Иброҳим — севгига бой киши
Иброҳим — севгига бой киши
Иброҳим Халилуллоҳ аламидан ўзини қўярга жой топа олмасди. У суюкли ёридан жудо бўлди. Сора билан сўнгги бор видолашаркан, ушбу мўйсафид кишининг хаёлидан кўпдан-кўп хотиралар ўтарди. Қайғудан унинг юраги эзилиб, кўзларидан дув-дув ёш оқарди (Ибтидо 23:1, 2). Бу кўз ёшлар, Иброҳим пайғамбарнинг кўнгли бўшлигидан эмас, балки эзгу фазилатга — севгига бой киши эканлигидан далолат берарди.
СЕВГИ ЎЗИ НИМА? Севги, бу кимсанинг кимсага қалбдан берилиш ҳисси, меҳр-муҳаббат туйғусидир. Севгига тўла инсон яхши кўрганларига ўз туйғуларини, керак бўлса ҳатто фидокорона хатти-ҳаракатлари билан намоён этади.
ИБРОҲИМ СЕВГИНИ ҚАНДАЙ НАМОЁН ЭТГАН? Иброҳим ўз оиласини севишини кўрсатарди. Иброҳим пайғамбар жуда банд киши бўлгани шубҳасиздир. Шунга қарамай, у ҳеч қачон оиласининг ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларига бепарво бўлмаган. Иброҳим алайҳиссаломнинг оила боши сифатида ҳақ топинишда уйидагиларини бошқаргани, Тангри Яҳованинг назаридан четда қолмаган (Ибтидо 18:19). Боз устига, Худованд Яҳова Иброҳим пайғамбарнинг севгиси ҳақида айтиб ўтган. У Иброҳимга Исҳоқ тўғрисида гапираётиб, «суюкли ўғлинг», деган эди (Ибтидо 22:2).
Рафиқаси Сора вафот этганида Иброҳим пайғамбар нималарни ҳис этганини тасаввур қилишимиз мумкин. Ўшанда Иброҳим Халилуллоҳ дод солиб йиғлаган. Ўзи кучли ва довюрак киши бўлса ҳам, у ғам-қайғу чекаётганини кўрсатишдан уялмасди. Ҳа, Иброҳим алайҳиссалом матонатли ва шу билан биргаликда мулойим инсон эканлигини намоён этган.
Иброҳим ўз Худосини севишини кўрсатарди. Бу унинг бутун умри давомида кўриниб турарди. 1 Юҳанно 5:3). Шунга мувофиқ тарзда, Иброҳим пайғамбар Тангрини севгани билан зўр ўрнак кўрсатган.
Қандай қилиб, дейсизми? Муқаддас Китобда нима дейилганини эсланг: «Аллоҳга бўлган севги Унинг амрларига риоя қилишдан иборатдир ва Унинг амрлари оғир эмас» (Худованд Яҳова ҳар сафар Иброҳим Халилуллоҳга буйруқ берганида у дарҳол бўйсунар эди (Ибтидо 12:4; 17:22, 23; 21:12–14; 22:1–3). Буйруқни бажариш осон бўладими ёки қийинми ва ҳатто нима учун Тангри Яҳова ундан буни сўраётганини тушунмаса ҳам, Иброҳим алайҳиссалом итоат қиларди. Сабаби, у учун бу арзимайдиган нарсалар бўлган. Аллоҳ Иброҳимдан нимаики сўрамасин, у буни бажаришга тайёр эди. Иброҳим пайғамбар Худованд Яҳованинг ҳар бир буйруғини, Унга бўлган севгисини намоён этиш фурсати, деб биларди.
УНДАН ҚАНДАЙ ЎРНАК ОЛИШИМИЗ МУМКИН? Биз ҳам Иброҳим алайҳиссаломга тақлид қилиб, бошқаларга ва айниқса оила аъзоларимизга нисбатан севгини намоён этишимиз мумкин. Биз турмуш ташвишлари дастидан ўзимизга азиз бўлган кишиларга вақт ажратмай қўйишни асло хоҳламаймиз.
Агар биз ҳам Аллоҳимиз Яҳовага нисбатан чин севгини ривожлантирсак, яхши бўлади. Бундай севги ҳаёт йўлимизда кучли туртки бўлиши мумкин. Масалан бу, Худога маъқул келиш учун хулқимизни, нутқимизни ва хатти-ҳаракатимизни яхши томонга ўзгартиришга ундайди (1 Бутрус 1:14–16).
Афсуски, Тангри Яҳованинг амрларига риоя қилиш доим ҳам осон кечмайди. Аммо Иброҳим алайҳиссаломга ёрдам берган Зот — ҳа, уни «дўстим», деб атаган Зот — бизни ҳам бажонидил қўллаб-қувватлашига амин бўлишимиз мумкин (Ишаё 41:8). Унинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобда: «У Ўзи сизларни охиригача шакллантириб, мустаҳкам ва кучли қилиб қўяди»,— деган ваъда бор (1 Бутрус 5:10). Қаранг-а, Иброҳим Халилуллоҳнинг чин Дўсти қандай меҳрга тўла ваъда берибди!
[11- саҳифадаги рамка]
Эркак кишига йиғлаш ярашмайдими?
Бу саволга кўплар ҳа, деб жавоб берган бўларди. Эҳтимол улар Муқаддас Китобда, тақводор кишилар қаторида Иброҳим пайғамбар каби матонатли кишининг қайғудан кўз ёш тўккани ҳақида ўқиб, ҳайрон қолишар. Бундай кишилар жумласига Юсуф, Довуд, ҳаворий Павлус, Эфесдаги жамоатнинг оқсоқоллари ва ҳатто Исо алайҳиссалом ҳам киради (Ибтидо 50:1; 2 Шоҳлар 18:33; Луқо 22:61, 62; Юҳанно 11:35; Ҳаворийлар 20:36–38). Демак, эркак кишига йиғлаш ярашмаслиги, Муқаддас Китоб таълимотига мувофиқ эмаслиги аниқ.