91- БОБ
Лазар тирилди
-
ЛАЗАРНИНГ ТИРИЛИШИ
-
ОЛИЙ КЕНГАШ ИСОНИ ЎЛДИРИШ РЕЖАСИНИ ТУЗАДИ
Байтания яқинида Исо Мартани, кейин эса Марямни учратгач, улар бирга Лазар ётган қабр олдига боришади. Бу қабр ғор бўлиб, оғзи тош билан бекитилган эди. Исо: «Тошни юмалатинглар!» — дейди. Марта Исонинг нима қилмоқчи эканини тушунмай: «Ҳазрат, у ҳидланиб қолган бўлса керак, ахир қабрга қўйганимизга тўрт кун бўлди-ку»,— дейди. Лекин Исо унга: «Агар ишонсангиз, Худонинг улуғворлигини кўрасиз, демаганмидим?» — деб айтади. (Юҳанно 11:39, 40)
Сўнг тошни олиб қўйишади ва Исо осмонга қараб, қуйидагича ибодат қилади: «Ота, мени эшитганинг учун Сендан миннатдорман. Мени доимо эшитишингга аминман, лекин атрофимдаги одамлар мени Сен юборганингга Юҳанно 11:41–44)
ишонишлари учун буни айтдим». Ҳа, ҳозир яратмоқчи бўлган мўъжизаси Худонинг қудрати билан қилиниши одамларга аён бўлиши учун, Исо овоз чиқариб ибодат қилади. Кейин эса у баланд овозда: «Лазар, ташқарига чиқ!» — дейди. Ўша заҳотиёқ Лазар ташқарига чиқади. Унинг оёқ-қўллари кафан, юзи эса рўмол билан ўралган. Исо: «Юра олиши учун кафанини ечинглар»,— деб айтади. (Марта билан Марямга тасалли беришга келган кўп яҳудийлар буни кўриб, Исога ишона бошлашади. Бошқалари эса, бу ҳақда фарзийларга айтиб бериш учун кетишади. Бундан кейин фарзийлар ва бош руҳонийлар Олий Кенгашни йиғишади. Олий руҳоний Каяфа ҳам ушбу Кенгаш аъзоси. Кенгаш аъзоларининг баъзилари шундай дейишади: «Нима қилсак экан? Ахир бу одам кўп мўъжизалар яратяпти-ку! Агарда буни шундайлигича қолдирсак, ҳамма унга ишонади. Шунда римликлар келиб, жойимизни ҳам, халқимизни ҳам босиб олади». (Юҳанно 11:47, 48) Гарчи дин раҳбарлари Исо кўп мўъжизалар яратиши ҳақида гувоҳлардан эшитишса ҳам, Аллоҳ у орқали қилаётган ишлардан қувонишмайди. Уларни фақат ўз мартабаси ва обрўси ташвишлантиради, холос.
Лазарнинг тирилиши айниқса, тирилишга ишонмайдиган саддуқийлар учун кучли зарба бўлади. Саддуқий бўлган Каяфа сўз очиб шундай дейди: «Сизлар ҳеч нарсани англамаяпсизлар. Бутун миллат ҳалок бўлганидан кўра, битта киши халқ учун ўлиши сиз учун яхшироқ эканини ўйламадингизми?!» (Юҳанно 11:49, 50; Ҳаворийлар 5:17; 23:8)
Каяфа илоҳий мартабага эга ва бу сўзларни «у ўзидан айтгани йўқ», бунга уни Худо ундади. Аслини олганда, Исо яҳудий дин раҳбарларининг мартаба ва обрўсини бошқа туширмаслиги учун, Каяфа уни ўлдириш кераклигини назарда тутганди. Бироқ у башорат қилди деса ҳам бўлади. Яъни Исо ўз ўлими билан нафақат яҳудийлар, балки «Худонинг тарқоқ фарзандлари» учун ҳам тўлов тақдим этишини каромат қилади. (Юҳанно 11:51, 52)
Каяфа Олий Кенгашни Исони ўлдириш режасини тузишга кўндиради. Олий Кенгаш аъзоси Никодим Исо билан дўстона муносабатда бўлгани учун унга бу ҳақда хабар берганмикин? Ҳар ҳолда Исо Қуддус атрофларини тарк этади, чунки ўлими учун Худо тайин этган вақт ҳали келмади.