Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Сўзбоши

Сўзбоши

Шуниси қизиқки, юқори даражада ривожланган бир мамлакатда 90 фоиздан ортиқ аҳоли ўзларини бахтли ёки ўз ҳаётидан мамнун деб билишади. Аммо, шу мамлакатда кенг тарқалган дори-дармонларнинг 10 дан 3 қисми руҳий тушкунлик ҳолатларида тайинламоқда. Айни шу мамлакатда аҳолининг 91 фоизи никоҳимизда бахтлимиз дейишларига қарамай, никоҳларнинг сал кам ярми ажралиш билан якунланмоқда!

Шуни айтиб ўтиш жоизки, ер аҳолисининг деярли ярмини ташкил этадиган 18 мамлакатда ўтказилган сўроқ натижалари, қуйидагини тасдиқлади: «Умуман олиб қараганда дунё аҳолисининг аксар қисми келажакка умидсизлик билан қарамоқда». Хуллас, очиқ-ойдин кўриниб турибдики, инсонларнинг аксарияти бахтсиздир. Сизнинг ҳаётингиз-чи? Ушбу рисола, сизга бахтли ҳаётга эришишга ёрдам беради, деган ниятда тайёрланган.