3- ҚИСМ
Ишончли раҳбарлик берувчи китоб
ГУАНЧЖОУДАГИ (Хитой) Чонг Шанг олий ўқув юртида нашр этилган журналда: «Муқаддас Китоб, инсониятнинг маданияти ҳамда ҳаётий тажрибасини ўзида мужассамлаштирган ноёб китобдир»,— деб айтилган. XVIII асрда обрў-эътиборга эга бўлган файласуф Иммануил Кант: «Муқаддас Китоб инсоният учун йўналтирилган энг улуғ неъматдир. Уни камситиш мақсадида қилинган уринишлар... одамзодга қарши жиноятдир»,— деб айтган эди. Бир энциклопедияда эса: «Муқаддас Китобнинг таъсири фақат яҳудийлар ва христианлар билан чегараланмайди. [...] У ахлоқий ҳамда диний хазинадек баҳоланади, унинг битмас-туганмас таълимотлари эса дунё тараққиётига бўлган умиддан кўра янада қимматлироқдир» — деб ёзилган (The Encyclopedia Americana).
2 Қайси динда бўлишингиздан қатъиназар бу китоб билан танишгингиз келмаяптими? ХХ асрнинг охирига келиб Муқаддас Китоб тўлиқ ёки қисман 2 200 тилга таржима қилинган. Инсонларнинг аксарияти ўз тилида уни ўқий олади. Босма машинаси ихтиро қилинганидан сўнг, Муқаддас Китоб тахминан 4 миллиард нусхада чоп этилиб, бутун дунё бўйича тарқалган.
3 Энди, Муқаддас Китобингиз бор бўлса, илтимос, мундарижасини очиб қараб чиқинг. Ибтидодан бошлаб то Ваҳийгача китобларнинг номларини кўришингиз мумкин. Аслини олганда, Муқаддас Китоб 40 та турли одамлар томонидан ёзилган бўлиб, 66 та рисола ва мактублардан иборатдир. Таврот билан Забур 39 рисолани ўз ичига олиб, қадимги иброний тилида ёзилган. Қолган 27 рисолаю мактуб эса, юнон забон имонлилар томонидан ёзилган бўлиб, Инжил деб номланади. Муқаддас Китоб 1513 йилдан бошлаб то милодий 98 йилгача, 1600 йил мобайнида ёзилиб тугатилди. Ушбу китобнинг ёзувчилари ҳеч қачон биргаликда йиғилиб маслаҳатлашишмаган ва китобнинг баъзи қисмлари бир вақтда аммо бир-биридан узоқ жойларда ёзилган. Шунга қарамай, бутун Муқаддас Китоб бўйича бир-бирига зид бўлмаган бирлашган битта мавзу ўтяпти. Ажабланмасликнинг иложи йўқ: 16 аср мобайнида турли даврларда яшаётган 40 дан ошиқ ҳар хил кишилар томонидан ёзилган китоблар қандай қилиб шу даражагача бир-бирига уйғун бўлиши мумкин?
4 Муқаддас Китобнинг ёзилиши 1900 йил муқаддам тугатилган бўлса-да, унинг мазмуни ҳозиргача инсонларнинг эътиборини жалб этади. Мисол учун, Муқаддас Китобнинг Аюб 26:7 оятини кўриб чиқайлик. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бу китоб милоддан аввалги XV асрда ёзилган. Мазкур оятда: «[Худо] шимолни бўшлиқ узра ёйган, ерни ҳеч нарсага илиб қўйган»,— дейилган (ЯДТ). Муқаддас Китоб таркибига кирган Ишаё китоби эса милоддан аввалги VIII асрда ёзилганлигини эътиборга олиб, Ишаё 40:22 оятини кўриб чиқайлик. Ушбу оятда шундай дейилган: «Ер курраси узра яшовчи Зот борки, жаҳон аҳли Унинг наздида чигирткалар кабидир; У осмон гумбазини нозик докадай, яшаш учун чодир сингари ёйгучи Зотдир» (ЯДТ). Бу оятни ўқиётганингизда хаёлингизга нима келяпти? Фазода қандайдир илиниб турган доирасимон нарса тасвирланиши мумкин. Эҳтимол, уни замонавий космик кемаларидан қилинган фотосуратларда кўрган бўлсангиз керак. Сиз ажабланиб: «Қадимда яшаган инсонлар қандай қилиб шунчалик илмий жиҳатдан аниқ хулосага кела олишди экан?» — деб сўрашингиз мумкин.
5 Келинг, Муқаддас Китоб хусусида яна бир саволни кўриб чиқайлик. У тарихий жиҳатдан аниқми? Баъзилари, Муқаддас Китобдаги воқеалар аслида бўлмаган бир афсоналар тўплами, деб ўйлашлари мумкин. Масалан, ҳаммага таниқли бўлган Исроил шоҳи Довудни олайлик. Яқингача унинг қачондир яшаганлигини фақат Муқаддас Китобдан билиб олса бўлар эди. Тарихчиларнинг аксари уни чиндан ҳам қачондир яшаган шахс деб тан олишса-да, баъзи бир танқидчилар уни яҳудий тарғиботчилари томонидан тўқиб чиқарилган афсонавий қаҳрамон деб ҳисоблашмоқда. Бироқ, далиллар нимани кўрсатмоқда?
