Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

16- БОБ

Яҳовага хизмат қилишда кўрсатган ғайрати

Яҳовага хизмат қилишда кўрсатган ғайрати

ЮҲАННО 2:12–22

  • ИСО МАЪБАДНИ ТОЗАЛАЙДИ

Канахдаги тўйдан кейин Исо Кафарнаҳум шаҳрига қараб йўл олади. Исонинг онаси ва унинг Ёқуб, Юсуф, Симун ва Яҳудо исмли укалари у билан бирга кетишади.

Аммо нега Исо Кафарнаҳумга жўнаб кетяпти? Носира ва Канах шаҳарларига қараганда, Кафарнаҳум шаҳри каттароқ бўлиб, қулай ерда жойлашган. Бундан ташқари, Исонинг аксарият шогирдлари Кафарнаҳумнинг ўзида ёки унинг теварак-атрофида яшайдилар. Шунинг учун шогирдлар ўз уйларидан узоққа бормай, Исодан таълим олишлари мумкин.

Исо Кафарнаҳумда кўпгина мўъжизалар яратади. Бу ҳақда шаҳар аҳолиси ва атрофдагилар эшитишади. Аммо Худога содиқ бўлган яҳудийлар — Исо ва шогирдлари мил. 30 йилда ўтадиган Фисиҳ байрамини нишонлаш учун Қуддусга боришлари керак.

Қуддусдаги маъбадда шогирдлар учун Исо шахсиятининг бошқа томонлари очилади ва бу уларда катта таассурот қолдиради.

Тавротга биноан исроилликлар ҳайвонларни қурбон қилишлари шарт. Шунингдек, Қуддусга келганларга озуқа керак бўлади. Шу сабабли, узоқдан келган одамлар Тавротга кўра, «қорамол, қўй-эчкилар» ва бошқа керакли нарсаларни Қуддуснинг ўзида сотиб олишлари мумкин эди. (Қонунлар 14:24–26) Буни билган савдогарлар нақ маъбаднинг ҳовлисида ҳайвон ва қушларни сотишади. Улардан баъзилари баланд нархлар қўйиб одамларни талашади.

Бундан ғазабланган Исо пул алмаштирувчиларнинг хонтахталарини ағдаради-да, тангаларини сочиб, уларни маъбаддан қувиб чиқаради. Исо шундай дейди: «Буларни йўқотинглар бу ердан! Отамнинг уйини чайқов бозорига айлантирманглар!» (Юҳанно 2:16)

Исонинг шогирдлари буни кўриб, Худонинг Ўғли ҳақидаги: «Сенинг уйингга бўлган рашким ичимни кемиради»,— деган башоратни эслашади. Шунда яҳудийлар Исодан: «Бундай йўл тутишга ҳаққинг борлигини қандай аломат билан исботлайсан?» — деб сўрашади. Исо уларга жавобан: «Бу маъбадни бузинглар ва мен уч кун ичида уни тиклайман»,— дейди. (Юҳанно 2:17–19; Забур 69:9)

Яҳудийлар у том маънодаги маъбад ҳақида гапиряпти, деб ўйлаб Исодан: «Бу маъбад 46 йил давомида қурилган. Сен уни уч кунда тикламоқчимисан?» — дея сўрашади. (Юҳанно 2:20) Аслида эса, Исо маъбад деганда ўзининг танасини назарда тутган бўлади. Бундан уч йил ўтиб Исо тирилганида, шогирдлар унинг шу сўзларини эслашади.