Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4- ҚИСМ

Ноёб китобнинг Муаллифи

Ноёб китобнинг Муаллифи

АМЕРИКАЛИКЛАРНИНГ қарийб 96 фоизи Худога ишонамиз деб таъкидлашади, Европа ва Осиёнинг баъзи мамлакатларида эса бундай кишилар анча кам. Ҳаттоки, Худо борлигини очиқ инкор этадиган мамлакатларда ҳам, бирталай кишилар оламнинг яратилишига кимдир сабабчи бўлган деб ҳисоблашади. Япониянинг 10 000 иен қийматидаги пулида тасвирланган атоқли мутафаккир Юкити Фукудзава, шундай деган эди: «Осмон ҳаммани тенг ҳуқуқли қилиб яратган, дейишади». «Осмон» сўзи остида, Фукудзава инсонларга ҳаёт берган борлиқнинг сабабчисини назарда тутган. Кўпчилик, Нобел мукофоти совриндори Кэнъити Фукуи каби, номаълум «осмон» борлигини тан олишади. У оламни «Худо» деган диний атамага тенг келадиган буюк бир кимса яратганига ишонч ҳосил қилган-у лекин буни «табиатнинг хосияти» деб атаган.

Чапдан: Юкити Фукудзава; ўнгга: Кэнъити Фукуи

2 Мазкур зиёли кишилар, абадий мавжуд бўлган нимадир ёки кимдир оламни ҳаракатга келтирганига ишонишган. Нега дейсизми? Келинг, кўриб чиқайлик: Қуёш шунчалик каттаки, унинг ичига миллионта Ер сиғиши мумкин, бироқ Қуёш Сомон йўлида атиги бир заррачадир. Сомон йўли эса коинотдаги миллиардлаб юлдузлар туркумидан бири холос. Илмий кузатишлар, ушбу юлдузлар туркуми бир-биридан жуда катта тезликда узоқлашаётганлигини кўрсатмоқда. Бутун оламни ҳаракатга келтириш учун жуда катта қудрат талаб қилинган эди. Бундай қудратнинг манбаи ким ёки нима бўлган? Муқаддас Китоб, кўзларимизни осмонга кўтариб қарашга таклиф қилмоқда. Хўш, сон-саноқсиз юлдузларни ким яратган экан? Уларнинг барчасини номи ила чақиришга кимнинг қудрати етар экан? (Ишаё 40:25, 26) Муқаддас Китоб оламни кимдир, яъни буюк қудрат Манбаи ҳаракатга келтирганини кўрсатиб турибди.

Сомбреро галактикаси

3 Ерда ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақида ўйлаб кўринг. Наҳот, эволюция тарафдорлари таъкидлаганидек, ҳаёт ўзидан-ўзи пайдо бўлган? Биокимёгар Майкл Бихи шундай демоқда: «Кимёвий моддаларнинг ўзаро ҳаракатини тушунишда фан жуда катта ютуқларга эришди, бироқ молекуляр даражадаги ўта нафис ҳамда мураккаб биологик системаларнинг келиб чиқишини тушунтиришга келганда эса фан ожиздир. [...] Олимларнинг кўпи ўзларига ишониб, ҳамма нарса аллақачон аниқланиб бўлган ёки яқин орада аниқланади, деб таъкидлашади, бироқ уларнинг сўзлари илмий адабиётларда ўз тасдиғини топмаган. Энг муҳими, [биомолекуляр] системаларнинг тузилишига асосланиб, Дарвиннинг ҳаёт механизмлари тўғрисидаги тушунчаси далилсизлигича қолиб кетишига амин бўлишимиз мумкин».

Майкл Бихи: «Оддий оқсилнинг тузилишини... уч ўлчовли жумбоққа ўхшатиш мумкин»,— деган эди. Инсон танасида эса юз минглаб шундай жумбоқлар мавжуд. Олимлар бу жумбоқларни ечиш ҳаракатида-ю, аммо уларни ким тузган?

4 Инсоннинг пайдо бўлишида ҳеч қандай заковатли сабаб йўқ, деган назария чиндан ҳам тўғрими? Келинг, «коинотдаги энг мураккаб нарсалардан бирини» одам миясини кўриб чиқайлик, сўнг бир хулосага келишимиз мумкин. «Ҳатто энг илғор кўп тармоқли компьютерларнинг қобилияти... — дейди доктор Ричард Рестак,— оддий пашша қобилиятининг ўн мингдан бир қисмига тенг». Одам мияси эса оддий пашшадан кўра анча устун. Мияга тил ўрганиш қобилияти солинган. У ўзини-ўзи тиклаш, дастурларни қайтадан кўчириш, такомиллаштириш каби қобилиятларга эга. Ҳатто «оддий пашша қобилиятининг ўн мингдан бир қисмига тенг» бўлган энг илғор суперкомпьютернинг ҳам заковатли лойиҳачиси борлиги шубҳасиздир. Одам мияси ҳақида-чи, нима дейиш мумкин?! *

5 Тахминан 3 000 йил илгари, инсон ўз организмининг ажойиб хусусиятлари ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлмаган пайтларда, Муқаддас Китобнинг бир ёзувчиси, одам танасининг тузилиши устидан фикр юритиб, шундай деган: «Сенга шукрлар қиламан, мен ҳайбатли суратда яралганман, санъатинг ажойибдир Сенинг, буни жон деб тан оламан». ДНК молекуласи ҳақида бирор маълумотга эга бўлмай, у шундай ёзган: «Ҳамон пушт шаклида эканман, кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг» (Забур 138:14, 16). У ким тўғрисида сўзлаган? Бутун оламни ҳаракатга келтирган «буюк қудрат» соҳиби ким?

Ким қобилиятлироқ, энг илғор кўп тармоқли компьютерларми ёки оддий пашшами?

6 Муқаддас Китобнинг дастлабки оятида: «Азалда Худо осмон билан ерни яратди» — деб айтилган (Ибтидо 1:1). У шунингдек, Муқаддас Китобнинг Муаллифидир. У билан ўзаро муносабатда бўла олишимиз мумкинлигини Ўзи ошкор қилмоқда.

^ абз. 4 Батафсил маълумотни, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган: «Ғамхўр Яратувчи бормикан?» деб номланган китобдан топиш мумкин.