6 Қадимги Исроилнинг Дан шаҳридаги харобалар орасида, 1993 йилда «Довуд хонадони» деб ёзилган манба
топилган эди. Бу манба, милоддан аввалги тўққизинчи асрда исроилликлар устидан ғалаба қозонган душманлари томонидан ўрнатилган ёдгорликнинг бир парчаси эди. Шундай қилиб, Муқаддас Китобдан холи, ногаҳон тарзда Довуд ҳақида эслаб ўтилди! Бу нимани англатмоқда? Ушбу топилма ҳақида Тел-Авив олий ўқув юртининг олими Исраэль Финкельштейн айтиб ўтди: «Довуд ҳақидаги манба топилиши билан, Муқаддас Китоб тўғрисидаги салбий фикрлар бир зумда тарқаб кетди». Шуниси қизиқки, ўн йиллаб Фаластинда қазилмалар билан шуғулланувчи профессор Вильям Олбрайт шундай деган эди: «Муқаддас Китобнинг битмас-туганмас тафсилотлари билан боғлиқ бўлган ҳар бир янги топилма унинг ишончга сазоворлигини таъкидламоқда ва бебаҳолиги янада ошмоқда». Яна бир савол пайдо бўлиши мумкин: шу қадимги китоб улуғвор достон ҳамда афсоналардан фарқли равишда, қандай қилиб тарихий жиҳатдан шунчалик аниқ бўлиши мумкин? Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.7 Муқаддас Китоб шунингдек башоратли китобдир (2 Бутрус 1:20, 21). «Башорат» сўзи ўз-ўзини пайғамбар деб эълон қилувчи кишиларнинг амалга ошмаган ваъдаларини эслатиши мумкин. Аммо олдиндан пайдо бўлган фикрларни четда қолдириб, келинг Муқаддас Китоб таркибига кирган Дониёр китобининг 8-бобини очайлик. Дониёр пайғамбарга ваҳий кўринди: икки шохли қўчқор билан «кўзлари орасида улкан бир шох» бўлган така орасида курашув бўлиб ўтди. Така устун келди-ю, бироқ улкан шохи синиб тушди. Ўрнига тўртта шох ўсиб чиқди. Ушбу ваҳий нимани билдиради? Дониёрга шундай дейилган эди: «Сен кўрган икки шохли қўчқор — бу Мидия ва Форс шоҳликларидир. Така эса Юнонистон шоҳлигидир. Кўзларининг орасидаги улкан шох — бу Юнонистон тахтида ўтирадиган биринчи шоҳдир. Синиб тушган шохнинг ўрнига чиққан тўртта шох — Юнонистон тўрт қисмга бўлинишини билдиради. Тахтга ўтирган тўртта шоҳ олдинги шоҳга қараганда заифроқ бўлади» (Дониёр 8:3-22).
«Муқаддас Китобнинг битмас-туганмас тафсилотлари билан боғлиқ бўлган ҳар бир янги топилма, унинг ишончга сазоворлигини таъкидламоқда ва бебаҳолиги янада ошмоқда» (профессор Вильям Олбрайт).
8 Ушбу башорат рўёбга чиқдими? Дониёр китобининг ёзилиши тахминан милоддан аввалги 536 йилда тугатилган эди. 180 йилдан сўнг, яъни милоддан аввалги
356 йилда туғилган Македония шоҳи Искандар Зулқарнайн Форс ҳукмдорлигини забт этди. Така «кўзларининг орасидаги улкан шох» у эди. Яҳудий тарихчиси Иосиф Флавийнинг гапига қараганда, Искандар Форс устидан ғалаба қозониш арафасида Қуддусга кириб келганда, унга Дониёр китобини кўрсатишди. Китобдаги сўзлар унинг Форс давлатига қарши ҳарбий юришини башорат қилаётганлигини англаб етди. Бунинг устига, жаҳон тарихи дарсликларида, милодгача 323 йилда Искандарнинг вафотидан сўнг, унинг ҳукмдорлиги билан нима содир бўлганлигини билиб олишингиз мумкин. Охири ҳукмдорликни тўртта саркарда эгаллади, милодгача 301 йилга келиб «улкан шохнинг» ўрнига ўсиб чиққан «тўртта шох» ҳукмдорликни тўртта шоҳликка бўлишди. Янада таажжубланмасликнинг иложи йўқ: қандай қилиб 200 йил олдин, ҳодисаларни ёрқин ва аниқ равишда башорат қилиш мумкин?9 Ушбу саволларга Муқаддас Китоб ўзи жавоб беряпти: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган» (2 Тимўтийга 3:16). Худо 40 та ёзувчини Ўз фикрлари билан илҳомлантирган, биз эса бу фикрларни Муқаддас Китобдан топишимиз мумкин. Бир неча — илмий, тарихий ҳамда башоратли — мисолларни кўриб чиқиб, бир хулосага келяпмиз: ушбу тенги йўқ китоб инсон донолигининг самараси эмас, балки илоҳий илҳом билан ёзилганлигининг далолатидир. Лекин шунга қарамай, кўпчилик унинг Муаллифи — Худо мавжудлигига шубҳаланишмоқда. Сиз-чи, қандай фикрдасиз?