Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Исо пайғамбар каби...

Исо пайғамбар каби...

РАҲМ-ШАФҚАТЛИ БЎЛИНГ

Мукаммал инсон сифатида Исо кўпчилик одамлар дуч келган оғриқлару қийинчиликларни бошдан кечирмаган. Шунга қарамай, у одамларнинг дардига шерик бўла оларди. Исо ўзини бошқаларга бағишлаган, яъни улар учун керагидан ортиғини қилишга тайёр бўлган. Ҳа, раҳм-шафқат уни бошқаларга ёрдам беришга ундаган. 32-, 37-, 57- ва 99- бобларни ўқиётиб бу ҳақда мулоҳаза юритинг.

КЎНГЛИ ОЧИҚ БЎЛИНГ

Турли ёшдаги кишилар, ёшу қари Исонинг олдига бемалол кела олган. Чунки у ўзини жуда банд ёки муҳим одам қилиб кўрсатмаган. Исо уларнинг ҳар бирига самимий қизиқиш кўрсатгани учун, одамлар унинг олдида ўзини эркин ҳис қилишган. 25-, 27- ва 95- бобларни ўқиётиб бунга эътибор беринг.

ДОИМ ИБОДАТ ҚИЛИНГ

Исо доим Отасига астойдил ибодат қилган. Баъзан ёлғиз ўзи, баъзан эса Худонинг бошқа содиқ хизматчилари даврасида. У нафақат овқат пайтида, балки бошқа кўп вазиятларда ҳам ибодат қиларди. Исо Отасига миннатдорчилик билдириш ва Уни шарафлаш учун ҳамда муҳим қарорлар чиқаришдан олдин Ундан йўл-йўриқ олиш ниятида ибодат қиларди. 24-, 34-, 91-, 122- ва 123- бобларда келтирилган мисолларни кўриб чиқинг.

ФИДОЙИ БЎЛИНГ

Гоҳида Исо қаттиқ чарчаб дам олишга эҳтиёж сезган бўлса-да, бошқалар учун ўз истакларини қурбон қилган. У бошқаларни ўзидан устун қўйган. Бу борада у бизга ажойиб ўрнак кўрсатган. Унга қандай тақлид қилишимиз мумкинлиги ҳақида 19-, 41- ва 52- боблардан билиб олинг.

КЕЧИРИМЛИ БЎЛИНГ

Исо нафақат бошқаларни кечириш кераклиги ҳақида таълим берган, балки ўзи ҳам шогирдларини ва бошқа одамларни кечирган. 26-, 40-, 64-, 85- ва 131- бобларни ўқиётиб бу ҳақда мулоҳаза қилинг.

ҒАЙРАТЛИ БЎЛИНГ

Аксарият яҳудийлар Масиҳни қабул қилмаслиги ва душманлари уни ўлдириши ҳақида олдиндан башорат қилинган эди. Шу боис, Исо ўзини аяб ҳаммасини номига қилиши мумкин эди. Аммо у ҳақ топинишни ғайрат билан қўллаб-қувватлаган. Бефарқлик ва ҳатто қаршиликка дуч келаётган барча издошларига Исо ғайрат бобида ўрнак кўрсатган. 16-, 72- ва 103- бобларни ўқинг.

КАМТАР БЎЛИНГ

Исо кўп соҳаларда, хусусан билим ва донолик борасида номукаммал инсонлардан устун бўлган. Мукаммал бўлгани учун у жисмоний ва ақлий қобилиятларга эга эди ва унга ҳеч ким тенг кела олмасди. Шундай бўлса-да, у камтарлик билан бошқаларга хизмат қиларди. 10-, 62-, 66-, 94- ва 116- бобларда бунинг исботини топишингиз мумкин.

САБРЛИ БЎЛИНГ

Ҳаворийлар ва бошқа одамлар унга тақлид қилмаганда ёки айтганлари бўйича йўл тутмаганда Исо ҳамиша сабрли бўлган. Улар Яҳовага яқинлашиши учун зарур бўлган сабоқларни у сабр ила такрорлаган. 74-, 98-, 118- ва 135- боблардан Исонинг сабри ҳақида билиб олинг.