Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёвуз руҳларга қарши туринг!

Ёвуз руҳларга қарши туринг!

Азиз болажонларга

Ёвуз руҳларга қарши туринг!

Йўл-йўриқ. Бу вазифани тинч шароитда бажаринг. Келтирилган оятларни ўқиётиб, ўзингизни воқеа иштирокчисидек тасаввур қилинг. Воқеаларни хаёлан жонлантиринг. Товушларни диққат билан эшитинг. Ижрочиларнинг ички кечинмаларини чуқур ҳис этинг.

1 ВОҚЕАНИ ЎРГАНИБ ЧИҚИНГ. ИБТИДО 6:1–6 ВА ҲАВОРИЙЛАР 19:11–20- ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ.

Суратдаги улкан паҳлавонларни тасвирлаб беринг.

․․․․․

Ҳаворийлар 19:13–16 да баён этилишича, ёвуз руҳга дуч келган кишилар билан содир бўлган воқеани қандай тасаввур қиласиз?

․․․․․

2 МАҒЗИНИ ЧАҚИНГ.

Иложи бўлса, қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, улкан паҳлавонлар тўғрисида кўпроқ маълумот тўпланг. Сизнингча, нима учун уларнинг хулқи ёмон бўлган?

․․․․․

Ёвуз руҳлар қандай қилиб, «маконини тарк этган» бўлиши мумкин? (Яҳудо 6 ни ўқинг). Нима учун уларнинг ер юзидаги аёллар билан алоқа қилганини ғайритабиий ва ҳатто ахлоқсиз, деб ўйлайсиз?

․․․․․

Ёвуз руҳларнинг жинсий алоқага ҳамда зўравонликка муккасидан кетганлиги ҳақидаги иккита ҳикояни ўқиб, қандай хулоса чиқардингиз?

․․․․․

3 ЎРГАНГАНИНГИЗНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАНГ. БИЛИБ ОЛГАНИНГИЗНИ ЁЗИНГ.

Ёвуз руҳларнинг ахлоқсиз хулқ-атвори ва худбинлиги тўғрисида.

․․․․․

ҲАР ЭҲТИМОЛГА ҚАРШИ.

Ёвуз руҳлар энди инсон қиёфасига кира олмас экан, унда яна қайси йўллар билан сизга таъсир ўтказишлари мумкин?

․․․․․

Бугунги кунда кўнгилхушликнинг қайси турларида ёвуз руҳларнинг хатти-ҳаракатлари акс этяпти.

․․․․․

Ёвуз руҳларнинг таъсирига қарши туришга қатъий қарор қилганингизни қандай кўрсатишингиз мумкин? (Ҳаворийлар 19:18, 19- оятларни яна бир бор ўқинг).

․․․․․

4 БУ ВОҚЕАЛАРДАН СИЗГА НИМА КЎПРОҚ ЁҚДИ ВА НЕГА?

․․․․․

Агар сизда Муқаддас Китоб бўлмаса, Яҳованинг Шоҳидларига мурожаат қилинг. қўшимча маълумот: www.watchtower.org