□ gt-U 112- саҳ., 2–4- х.б.
13- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
2011 17- апрель, якшанба ▪ Бутрус билан Юҳанно □ Матто 26:17–19
2012 ․․․․․ Фисиҳ байрамига
2013 ․․․․․ тайёргарлик кўриши
▪ Оқшомга яқин Исо ва □ Марк 14:12–16
қолган ўнта ҳаворийнинг □ Луқо 22:7–13
□ gt-U 112- саҳ., 5- х.б.–113- саҳ.,
1- х.б.
14- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
▪ Фисиҳ байрамининг □ Матто 26:20–35
▪ Ҳаворийларининг □ Марк 14:17–31
оёғини ювиши
▪ Яҳудога рухсат бериши □ Луқо 22:14–38
▪ Ўлимини хотирлаш □ Юҳанно 13:1–17:26
ҳақида амр бериши □ gt-U 113- саҳ., 2- х.б.–116- саҳ.
охиригача
▪ Хиёнат, сўнг эса □ Матто 26:36–75
2011 18- апрель, душанба Гетсемания боғида
2012 ․․․․․ ҳибсга олиниши
2013 ․․․․․ ▪ Ҳаворийларнинг қочиши □ Марк 14:32–72
▪ Олий Кенгаш □ Луқо 22:39–62
▪ Бутруснинг Исодан □ Юҳанно 18:1–27
тониши □ gt-U 117–120- саҳ. охиригача
▪ Қайтадан Олий Кенгаш □ Матто 27:1–61
▪ Пилат, сўнг Ҳирод ва □ Mark 15:1-47
қайтиб Пилат ёнига
олиб келиниши
▪ Ўлимга маҳкум этилиб, □ Луқо 22:63–23:56
▪ Кундузи тахминан □ Юҳанно 18:28-19:42
▪ Танаси устундан ечиб □ gt-U 121–127- саҳ. 7- х.б.
олиниши ва дафн қилиниши
15- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
▪ Шаббат
2011 19- апрель, сешанба ▪ Пилат Исонинг □ Матто 27:62–66
2012 ․․․․․ қабри олдида соқчилар Марк
2013 ․․․․․ қўйишни амр бериши Луқо
Юҳанно
□ gt-U 127- саҳ., 8–9- х.б.
16- НИСОН (қуёш ботгандан сўнг)
2011 20- апрель, чоршанба ▪ Тирилтирилди □ Матто 28:1–15
2012 ․․․․․ ▪ Шогирдларига □ Марк 16:2–8
2013 ․․․․․ кўриниши □ Луқо 24:1–49
□ gt-U 127- саҳ., 10- х.б.–129- саҳ., 10- х.б.
[Изоҳ]
^ Қуйидаги рақамлар «Тарихдаги энг буюк инсон» номли китобнинг бобларига ишора қилади (gt-U). Исонинг ер юзидаги хизмати борасида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган «Муқаддас Китоб ишончли ва фойдалидир» номли китобнинг (рус) 314–317- саҳифасида жойлашган жадвалга қаранг.