Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

 АСОСИЙ МАВЗУ | НЕГА ОДАМЛАР ИБОДАТ ҚИЛИШАДИ?

Нима учун одамлар ибодат қилишади?

Нима учун одамлар ибодат қилишади?

Сиз мунтазам ибодат қилиб турасизми? Кўпчилик, ҳатто ўзини атеист деб ҳисоблаганлар ҳам, тоат-ибодат қилишади. Қизиқ, нега одамлар ибодат қилади? Францияда ўтказилган бир сўров натижасига кўра, аҳолининг ярими баъзида «ўзларини енгилроқ ҳис этиш учун» ибодат қилиши аниқланди. Кўплаб европаликлар Худога топиниш мақсадида эмас, балки таскин топиш мақсадида ибодат қилишар экан. Бошқа томондан олиб қараганда, баъзи художўй одамларнинг бошига кулфат тушгандагина Тангрига мурожаат қилишади. Шунда улар ибодатлари дарров ижобат бўлишини кутишади (Ишаё 26:16).

Сиз ҳақингизда нима деса бўлади? Сизнингча, ибодат шунчаки фикрларингизни жамлашнинг усулларидан бирими? Агар Аллоҳга ишонсангиз, ибодат сизга ёрдам бераётганини ҳис этяпсизми? Ёки илтижоларингиз жавобсиз қолаётгандек туюляптими? Муқаддас Китоб, ибодат шунчаки ўзини яхши ҳис қилиш эмас, балки Аллоҳга яқинлашишнинг энг зўр йўли эканини тушунишга ёрдам бера олади.